Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

2016 йил 31 август ҳолатига: 
кредит бўйича ҳисобланган фоизлар суммасига: 
дебет 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счёти 71 014 сўм; 


42 
кредит 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счёти 
 
71 014 сўм. 
 
Корхонани ўзининг кучи билан яратилган асосий воситаларнинг бош-
ланғич қиймати ҳам харид қилинган активларни қийматини аниқлашдаги 
тамойилларга асосланган ҳолда аниқланади, яъни мазкур объектларни 
тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммасидан 
иборат бўлади. Буларга хусусан қуйидагилар кириши мумкин: материал 
харажатлар; меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; қурилишда иштирок этадиган 
амортизацияланадиган мол-мулк бўйича ҳисобланган эскириш суммаси. 
Boshlang‘ich qiymatasosiy vositani olinishi yoki yaratilishi uchun 
sarflangan mablag'lar miqdoridir. Aktivning boshlang'ich qiymati aktivni etkazib 
beruvchiga to'lovlarni, uni tashish va o'rnatish uchun mablag'larni, sug'urta va 
soliqlarni o'z ichiga oladi.
5
Qoldiq qiymat – amortizasiya summasini chegirilgan holda asosiy 
vositalarning boshlang’ich qiymati;
6
 
Tiklash qiymati - asosiy vositalarni qayta baholash bilanbog’liq bo’lgan 
qiymati
7
. 
Хўжалик усули билан қурилганда бевосита харажатлар таркибида 
ҳисобга олинадиган материал харажатларга қиймати фойдаланишга 
киритиладиган 
асосий 
воситалар 
қийматида 
ҳисобга 
олинадиган 
материалларни, асбоб-ускуналарни харид қилиш харажатлари қийматини ва 
хўжалик усули билан қурилганда қурилиш-ўрнатиш ишларини бажаришда 
фойдаланиладиган бутловчи буюмларни қийматини киритишлозим. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига хўжалик усули билан қурилганда 
қурилиш-ўрнатиш 
ишларини 
бажарган 
асосий 
ишлаб 
чиқариш 
ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ҳамда иш ҳақи фондидан 
ягона ижтимоий тўлов суммаси киради. 
Ҳисобланган амортизация суммасига хўжалик усулида ишларни 
бажариш учун фойдаланиладиган асосий воситалар ва номоддий активлар 
бўйича амортизация ажратмаларини киритиш лозим. Асосий воситалар ва 
номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш БҲМС¹ 5 
ваЎзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-
сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган 
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 
(БҲМС¹ 7) «Номоддий активлар»га мувофиқ амалга оширилади. 
БҲМС¹ 21 га мувофиқ, капитал қурилиш сметаларида, смета-лойиҳа 
ҳисобларида ва титул рўйхатларида назарда тутилган бино ва иншоотларни 
барпо этиш, асбоб-ускуналарни, воситаларни, инвентарларни ва бошқа 
жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар (қурилиш пудрат ёки хўжалик 
5
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 820-page, 2014
6
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 820-page, 2014
7
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 820-page, 2014


43 
усулида амалга оширилишидан қатъий назар) 0810 «Тугалланмаган 
қурилиш» счётида активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар 
билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Асосий воситаларни фойдаланишга 
киритилганда уларнинг бошланғич қиймати суммасига 0810 «Тугалланмаган 
қурилиш» счёти асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100) билан 
боғланган ҳолда кредитланади. 
Бунда қурилиш даврида қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит 
бўйича ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич 
қийматига киритилади. Корхона асосий восита (масалан, бино, иншоот ва 
ҳоказолар)ни қуриш (барпо этиш) билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун 
молия-кредит ташкилотларидан мақсадли кредит олган ҳолларда, тегишли 
равишда мазкур мақсадли кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар объектни 
барпо этиш (қурилиш) пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишидан 
қатъий назар барпо этиш (қурилиш) жараёни давомида асосий воситалар 
объектининг қийматига олиб борилиши керак. 
Асосий воситаларни барпо этиш тугаган, яъни у фойдаланишга 
берилган ҳолларда, фоизларни капитализация қилиш тўхтатилади, асосий 
воситалар объектларини фойдаланишга берилгандан кейин ҳисобланган фоиз 
харажатлари эса корхонанинг молиявий фаолият бўйича харажатларига олиб 
борилади ва 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида ҳисобга 
олинади. 
Активни қуриш (барпо этиш) амалга ошириладиган даврда мақсадли 
кредитлар бўйича ҳисобланган фоиз харажатларини бухгалтерия ҳисобида 
акс эттириш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз.
“Ишонч» корхонаси омборхона биносини қуришни хўжалик усулида 
амалга оширади. Қурилиш даври 3 йил. Қурилишни молиялаштириш учун 
«Капиталбанк»дан 4 йил муддатга, фоиз ставкаси йиллик 18 %, фоизлар ҳар 
йили тўланадиган суммаси 15 000 000 сўм бўлган кредит олинган. 
«Ишонч» корхонасида кредит бўйича ҳар йили фоизлар ҳисоблаш 
қуйидагича амалга оширилади: 
15 000 000 сўм х 18 % / 100 = 2 700 000 сўм. 
Кредитни олиш ва улар бўйича фоизларни ҳисоблаш билан боғлиқ 
операциялар «Ишонч» корхонасининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 
- олинган кредит суммасига: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish