Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

7-мисол«Мадина» МЧЖ электр двигателлар ишлаб чиқариш билан 
шуғулланади ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. «Мадина» МЧЖ 150 дона 
пластмасса яшикларда электр двигателлар учун эҳтиёт қисмларни сотиб 
олган. Пластмасса яшиклар қайтарилиши лозим. 120 дона пластмасса 
яшиклар қайтарилган. 
Шунингдек, мол етказиб берувчи билан тузилган шартномага 
мувофиқ «Мадина» МЧЖ мол етказиб берувчи томонидан пластмасса 
яшиклар 
қайтарилганда 
амалга 
оширилган 
таъмирлаш 
бўйича 
харажатларни қоплаб беради. Таъмирлаш харажатлари 40 000 сўм. 
Пластмасса 
яшикларга 
гаров 
суммаси 
ўрнатилган 
ва 
ўрнатилмаганлигидан келиб чиқиб иккита ҳолатни кўриб чиқамиз. 
1-ҳолат. 
Пластмасса яшикларга гаров суммаси 2 000 сўм қилиб ўрнатилган. 
Таъмирлаш харажатлари гаров суммаси ҳисобидан қопланади. 
Гаров суммаси ўрнатилган пластмасса яшикларни кирим қилиниши 
билан боғлиқ операциялар «Мадина» МЧЖни бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича акс эттирилади: 


- мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга гаров суммаси ўтказиб 
берилганда: 
дебет 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти 300 000 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
300 000 сўм; 
300 000 сўм = 150 дона х 2 000 сўм; 
- мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан гаров суммаси ўрна 
тилган пластмасса яшикларда эҳтиёт қисмлар келиб тушганда: 
дебет 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счёти
300 000 сўм; 
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва
пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти 
300 000 сўм; 
- гаров суммаси ўрнатилган пластмасса яшиклар қайтарилганда: 
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
240 000 сўм; 
кредит 1060 «Идиш ва идиш материаллари»счёти 
240 000 сўм; 
240 000 сўм = 120 дона х 2 000 сўм; 
-гаров суммаси ўрнатилган пластмасса яшикларнинг қайтарил-
маганларини қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатишлар 
киритилганда: 
дебет 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счёти 
10 000 сўм; 
кредит 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счёти 10 000 сўм;
60 000 сўм = 30 дона х 2 000 сўм; 10 000 сўм = 60 000 сўм х 20 % / 120; 
- қайтарилмаган пластмасса яшикларнинг қиймати гаров суммаси 
ҳисобидан тўланганда: 
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
60 000 сўм; 
кредит 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти 60 000 сўм;
60 000 сўм = 30 дона х 2 000 сўм; 
- мол етказиб берувчиларга гаров суммаси ҳисобидан пластмасса 
яшикларни таъмирлаш бўйича харажатлар суммасини қоплаб берилганда: 
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти 40 000 сўм;
кредит 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти
460 000 сўм; 
- мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан гаров суммаси 
қайтарилганда (келиб тушганда): 
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
200 000 сўм; 
кредит 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти
200 000 сўм; 
200 000 сўм = 300 000 сўм - 60 000 сўм - 40 000 сўм. 
2-ҳолат. 
Пластмасса яшикларга гаров суммаси ўрнатилмаган, лекин 
қайтарилиши лозим ва шартномада уларнинг баҳоси 1 500 сўм қилиб 
белгиланган. 
Қайтарилиши лозим бўлган, лекин гаров суммаси ўрнатилмаган 
пластмасса яшикларни кирим қилиниши билан боғлиқ операциялар 
«Мадина» МЧЖни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан гаров суммаси ўрна 


тилмаган пластмасса яшикларда эҳтиёт қисмлар келиб тушганда: 
дебет 1060 «Идиш ва идиш материаллари» счёти
255 000 сўм;
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
255 000 сўм; 
255 000 сўм = 150 дона х 1 500 сўм; 
- қайтарилиши лозим бўлган, лекин гаров суммаси ўрнатилмаган 
пластмасса яшиклар қайтарилганда: 
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
180 000 сўм; 
кредит 1060 «Идиш ва идиш материаллари»счёти 
180 000 сўм; 
180 000 сўм = 120 дона х 1 500 сўм; 
- қайтарилиши лозим бўлган, лекин гаров суммаси ўрнатилмаган 
пластмасса яшикларнинг қайтарилмаганларини қийматига тўғри келадиган 
ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганда: 
дебет 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловлар бўйича бўнак тўловлари
(турлари бўйича)» счёти 
9 000 сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
9 000 сўм; 
45 000 сўм = 30 дона х 1 500 сўм; 
9 000 сўм = 45 000 сўм х 20 % / 100; 
- қайтарилиши лозим бўлган, лекин гаров суммаси ўрнатилмаган 
пластмасса яшикларнинг қайтарилмаганларининг қиймати қопланадиган 
суммасига: 
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
45 000 сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
45 000 сўм; 
45 000 сўм = 30 дона х 1 500 сўм; 
- мол етказиб берувчиларга гаров суммаси ҳисобидан пластмасса 
яшикларни таъмирлаш бўйича харажатлар суммасини қоплаб берилганда: 
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти 40 000 сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
40 000 сўм; 
- ҚҚС суммаси ва қайтарилиши лозим бўлган, лекин гаров сумма 
си ўрнатилмаган пластмасса яшикларнинг қайтарилмаганларининг қий 
мати қоплаш ҳамда уларни таъмирлаш суммаси ўтказиб берилганда: 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти
94 000 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
94 000 сўм; 
54 000 сўм = 45 000 сўм + 9 000 сўм + 40 000 сўм.
Кўп маротаба ишлатиладиган идишларни ишчи ҳолатда мол етказиб 
берувчиларга қайтариш учун амалга оширилган таъмирлар ва уларга 
хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (масалан, тозалаш, айрим деталлари, 
қисмларини алмаштириш ва ҳ.к.) давр харажатлари (бошқа операцион 
харажатлар) таркибига қўшилади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish