чиқарилиши тўғрисидаги ахборотларни чоп эттириш (маълумотларни
очиш)га мажбур.
Ахборотлар қуйидагиларни ўзида жам этиши керак:
—
чиқаришни давлат руйхатидан утказиш бўйича маълумотларни
кушган холда акцияларни чиқариш тўғрисидаги маълумотлар;
—
инвесторларни эмиссия рисоласи (чиқариш анкетаси)
билан
танишиш жойи ва тартиби (уларни жойлаштириш бошланишидан икки
ҳафта олдиндан кечикмасдан);
—
акцияларни эмиссия рисоласи (чиқариш анкетаси)даги
ўзгариш- лар тўғрисидаги маълумот — мазкур ўзгаришларни қимматли
қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи
томонидан руйхатга олинган вақтдан
бошлаб икки иш кунидан
кечикмасдан.
Маълумотларни очишдан ташкари эмитент бир йил ичида эмиссия
қилинган акцияларни ўзининг таъсисчилари ўртасида жойлаштиришни
амалга оширишга мажбур.
Акциядорлик жамиятлари ташкил қилинганда
акциялар унинг
таъсисчилари томонидан номинал қиймати бўйича тўланади ва
акцияларнинг биринчи марта чиқарилиши таъсисчилар ўртасида
жойлаштирилиши керак.
Акцияларни чиқарувчи (сотувчи) эмитент — жамият акцияларни
эмиссияси ва жойлаштириш билан боғлиқ операцияларни қуйидаги
счётлардан фойдаланиб акс эттиради:
—
8310 «Оддий акциялар»;
—
8320 «Имтиёзли акциялар»;
—
4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича
карзи».
Акцияларни
чиқариш
ва
жойлаштириш
билан
боғлиқ
харажатлармолиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига кушилади.
Депозитарийларнинг хизмат ҳақи бошқа операцион харажатлар
таркибига кушилади.
Акция билан боғлиқ операциялар эмитент —
акциядорлик
жамиятининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс
эттирилади:
а)
жамият
руйхатдан
утганда
таъсисчиларнинг
устав
капиталидаги карзи (акцияларнинг номинали бўйича умумий қийматига)
акс эттирилади:
дебет 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича
карзи» счёти;
кредит 8310 «Оддий акциялар» счёти; кредит 8320 «Имтиёзли
акциялар» счёти;
б) устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича карзи
копланади:
дебет 5110 «Х,исоб-китоб счёти» счёти; дебет 5010 «Миллий
валютадаги пул мабларлари» счёти; дебет материалларни ҳисобга
олувчи
счётлар (1000); дебет 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти;
дебет 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» счёти; кредит 4610
«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича карзи» счёти.
Эмитент — акциядорлик жамиятининг акцияларни чиқариш ва
жойлаштириш билан боғлиқ харажатлари қуйидаги бухгалтерия ёзувлари
билан акс эттирилади:
дебет 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва таркатиш бўйича
харажатлар» счёти;
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган
счётлар» счёти ва бошқалар.
Эмиссиявий
қимматли
қоғозларнинг
чиқарилишини
давлат
руйхатидан утказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий
қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида
республика бюджетига йигим тўлайди:
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти; кредит 6410
«Бюджетга тўловлар бўйича карз (турлари бўйича)» счёти.
М и с о л . Ёпик акциядорлик жамияти (ЁАЖ) учта таъсисчи томони-
дан таъсис этилган. ЁАЖнинг устав капитали — 600 млн сум (413 793 $,$
учун доллар курси 1450 сум). У 60 000 дона оддий акциялар ажрагилган.
Акцияларнинг номинал қиймати — 10 000 сум. ЁАЖ таъсис этилганда
акциялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилиши ва
пул мабларлари
билан тўланиши таъсис ҳужжатларида айтиб утилган. Таъсисчилар
ўртасида акциялар қуйидаги шаклда тақсимланган: таъсисчи
11.
И. Сафаровга — 40 % акциялар, таъсисчи А.М. Долматовга —
35 % акциялар, таъсисчи К.М. Лавровга — 25 % акциялар тегишли. Акция-
лар жойлаштирилганда таъсисчилар томонидан уларнинг 50 % қиймати
тўланган, колган 50 % акцияларни чиқариш руйхатга олингандан кейин уч
ой утиб тўланган.
Бухгалтерия ҳисобида аналитик ҳисобни шундай ташкил қилиш
керакки, у ЁАЖ таъсисчилари бўйича ахборотни капитални шаклланиш
босқичлари ва акцияларни турлари бўйича жамлашни таъминлаб берсин.
8310 «Оддий акциялар» счётини Счётлар
режасида назарда тутилмаган,
лекин устав капиталини шаклланишини тўғри акс эттириш учун зарур
бўлган қуйидаги счётларга ажратиш лозим:
8310
«Оддий акциялар — эълон қилинган» — акцияларни чиқариш
тўғрисидаги
қарорга
мувофиқ
жойлаштиришга
мулжалланган
акцияларнинг номинал қийматини акс эттириш учун;
8311
«Оддий акциялар — обуна капитали» — обуна бўлинган
акцияларни ҳисобга олиш учун;
8312
«Оддий акциялар — тўланган капитали» —
таъсисчилар
томонидан қиймати тўланган акцияларни акс эттириш учун.
8311 «Оддий акциялар— обуна капитали» ва 8312 «Оддий акциялар
— тўланган капитали»ни таъсисчилар кесимида хам такдим этиш мумкин,
масалан:
8311-1 «Оддий акциялар— И.И. Сафаровнинг обуна капитали»;
Do'stlaringiz bilan baham: