Молиявий ҳисоб


Интеллектуал мулк объектлар (номоддий активлар)га



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
4.3. Интеллектуал мулк объектлар (номоддий активлар)га 
амортизация (эскириш) ҳисоблаш тартиби ва усуллари 
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисобининг миллий 
стандартида амортизацияни қуйидаги усулларни қўллаш тавсия этилади; 
1. Тўғри чизиқли усул (Straight-line method), бу усулда активдан 
фойдаланишнинг бутун даври мобайнида эскиришнинг доимий суммаларини 
ҳисоблаб ёзишдан иборат бўлади. Бу объектнинг амортизацияланадиган 
қиймати хизмат қилиш муддатлари мобайнида тенг улушларда ҳисобдан 
чиқариб борилади. Демак, бу усулда номоддий активларнинг ҳар йилдаги 
амортизация суммалари бир хил кўринишда бўлади, қопланаётган 
амортизация бир хил суръатда ортади, натижада объектнинг ички қиймати 
бир хил даражада камайиб боради. Шунга мувофиқ тўғри чизиқ усулида 
амортизация ажратмаларини ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги формула асосида 
амалга оширилади: 
M
H
F
q
q
s
H
T
T
еки
T
D
A
)
(



 ; 
бу ерда:A
s
-амортизация суммаси, D
q
-дастлабки қиймати, T
q
-тугатилиш 
қиймати, T
F
-тугатишдан олинган фойда, T
H
-тугатилиш бўйича харажатлар, 
H
M
-хизмат қилиш муддати. 
Масалан, Маҳсулотлар белгисига бўлган гувоҳноманинг дастлабки 
қиймати 500000 сўм, ундан фойдаланиш муддати 10 йил. Бу муддат ичида 
гувоҳномага ҳар йили бир хил меъёрда амортизация ҳисобланади.
Маълумотларидан кўриниб турибдики, биринчидан, гувоҳнома учун 10 
йил давомида амортизация ажратмаси бир ҳил тартибда ҳисобланган, 


127 
иккинчидан, қопланаётган амортизация суммаси ҳам бир даражада ортиб 
борган, учинчидан эса қолдиқ қиймати пропорционал равишда камайиб 
боради. Ушбу усулда амортизация активнинг хизмат муддатини узоқ давом 
этишига боғлиқлигига асосланади ва амортизация меъёрлари доимий 
ҳисобланади. 
2. Бажарилган ишлар хажмига мутаносиб тақсимлаш усули 
(Рroduction method) ёки ишлаб чиқариш усули. Бу усул объектнинг 
фойдалилиги ишлатишнинг бутун даврида унинг жами ишлаб чиқариш 
тегишли ўлчов бирликлари (натура, қиймат ва меҳнат ўлчовлари) да 
баҳоланишига 
асосланган. 
Ҳисоб-китоб 
қилинаётган 
амортизация 
эксплуатация натижаси бўлиб, унда ҳисобот вақтлари ҳеч қандай аҳамиятга 
эга бўлмайди.
Амортизация ажратмалари билан маҳсулот бирлиги ўртасида 
боғлиқлик бўлиб, жамғарилаётган амортизация (аccumulated depriciation) 
ортиб боради, активнинг қиймати эса, аксинча камайиб боради. Ушбу ҳолда 
фойдаланишнинг i- йилдаги номоддий актив амортизацияси қуйидаги 
формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:




1
i
n
i
q
q
i
П
П
)
T
D
(
A

бунда D
q
- номоддий активларнинг дастлабки қиймати; 
T
q
фойдаланишнинг охирги n-йилдаги тугатиш қиймати, П
i
– n-йилдаги 
ишлаб чиқариш, П – фойдаланишнинг бутун давридаги жами ишлаб 
чиқариш, n – объектнинг ҳизмат қилиш муддати. 
Масалан, саноат мулк объектларидан фойдаланиб (фойдаланиш учун 
ҳуқуқий муҳофаза патент) олинган маҳсулотлар бирлиги шартнома бўйича 
киримга олинган патентнинг дастлабки қийматига нисбатан аниқланади.
3. Жадаллаштирилган ҳисобдан чиқариш усули (Accelerated methods). 
Бу усулда амортизация тўғри чизиқли усулга нисбатан икки баробар тез
ҳисобланади. Активнинг қиймати биринчи йилда охирги йилга нисбатан 
деярли 
сезиларли 
қисми 
ҳисобдан 
чиқарилади. 
Шунинг 
учун 
амортизациянинг бу усулини баъзи иқтисодий адабиётларда «Солиқ 
амортизацияси» деб ҳам юритилади. Бундай амортизациядан солиққа 
тортиладиган фойдани аниқлашда фойдаланилиши мумкин. Ишлаб чиқариш 
жараёнларининг такомиллашиб бориши номоддий активлардан фойдаланиш 
муддатларини қисқартириш, уларни муддатида ҳисобдан чиқариш 
кераклигини тақозо этади. Жадалаштирилган амортизация усулининг 
моҳияти шундан иборатки номоддий активлардан фойдаланишнинг 
дастлабки йилларида улар бошланғич қийматининг асосий қисми ҳисобдан 
чиқарилади. Бизнинг фикримизча кўра бунга: 


128 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish