2.2 Асосий воситаларни келиб тушиши ва баҳоланиши
Асосий воситалар актив сифатида тан олинганда улар бошланғич
қиймат бўйича баҳоланади. Бунда бошлағич қиймат бўлиб тўланган ва
қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан
мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита
боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва
исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни
тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича ҳақиқатда
қилинган харажатларнинг қиймати тушунилади. Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиқлари бошқа ҳолатларда
қопланадиган солиқлар ҳисобланади, яъни солиқ тўловчи корхоналар
томонидан мазкур солиқлар тўланаётган вақтда қоплашга олиш ҳисобга
олинади, лекин асосий воситалар объектлари сотиб олинганда (қурилганда)
юқорида санаб ўтилган солиқлар уларнинг бошланғич қийматига қўшилади.
Амалиётда асосий воситаларнинг бошланғич қиймати уларнинг келиб
тушиш манбаидан келиб чиқиб аниқланади. Асосий воситалар корхонага
келиб тушиши манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг қурилган объектни қабул
қилиш-топшириш;
- олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
- устав капиталига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиши;
- таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг
мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда илгари бошқа
ташкилотнинг устав капиталига киритилган ташкилотнинг таъсис улуши
қайтарилишидан келиб тушиши;
- текинга келиб тушиши (ҳадя шартномаси бўйича);
- айирбошлаш;
- товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказиш;
- молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
- қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;
- асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини
аниқлаш.
Корхона томонидан асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ
тегишли харажатлар амалга оширилган ҳолларда уларнинг бошланғич
қиймати шу харажатлар суммасига кўпаяди.
Харид қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
- асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш)
муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат
37
божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
- божхона божлари ва йиғимлари;
- асосий воситалар объектларини олиш (барпо қилиш) муносабати
билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
- асосий воситалар объектларини олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ
ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
- асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш)
хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
- асосий воситалар объектини олишдаги воситачиларга тўланадиган
ҳақлар;
- асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга
туширишга оид харажатлар;
- активдан фойдаланиш мақсади бўйича уни ишчи ҳолатга келтириш
билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, харид қилинган асосий
воситаларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш
харажатлари, ўтказмалар учун банк комиссияси, асосий воситаларни чет эл
валютасига харид қилиш чоғида валютани алмаштириш бўйича комиссия ва
бошқа банк хизматлари), асосий воситаларни харид қилиш бўйича
контрактларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боғлиқ
харажатлар ҳамда активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган
бошқа харажатлар асосий воситаларнинг бошлағич қийматига киритилмайди,
балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.
БҲМС¹ 21 га мувофиқ мулкий ҳуқуқи корхонага тегишли асосий
воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланишда, консервацияда
бўлган ёки қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий
воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда
амалга оширилади:
0110«Ер»;
0111«Ерни ободонлаштириш»;
0112«Молиявий
ижара шартномаси бўйича олинган асосий
воситаларни ободонлаштириш»;
0120 «Бино, иншоот ва узатувчи мосламалар»;
0130 «Машина ва асбоб-ускуналар»;
0140 «Мебель ва офис жиҳозлари»;
0150 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»;
0160 «Транспорт воситалари»;
0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар»;
0180 «Кўп йиллик ўсимликлар»;
0190 «Бошқа асосий воситалар»;
0199 «Консервация қилинган асосий воситалар».
Асосий воситаларни ҳақ тўлаш йўли билан харид қилиш капитал
қўйилмалар тугагандан кейин пудратчи ташкилотдан қурилган объектни
38
қабул қилиш-топшириш ёки объектни олди-сотди шартномасига мувофиқ
харид қилиш билан амалга оширилади.
Қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгилан-
ган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки
бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса
пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул
қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой
биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида,
шунингдек монтаж, созлаш, ишга тушириш ва қурилаётган объект билан
бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш
пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш
ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа
тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи
эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси
(баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди
шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. Агар олди-сотди
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб
олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек
қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор
ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича
йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт.
Хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор
қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда
маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органларининг шартнома
муносабатлари соҳасидаги ваколатларининг қонуний асослари Ўзбекистон
Республикасини
«Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунида белгилаб ўтилган.
Тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти
соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни,
хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади.
Хўжалик шартномаси шартнома предметини, етказиб бериладиган
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва
баҳосини, шартноманинг бажарилиш муддатларини, ҳисоб-китоб қилиш
тартибини, тарафларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг
жавобгарлигини, низоларни ҳал этиш тартибини ҳамда тарафларнинг
реквизитларини, шартнома тузилган сана ва жойни, шунингдек бундай
турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки
39
тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим
бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак.
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич
қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
- активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-
монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
- асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш)
муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат
божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
- божхона божлари ва йиғимлари;
- асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш)
муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
- асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан
боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
- асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш)
хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
- асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган
ҳақлар;
- асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга
туширишга оид харажатлар;
- активдан фойдаланиш мақсади бўйича уни ишчи ҳолатга келтириш
билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар
қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий
воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Ҳақ тўлаш йўли билан харид қилинган асосий воситаларнинг
бошланғич қиймати шаклланиши ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс
эттириш тартибини мисолда кўриб ўтамиз.
2016 йил 10 августда «Само» корхонаси табиий тошларни қайта
ишловчи дастгоҳ сотиб олди. Шартномага мувофиқ дастгоҳнинг баҳоси 10
800000 сўм, шу жумладан ҚҚС - 1800 000 сўм. Шартнома шарти бўйича
«Само» корхонаси 2017 йил 6 августда дастгоҳнинг 40 % қиймати миқдорида
аванс тўловини амалга оширди. Дастгоҳни сотиб олишда «Само» корхонаси
мазкур дастгоҳни техник ва бошқа кўрсаткичларини баҳолаб берадиган
«Конструктор» инжиниринг компаниясининг хизматларидан фойдаланган ва
шартномага мувофиқ унинг хизмат ҳақи 600000 сўмни ташкил этган.
Дастгоҳдан фойдаланиш мақсади бўйича уни ишчи ҳолатга келтириш билан
бевосита боғлиқ бошқа харажатлар қуйидагилардан иборат: юклаш-тушириш
ишлари - 80 000 сўм; автомобиль транспорти билан олиб келиш - 500 000
сўм, «Само» корхонасининг экспедиторининг хизмат сафари харажатлари-
100000 сўм, дастгоҳни олиб келишдаги суғурта харажатлари - 50 400 сўм,
йиғиш ва ўрнатишга ихтисослаш-ган компанияга тўланадиган дастгоҳни
ўрнатиш ва йиғиш харажатлари - 200 000 сўм, дастгоҳни синовдан ўтказишда
40
ишлатилган материаллар қиймати - 65600 сўм, дастгоҳни ишга тушириш
жараёнида қатнашган ишчиларнинг меҳнат ҳақи харажатлари - 150000 сўм ва
ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 24 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловга
36000 сўм. 2017 йил 17 августда дастгоҳ фойдаланишга топширилган.
Шунингдек «Само» корхонаси 2017 йил 12 августда сотиб олинган дастгоҳ
бўйича юзага келган кредиторлик қарзини қолган қисмини тўлаш мақсадида
«Капитал-банк»дан икки йил муддатга, 20 % йиллик ставка бўйича, фоизлари
ҳар ойда тўлаб бориладиган кредит олган.
Мазкур ҳолатда 2017 йил 31 августда «Само» корхонаси кредит бўйича
фоизлар ҳисоблашни қуйидагича амалга оширади:
6 480 000 сўм = 10 800 000 сўм - 4 320 000 сўм;
(6 480 000 сўм х 20 %) х (20 кун / 365 кун) = 71 014 сўм.
Дастгоҳнинг бошланғич қийматини шаклланиш тартибини кўриб
чиқамиз. Дастгоҳнинг бошланғич қиймати 12 582 000 сўмга тенг.
10 800 000 сўм + 600 000 сўм + 80 000 сўм + 500 000 сўм + 100 000 сўм
+ 50 400 сўм + 200 000 сўм + 65 600 сўм + 150 000 сўм + 36 000 сўм.
Дастгоҳни харид қилиш билан боғлиқ операциялар «Юлдуз» АЖнинг
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |