Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Тўғри чизиқли усул (Straight-line method), бу усулда активдан 
фойдаланишнинг бутун даври мобайнида эскиришнинг доимий суммаларини 
ҳисоблаб ёзишдан иборат бўлади.
 
Бажарилган ишлар хажмига мутаносиб тақсимлаш усули (Рroduction 
method). Бу усул объектнинг фойдалилиги ишлатишнинг бутун даврида 
унинг жами ишлаб чиқариш тегишли ўлчов бирликлари (натура, қиймат ва
меҳнат ўлчовлари) да баҳоланишига асосланган. 
 
 
Жадаллаштирилган 
усули 
(Accelerated 
methods). 
Бу 
усулда 
амортизация тўғри чизиқли усулга нисбатан икки баробар тез ҳисобланади. 
Йиллар йиғиндиси (Sum-of-the-years-digits method) бўйича ҳисобдан чиқариш 
кумулятив усулда активни хизмат қилиш йиллари суммаси орқали 
аниқланади. 
25
 
Шунингдек, қоплаш даври 10-20 йилгача бўлган номоддий активлар 
учун 1.5 коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан фойдаланиш корхона 
учун самарали бўлиши мумкин. 
24
Мещерякова О. “Налоговые системы развитых стран”. (Справочник)- М.: Фонд
“Правовая культура”, 1995г. 125стр. 
25
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 648- page,2014


130 
Номоддий активлардан кутилаётган иқтисодий самара ўзгарадиган 
бўлса, уларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули ҳар йили ҳисобот 
даври охирида қайтадан кўриб чиқилиши керак. Амортизация усули ўзгарган 
тақдирда жорий давр учун ҳисоблаб ёзилган амортизацияга тузатиш 
киритилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарт кўра, ҳисобот даври учун амортизация меъёрларини қайта кўриб 
чиқиш ва тузатиш мумкинлиги эътироф этилади. Амортизация суммаси 
қолган даврлар учун тақсимланади, бу эса хўжалик юритувчи 
субъектларнинг солиққа тортиладиган базасига таъсир кўрсатади. 
Юқоридаги мисолда дастурий таъминотнинг хизмат қилиш муддати 10 йил, 
дастлабки қиймати 500000 сўмга тенг. Лекин бу объектдан яна 4 йил 
фойдаланиш мумкинлиги аниқланди. Демак, дастурнинг фойдаланиш 
муддати 10 йилдан 5 йилгача камайди. Дастурий таъминотга йиллик 
амортизация суммаси бухгалтерия ёзувларида қуйидаги тартибда акс 
эттирлади; 
Дебет:0430 «Дастурий таъминоти» счёти-45000 сўм.

Кредит:0530 «Дастурий таъминот амортизацияси» счети - 45000 сўм.
Дастурий таъминотнинг қолган қиймати эса тўрт йил учун тенг бўлган 
суммада ҳисоб-китоб қилинади: 
(500000-45000-5000=405000 сўм). 
Қолдиқ қиймати 405000 сўмга тенг бўлиб у 4 йилга тақсимланади. 
(405000/4); 
Дебет: 9400 «Давр харажатлари» счётлари – 101250 сўм. 
Кредит: 0530 «Дастурий таъминот амортизацияси» счёти-101250 
сўм
Номоддий активларнинг амортизацияланган қийматини ҳисобдан 
чиқариш бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади: 
амортизация қиймати 5000 сўм бўлган номоддий актив ҳисобдан чиқарилди. 
Дебет: 0510-0590-«Номоддий активлар амортизацияси» счётлари-
5000 сўм
Кредит: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» 
счёти- 5000 сўм.
Ғарб давлатларида бухгалтер ходимлар активларнинг амортизация 
меъёрларини қайта кўриб чиқишгани билан уларнинг баҳосини 
ўзгартирмайдилар, чунки активларнинг баҳоси ўзгарганда мувофиқлилик ёки 
таққослаш тамойили бузилади. Бунда ҳисобот йилидаги даромад (фойда) 
билан харажатлар билан ўзаро солиштириш имкониятига эга бўлинмайди.
Амортизацияланадиган мулк кўпгина ҳолларда активларнинг асосий 
қисмини ташкил этади. Бу ҳақда иқтисодчи олима М.Юсупова қуйидаги 
фикрни 
билдиради: 
«Амортизация 
ҳисоби, 
фақатгина 
бошқарув 


131 
ҳисобинигина эмас, балки молиявий ҳисобнинг ҳам асосий бўлагидир».
26
Бу 
фикрларга иқтисодчи олим Б.Ҳасанов. эса қуйидагича ёндашади: «Номоддий 
активлар бўйича амортизация ҳисоблаш уларнинг бошланғич қиймати 
унумли фойдаланиш муддатига тенг равишда амалга оширилади».
27
Номоддий активларга ҳисобланаётган амортизация суммасини
харажатлар таркибига тўғри акс эттиришнинг иқтисодиёти ривожланган 
давлатлар олимлари, жумладан америкалик олимлар Нидлз. Б, Андерсон. Х
ва Колдуэлл Д. лар қуйидагича изоҳлайдилар: «Асосий воситалар бўйича 
эгри тартибда, номоддий активлар бўйича эса тўғри усул билан амортизация 
ҳисобланиши керак.»
28
Номоддий активларнинг амортизацияси, бизнинг фикримизга кўра, 
худди шу объектни яна қайта харид қилиб олишни англатмайди. Корхона 
хўжалик фаолиятида бир неча номоддий активларни харид қилиб олиши 
мумкин. Амортизация харажатларини бир маротаба қоплаш керак бўлади. Бу 
эса уларга ҳисобланаётган амортизациянинг тўғри чизиқли усулидан 
фойдаланиш кераклигини тақозо қилади.
Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда белгиланган 
меъёраларга асосан «Номоддий активлар бўйича амортизация» қайдномаси 
(НМА 5-шакл) жорий даврда тузилади. Мазкур қайдномада номоддий 
активларнинг дастлабки (баланс) қиймати, фойдаланиш (ҳизмат) муддати 
йиллик амортизация меъёрлари, жами амортизация суммалари, ой 
давомидаги амортизация суммалари ва қолдиқ қиймати кўрсатиб борилади.

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish