Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

5-мисол. «Умида» МЧЖ шиша банкаларда томат пастасини ишлаб 
чиқариш билан шуғулланади. Харидор билан олди-сотди шартномасига 
қайтарилган шиша банкаларни тозалашни амалга оширади. 5 000 дона 
шиша банка қайтарилган. Шиша банкаларни тозалаш билан боғлиқ 
харажатлар қуйидагилардан иборат: материал харажатлар 30 000 сўм; 
ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 50 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи 


фондидан 24 фоиз миқдорда ягона ижтимоий тўловга 12 000 сўм. Харидор 
харажатларни қоплаб беришга рози. 
Қайтарилган шиша банкаларни тозалаш билан боғлиқ операциялар 
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- қайтарилган шиша банкаларни тозалаш бўйича харажатлар 
амалгаоширилганда: 
дебет 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти
92 000 сўм; 
кредит 1090 «Бошқа материаллар» счёти
30 000 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
50 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 
12 000 сўм; 
- тозалаш бўйича харажатларни қоплаш учун харидор ва буюрт- 
мачилардан пул маблағлари келиб тушганда: 
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
92 000 сўм; 
кредит 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти 92 000 сўм. 
Савдо ташкилотларида қайтарилиши лозим бўлган кўп маротаба 
ишлатиладиган идишларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ишлаб 
чиқариш корхоналардаги тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади. 
Қайтарилиши лозим бўлган кўп маротаба ишлатиладиган идишларни 
ҳисобида 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счётининг ўрнига 2950 
«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счёти қўлланилади, таъмир-лаш ва 
хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар амалга оширилганда эса 9430 «Бошқа 
операцион харажатлар» счётининг ўрнига 9410 «Сотиш харажатлари» 
счёти қўлланилади. 
3. Гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган 
идишларнинг мол етказиб берувчидаги ҳисоби 
Товар-моддий заҳиралар билан етказиб бериладиган кўп маротаба 
ишлатиладиган идишларнинг бир қанча турлари учун мол етказиб берувчи 
харидордан гаров суммасини ундириши мумкин, ушбу сумма харидорга 
ундан идишлар ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда олингандан сўнг 
қайтарилади. Идиш учун гаров суммаларини ундиришга прейскурантлар, 
етказиб беришнинг алоҳида шароитлари ёки тарафлар учун мажбурий 
бошқа қоидалар билан назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. 
Товар-моддий заҳиралар билан етказиб бериладиган идишларнинг 
бир қанча турлари учун мол етказиб берувчи харидордан гаров суммасини 
ундириши мумкин.
47
 
Гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган идишлар 
счёт-фактура ва (ёки) бошқа йўл (товарларни кузатиб борувчи) 
ҳужжатларда тегишли шартномаларда кўрсатилган гаров суммаси бўйича 
алоҳида қаторда, унда қадоқланган маҳсулотлар (товарлар)нинг сотиш 
баҳосига қўшилмаган ҳолда кўрсатилади. Мол етказиб берувчиларда кўп 
маротаба ишлатиладиган идишларни қайтарилганда уларни кирим қилиш 
47
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 920-page


баланс қиймати бўйича амалга оширилади. 
Харидор томонидан гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба 
ишлатиладиган идишлар қайта ишлатиш учун етказиб берувчига ишга 
яроқли (бузилмаган) ҳолатда қайтарилганда, унга (идишни топширувчига) 
унинг учун тўланган суммалар қайтарилади. Бунда гаров суммаси 
ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган идишларнинг харидор томонидан 
қайтарилиши ва ушбу идишлардаги товар-моддий заҳиралар сотиб олинган 
етказиб берувчи томонидан идишларнинг олиниши даромад келтирувчи 
операция сифатида қаралмайди. 
Агар гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган 
идишлар белгиланган муддатда ва сонда қайтарилмаса, бухгалтерия 
ҳисобида уларни бериш асосий фаолиятдан даромад ва харажатлар 
сифатида улар юзага келган ҳисобот даврида акс эттирилади, яъни харидор 
томонидан мол етказиб берувчига гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба 
ишлатиладиган идишлар қайтарилмаган ҳолларда мазкур идишлар учун 
гаров суммаси қайтарилмайди ва мол етказиб берувчи мазкур гаров 
суммаси-ни молиявий натижаларига олиб боради. Гаров суммаси 
ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган идишларни қайтариш бўйича 
мажбуриятларни бажарилмаганлиги учун шартнома (етказиб бериш, олди-
сотди ва ҳ.к.) шартларида қўшимча санкциялар назарда тутилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ қайтарилади-
ган идиш солиқ солинадиган айланмага киритилган тақдирда, идиш 
белгиланган муддатда қайтарилмаса, солиқ солинадиган база мазкур 
идишнинг қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган 
гаров қиймати асосида белгиланади. 
Гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган идишлар 
қайтарилмаганда ҚҚС тўлаш даврини аниқлашда юзага келадиган 
қийинчиликлардан қочиш мақсадида корхоналар шартномаларни 
расмийлаштиришга эътиборли бўлиб ёндошишлари лозим. Масалан, солиқ 
идоралари ходимлари идишларни ортиб жўнатиш санасида ёки олинган 
гаров суммасидан ҚҚС ҳисобламасликлари учун харидорлар билан 
тузилган 
шартномада 
қайтариладиган 
идишлар 
берилаётганлиги 
кўрсатишлари шарт. Бундан ташқари мол етказиб берувчига идишлар 
қайтарилиши лозим бўлган санани ва уларни қайтариш тартибини ҳам 
кўрсатиб ўтишни тавсия этамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish