Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

биринчидан, номоддий активлардан энг кўп муддатда фойдаланиш 
уларнинг дастлабки йилларига кўп тўғри келади; 
иккинчидан, амортизация қилинадиган номоддий актив тезликда 
маънавий эскирган тақдирда уни алмаштириш ёки янгисини харид қилиб 
олиш учун махсус захира яратиш мақсадга мувофиқдир; 
учинчидан,амортизация қилинадиган объектлардан фойдаланишнинг 
охирги йилларига тўғри келадиган, уларни тузатишга сарфланадиган 
ҳаражатлар улушини ишлаб чиқариш таннархига кўпайтирмасдан 
(амортизация суммасининг бу йилларда камайиши ҳисобига) акс эттирилиши 
лозим. 
Жадаллаштирилган усулда амортизацияни ҳисобланганда сонлар яъни 
кумулятив усулини ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки 
амалдаги меъёрий ҳужжатларда бу масалага етарлича ёндашилмаган. 
Амортизация бўйича сонлар йиғиндиси усулини қўллаш яхши самара 
келтиради. Сонлар йиғиндиси (Sum-of-the-years-digits method) бўйича 
ҳисобдан чиқариш яъни кумулятив усул активни хизмат қилиш йиллари 
суммаси орқали аниқланади ва бу сумма ҳисоблаш коэффициентида маҳраж 
бўлиб хизмат қилади. Коэффициентнинг суръатида активнинг ҳизмат 
муддати охиригача қолган йиллар сони туради, бу тескари тартибда 
кўрсатилади. Сонлар йиғиндиси-номоддий активдан фойдаланишда йиллар 
мобайнидаги тартиб рақамларини қўшишдан олинган сумма бўлиб, тегишли 
йилнинг амортизация меъёри объектнинг дастлабки қиймати билан унинг 
ликвидлик қиймати ўртасидаги фарққа кўпайтирилади. Умумий формула 
қуйидаги кўринишда бўлади. 
S
)
T
D
(
)
i
n
(
A
q
q
i





1
 ; 
бунда – S – жами йиллар. 
Амортизация бошланадиган объектлардан фойдаланиш муддати 
етарлича давомли бўлган тақдирда сонлар йиғиндиси қуйидаги формула 
бўйича аниқланади: 
S= n (n+1) / 2. 
бунда n – амортизация объекти фаолият кўрсатадиган йиллар сони. 
Жадаллаштирилган амортизациянинг қолдиқни камайиб бориш усули 
(Declining-balancemehtod)-сонлар 
йиғиндиси 
усули 
тамойилларига 
асосланган бўлиб, ҳар қандай қатъий меъёр қўлланилиши мумкин бўлса ҳам, 
лекин тўғри чизиқли усулда фойдаланган меъёрга нисбатан икки маротаба 
кўпайтирилган меъёр қўлланилади.
Амортизация қолдиқни камайиб бориш усули билан ҳисобланаётганда
тегишли коэффициентлардан фойдаланилади. Бизнинг фикримизча, 
номоддий активларга давлатнинг амортизация сиёсатига боғлиқ равишда 
икки маротаба тезлаштирилган усулда ҳисобланиши лозим. Хориж 
давлатларида бу коэффициентлар турли ҳил кўринишда бўлади: хусусан, 


129 
Францияда активнинг хизмат қилиш муддати 4 йилгача бўлса, 1.5, 5 йилдан 
6 йилгача 2.0 ва 6 йилдан ортиқ бўлса 2.5 коэффициентлар қўлланилади. 
Италияда 2.0, Канадада 2.0 ва 3.0, АҚШда 1.5 ва 2.0, Германияда 1.3 дан 2.0 
гача коэффициентлардан фойдаланилади.
24
Номоддий активларнинг юқорида такидлаб ўтилган амортизациясини 
ҳисоблаш усуллари таққосланса, ҳисобот даврлари бўйича амортизация 
суммаларининг ортиши, қолдиқ қийматларининг камайиб боришини кўриш 
мумкин. Агар маълум йилдаги рақамларга эътибор берилса, тўғри чизиқли ва 
бажарилган 
ишлар 
ҳажмига 
тақсимлаш 
усулларига 
қараганда 
жадаллаштирилган усулда актив қийматининг деярли 70-80 фоизи 
амортизация харажатлари кўринишида маҳсулотлар таннархига ёки давр 
харажатларига олиб борилишини кўриш мумкин. Бу эса аввалги икки 
усулларда 50-55 фоизни ташкил этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, ғарб давлатларида бухгалтерия ҳисоби 
ва солиқ солиш мақсадларида амортизацияни алоҳида ҳисоблаб чиқишга йўл 
қўйилади. Биз солиққа тортиладиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун 
бухгалтер қайси усулдан фойдаланишдан қатъий назар, номоддий активлар 
бўйича 
жадаллаштирилган 
амортизация 
усулларидан 
фойдаланиб 
харажатларни жадаллаштирилган қоплаш тизимини жорий этиш лозим деб 
ҳисоблаймиз. Харажатларни жадаллаштирилган қоплаш тизимига мувофиқ 
харажатларни қоплаш даври номоддий активларнинг турли объектлари учун 
1 йилдан 20 йилгача бўлади. Бунда харажатларни қоплаш даври 1 йилдан 10 
йилгача бўлган номоддий активлар учун 2.0 коэффициент билан қолдиқ 
қиймат усулидан фойдаланилади.

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish