Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

1-Ҳолат. 
«Тараққиёт» корхонаси таъсисчиси устав капиталига улуш сифатида 
қиймати 30 000 000 сўм бўлган асосий воситалар (ичимликларни қуйиш 
линияси)ни киритди. Етказиб бериш харажатларини таъсисчи ўз кучи билан 
амалга оширди. 
«Тараққиёт» 
корхонаси 
устав 
капиталига 
улуш 
сифатида 
таъсисчилардан келиб тушган асосий воситаларни кирим қилиш бухгалтерия 
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- корхона рўйхатга олинаётганда устав капитали суммасига: 
дебет 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг 
улушлари бўйича қарзи» счёти 

 
 
50 000 000 сўм; 
кредит 8330 «Пай ва улушлар» счёти 
 
 
50 000 000 сўм; 
устав капиталига улуш сифатида таъсисчилардан асосий восита- 
лар (ичимликларни қуйиш линияси) келиб тушиши: 


46 
дебет 0310 «Машина ва асбоб-ускуналар»счёти 
30 000 000 сўм; 
кредит 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг 
улушлари бўйича қарзи» счёти 

 
 
30 000 000 сўм. 
2-ҳолат. 
«Тараққиёт» корхонаси таъсисчиси устав капиталига улуш сифатида 
қиймати 31 000 000 сўм бўлган асосий воситалар (ичимликларни қуйиш 
линияси)ни 
киритди. 
Омборгача 
етказиб 
беришни 
«Тараққиёт» 
корхонасиишчилари томонидан амалга оширилган. Етказиб бериш 
харажатлари қуйидагилардан иборат: транспорт харажатлари 500 000 сўм, 
ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 250 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи 
фондидан 24 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловга 60 000 сўм. 
Бу ҳолатда асосий воситалар (ичимликларни қуйиш линияси)нинг 
бошланғич қиймати қуйидагидан иборат: 
31 810 000 сўм = 31 000 000 сўм + 500 000 сўм + 250 000 сўм + 60 000 
сўм. 
«Тараққиёт» 
корхонасиустав 
капиталига 
улуш 
сифатида 
таъсисчилардан келиб тушган асосий воситаларни кирим қилиш бухгалтерия 
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- корхона рўйхатга олинаётганда устав капитали суммасига: 
дебет 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг 
улушлари бўйича қарзи» счёти 

 
 
50 000 000 сўм; 
кредит 8330 «Пай ва улушлар» счёти 
 
 
50 000 000 сўм; 
устав капиталига улуш сифатида таъсисчилардан асосий восита 
лар (ичимликларни қуйиш линияси) келиб тушиши: 
дебет 0310 «Машина ва асбоб-ускуналар» счёти 
31 810 000 сўм; 
кредит 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг 
улушлари бўйича қарзи» счёти 

 
 
30 000 000 сўм; 
кредит 8530 «Текинга олинган мулк» счёти 
 
1 000 000 сўм; 
кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти 500 000 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
 
 
 
250 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 
 
 
 
60 000 сўм. 
 
Корхона томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий 
воситаларнинг бошланғич қиймати деб тўланган ва қопланмайдиган 
солиқлар (йиғимлар), етказиб бериш, ўрнатиш, улаш, фойдаланишга 
тушириш ва активни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган 
бошқа ҳар қандай харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига 
қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади. Жорий 
қиймат деганда маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича 
асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга 
оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга 


47 
оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли 
бўлган суммаси тушунилади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, 
текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг қиймати 
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиққа тортиш 
мақсадида солиқ тўловчининг ялпи даромадига қўшилади. Мол-мулк, мулкий 
ҳуқуқлар текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор 
қиймати бўйича белгиланади. Мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг бозор 
қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи томонидан тасдиқланади. 
Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб жўнатиш (етказиб бериш) ҳужжатлари, 
етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар), 
оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар, биржа маълумотлари, 
давлат статистикаси органларининг маълумотлари эътироф этилади. 
Корхона томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий 
воситаларнинг бошланғич қийматини шаклланиши ва уларни бухгалтерия 
ҳисобида акс эттириш тартибини мисолда кўриб чиқамиз. 
«Мега» корхонаси янада кенгроқ ривожлантириш мақсадида «Альфа» 
МЧЖ корхонага ўзига тегишли асосий воситалар (компьютер)ни текинга 
берди. Компьютернинг жорий қиймати 850 000 сўмга тенг. 
Текинга (ҳадя шартномаси бўйича) келиб тушган асосий воситалар 
(компьютер)ни кирим қилиниши «Мега» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича акс эттирилади: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish