Молиявий ҳисоб


Бошқа жисмоний ва юридик шахсларга сотиш ҳолларида



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Бошқа жисмоний ва юридик шахсларга сотиш ҳолларида: 
Дт 5110 Кт 4010 Тушум суммасига 
Дт 9220 Кт 6410
ҚҚС суммасига 
Дт 9220 Кт 0400 Номоддий активнинг бошланғич қиймати бўйича 
ҳисобдан чиқарилиши 
Дт 0500 Кт 9220 Ҳисобланган эскиришнинг ҳисобдан чиқарилиши 
Дт 9220 Кт 9320 
Сотишдан кўрилган фойда 
Бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тугатиш ҳолларида: 
 
Дт 9220 Кт 0400
Номоддий активнинг бошланғич қиймати б ўйича 
ҳисобдан чиқарилиши 
Дт 0500 Кт 9220
ҳисобланган эскириш 
Дт 9220 Кт 6710,6520 Тугатишга оид харажатлар 
Дт 9430 Кт 9220 Тугатишдан кўрилган зарар 
Дт 1040 Кт 9320 Темир-терсакларнинг 
кирим қилиниши 
Номоддий активларнинг сотилиши ва текинга берилишига оид 
оборотлар ҚҚСга тортилади. 
Текинга бериш вақтида ҚҚС тўловчиси бўлиб, уни берувчи томон 
ҳисобланади (қабул қилувчи томон фойда солиғини тўлайди). 
Хўжалик юритувчи субъектлар одатда ҳуқуқий ҳимоя қилинадиган ва 
лицензион шартномалар билан расмийлаштириладиган номоддий активлар 
объектларини эмас, балки улардан фойдаланишга оид ҳуқуқни сотадилар. 
Бундай ҳолларда номоддий активлар қиймати ва уларнинг эскириш суммаси 
ўзгармайди ва сотиш ҳисобварағи бўйича фақатгина тегишли номоддий 


118 
активлар объектларига бўлган ҳуқуқни сотишдан тушган тушум суммасигина 
акс эттирилади. 
Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва уни 
юритиш муҳим масалалардан бўлиб, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 
Қонун ҳамда «Номоддий активлар» номли 7-сон миллий стандарт талаблари 
асосида амалга оширилади. Номоддий активларни тўғри ҳисобга олиш ва 
доимий равишда назорат қилиниб турилиши керак. Хўжалик юритувчи
субъектларидаги номоддий активлар қуйидаги манбалардан қабул қилинади:

пул маблағлари эвазига; 

кредитлар ҳисобига; 

сотиб олувчи корхона капитали акцияларига алмашиш орқали; 

бошқа корхоналардан ҳадя (текинга) сифатида; 

ўзида яратиш; 

давлат гранти; 

устав капиталига улуш сифатида ва ҳ.к. 
Бошланғич хужжатлар асосида номоддий активлар қайси манбалардан 
келиб тушишидан қатъий назар қабул қилиш ҳужжатлари бўйича киримга 
олиниши лозим. Номоддий активларни кирим қилишда уларнинг ҳуқуқий 
эгалигини тасдиқловчи (муҳофаза этувчи ҳужжатларга) алоҳида эътибор 
берилиши керак. Ушбу ҳужжатлар номоддий активларни ҳисобга олишга 
асос бўлади. Ушбу монографияда номоддий активларни бухгалтерия
балансида акс эттириш масалалари илмий ва назарий жиҳатдан чуқурроқ 
тадқиқ этилди. Пул маблағлари эвазига харид қилинган номоддий 
активларнинг қиймати уларни сотиб олиш, йиғимлар, солиқ ва бошқа 
харажатлардан ташкил топади.
Кредитга олинган номоддий активларнинг қиймати, қуйидагилардан 
ташкил топади: 
1. 
Сотиб олишнинг пул ўлчовидаги баҳоси (бозор қиймати); 
2. 
Қарздорлик суммалари бўйича келажакда тўланиши лозим бўлган 
пул тўловларининг тегишли бўлган бозордаги фоиз ставкаси бўйича 
дисконтлашган қиймат. 
Дисконтлашган қиймат шундай тушунчаки, у келгуси активларнинг 
кирими ёки чиқимининг бугунги қиймати деб баҳоланади. Агарда 
қарздорлик ҳужжати фоизсиз ва активнинг жорий пул қийматини аниқлаш 
имкони бўлса, унда пулдаги қийматидан кўп тўланадиган сумма фоиз бўйича 
харажатлар кўринишида тан олинади ва бутун қарздорлик даврлари бўйича 
тақсимланади. Агар, номоддий активларнинг пулдаги қийматини аниқлаш 
имкони бўлмаса, фоиз бўйича умумий харажатларни аниқлашда ва бу 
активнинг жорий қийматини ҳисоблаш учун устунликка эга бўлган фоиз 
ставкасидан фойдаланилади. Шундай қилиб, номоддий активлар пулдаги 
қийматига эквивалент бўлган баҳода ифодаланиши мумкин. 
Корхона акциялари эвазига алмаштириш орқали киримга олинадиган 
номоддий активлар қуйидагича тартибда ҳисобланиши керак: корхона 


119 
капиталининг акциялари номоддий активларни сотиб олиш мақсадида 
чиқарилган тақдирда, номоддий активлар ёки уларнинг ҳақиқий бозор 
қиймати бўйича ёки чиқарилган акцияларнинг бозор қиймати бўйича 
уларнинг қайси бири ҳаққоний ва объективлигига қараб акс эттирилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар бирон бир субъектга ишлаб чиқариш 
фаолиятини рағбатлантириш мақсадида номоддий активларни ҳадя сифатида 
бериши ҳам мумкин. Ҳадя қилинган номоддий активлар ҳисоби фақат 
ҳақиқий қиймати бўйича баҳолаш тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда 
ифодаланади. Ҳадя қилинган номоддий активларнинг қиймати мавжуд 
бўлмаса, унда, номоддий активлар қиймати етказиб бериш хужжатларидаги 
қиймат асосида баҳоланади. 
Номоддий активлар ва хусусий капитал счётлари ҳадя қилишда 
активнинг жорий бозор қийматини ҳақиқий баҳолаш натижасида кўпайиб 
боради.
Хусусий капитал счётининг кўпайиши хадя қилинган номоддий актив 
ва корхона капиталининг кўпайишини ифодалайди. Шунингдек, ҳадя 
тариқасида олинган амортизацияланадиган номоддий активлар ҳисоб 
регистрларида акс эттирилган баҳолар асосида оддий усулда амортизация 
қилиниши керак.
Давлат гранти асосида олинган номоддий активларни бухгалтерия 
ҳисобида акс эттиришда қуйидаги мезонлар асос қилиб олиниши керак деб 
ҳисоблаймиз; 
- жорий харажатлар ёки даромадларга тааллуқли бўлган ёрдам суммаси 
даврининг соф фойдасини аниқлашда ҳисобга олиниши лозим; 
- келгуси даврларга тааллуқли бўлган ёрдам суммаси муддатини 
узайтириш керак ва даромадларга олиш у билан боғлиқ бўлган харажатлар 
пайдо бўлганда амалга оширилиши лозим; 
- номоддий активларни олиш билан боғлиқ ёрдам ёки номоддий 
активнинг амортизацияси олиб ташланган ҳолдаги бошланғич баҳосидан 
чегириб ташланиши керак. 
Масалан, товар белгиси учун гувоҳномага эгалик қилинганда (Сотиб 
олиш қиймати-300000 сўм) унинг қийматини 40 фоизи давлат томонидан 
ажратилган гранти ҳисобига қопланади. Гувоҳномадан фойдаланиш муддати 
10 йил (ўз кучини йўқотиш муддати). 
Биз юқоридаги ҳар икки усулни, яъни соф қиймат ва муддатини 
узайтириш усуллари ҳисоб-китоб қилиш тартибини бухгалтерия журнал 
ёзувларида қуйидагича акс эттирамиз: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish