Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
3-мисол. «Умида» МЧЖ гуручни бир марталик полиэтилен 
пакетчаларга қадоқлаб сотади. Гуручни қадоқлаш савдо ўринларида амалга 
оширилади ва савдо ўринларига ҳар бири 100 сўм бўлган 3 000 дона 
полиэтилен пакетчалар берилган. 
Полиэтилен пакетчаларни савдо ўринларига бериш бухгалтерия 
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
дебет 9410 «Сотиш харажатлари» счёти
300 000 сўм; 
кредит 2950 «Товарлар билан банд ва
бўш идишлар» счёти
300 000 сўм. 
 
2. Кўп маротаба ишлатиладиган идишларнинг мол етказиб берувчидаги 
ҳисоби 
Идишларнинг айланиши масаласи бўйича мол етказиб берувчилар ва 
харидорларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаш бўйича асосий талаблар 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 450-моддасида тартибга 
солинади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб 
назарда тутилмаган бўлса, харидор (олувчи) товар келтирилган кўп 


маротаба ишлатиладиган идиш ва ўраш материалларини мол етказиб 
берувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда 
қайтаришга мажбур. Бошқа идиш ва ўраш материаллари фақат маҳсулот 
етказиб бериш шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина етказиб 
берувчига қайтарилиши лозим. 
Юқорида келтирилган меъёрлар қуйидагиларни аниқлаштиради: 
харидор томонидан ўзининг тавсифи бўйича кўп маротаба ишлатиладиган 
идишларга тўғри келадиган идишларни қайтармаслиги мумкин бўлиши 
учун бу ҳолатлар мол етказиб бериш шартномасида белгилаб ўтилиши 
шарт. Булар асосан маълум бир шароитларга кўра идишларни қайтариш 
мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки имконият бўлмаган ҳолларда бўлиши 
мумкин. Масалан, товарларни етказиб бериш катта материал харажатларни 
талаб қиладиган узоқ тоғли туманларда жойлашган корхоналарда бўлиши 
мумкин. 
Кўп маротаба ишлатиладиган идишлар мол етказиб берувчи (ишлаб 
чиқарувчи) билан харидор ўртасида кўп маротаба айланади ва товар-
моддий заҳиралардан бўшатилгандан кейин қонунчиликда ёки шартномада 
белгиланган тартибда мол етказиб берувчи корхонага қайтарилиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ гаров 
қийматига эга бўлган қайтариладиган тарани, шу жумладан шиша идишни 
жўнатиш қўшилган қиймат солиғи бўйича товарларни (ишларни, 
хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланмайди. Қайтариладиган 
идиш бўлиб маҳсулот солиб жўнатилган, қиймати ушбу маҳсулот 
қийматига киритилмайдиган ҳамда шу маҳсулотни етказиб бериш учун 
тузилган шартномада (контрактда) белгиланган шартларда ва муддатларда 
маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган идишлар 
ҳисобланади. 
Шартнома шартлари бўйича харидор кўп маротаба ишлатиладиган 
идишларни қайтаришга мажбур бўлмаган ҳолларда унинг қиймати мол 
етказиб берувчининг счёт-фактурасида унда қадоқланган сотилиши лозим 
бўлган товар-моддий заҳираларнинг сотиш баҳосига қўшилган ҳолда 
кўрсатилади. Бунда харидор кирим қилаётганда қийматини аниқлаш учун 
имконият яратиш мақсадида идиш қийматини алоҳида кўрсатиш ҳуқуқига 
эга. Мол етказиб берувчида қайтарилмайдиган кўп маротаба 
ишлатиладиган идишларнинг ҳисоби товар-моддий заҳираларнинг сотиш 
ҳисобига ўхшаш тарзда амалга оширилади. 
Бунда қайтарилиши лозим бўлмаган кўп маротаба ишлатиладиган 
идишларни қайтарилиши билан боғлиқ бўлган операциялар мол етказиб 
берувчининг бухгалтерия ҳисобида четдан кўп маротаба ишлатиладиган 
идишлар сотиб олишга ўхшаш тарзда акс эттирилади. Мол етказиб 
берувчига қайтарилган бўш идишлар қиймати мол етказиб берувчи (идиш 
қабул қилувчи) томонидан харидорга (идиш топширувчига) тегишли 
шартнома (олди-сотди, етказиб бериш ва ҳ.к.)да назарда тутилган баҳода 
тўлаб берилади. 
Шартнома шартлари бўйича харидор кўп маротаба ишлатиладиган 


идишларни қайтаришга мажбур бўлган ҳолларда унинг қиймати счёт-
фактура ва (ёки) бошқа йўл (товарларни кузатиб борувчи) ҳужжатларда 
тегишли шартномаларда кўрсатилган суммада алоҳида қаторда, унда 
қадоқланган маҳсулотлар (товарлар)нинг сотиш баҳосига қўшилмаган 
ҳолда кўрсатилади. Мол етказиб берувчиларда кўп маротаба 
ишлатиладиган идишларни қайтарилганда уларни кирим қилиш тегишли 
шартномаларда кўрсатилган суммаларда амалга оширилади. Қайтарилиши 
лозим бўлган кўп маротаба ишлатиладиган идишларнинг харидор 
томонидан қайтарилиши ва ушбу идишлардаги товар-моддий заҳиралар 
сотиб олинган етказиб берувчи томонидан идишларнинг олиниши даромад 
келтирувчи операция сифатида қаралмайди. 
Агар қайтарилиши лозим бўлган кўп маротаба ишлатиладиган 
идишлар белгиланган муддатда ва сонда қайтарилмаса, бухгалтерия 
ҳисоби-да уларни бериш асосий фаолиятдан даромад ва харажатлар 
сифатида улар юзага келган ҳисобот даврида уларнинг жорий қиймати 
бўйича акс эттирилади. Кўп маротаба ишлатиладиган идишларни 
қайтариш бўйича мажбуриятларни бажарилмаганлиги учун шартнома 
(етказиб бериш, олди-сотди ва ҳ.к.) шартларида қўшимча санкциялар 
назарда тутилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, агар идишлар 
белгиланган муддатда қайтарилмаса, бундай идишни бериш солиқ 
солинадиган оборотга киритилади. Идиш шартномада назарда тутилган 
муддатда қайтарилмаса, бу идишни қайтариш учун белгиланган сана 
қайтарилиши лозим бўлган идишнинг реализация қилиш обороти амалга 
оширилган сана ҳисобланади. 
Қайтарилиши лозим бўлган кўп маротаба ишлатиладиган идишлар 
қайтарилмаганда ҚҚС тўлаш даврини аниқлашда юзага келадиган 
қийинчиликлардан қочиш мақсадида корхоналар шартномаларни 
расмийлаштиришга эътиборли бўлиб ёндошишлари лозим. Масалан, солиқ 
идоралари ходимлари идишларни ортиб жўнатиш санасида ҚҚС 
ҳисобламасликлари учун харидорлар билан тузилган шартномада 
қайтариладиган идишлар берилаётганлигини кўрсатишлари шарт. Бундан 
ташқари мол етказиб берувчига идишлар қайтарилиши лозим бўлган 
санани ва уларни қайтариш тартибини ҳам кўрсатиб ўтишни тавсия этамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish