Молиявий ҳисоб


 Идишларни харидорлардаги ҳисоби



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

7.2. Идишларни харидорлардаги ҳисоби 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 142-моддасига 
мувофиқ, агар мол етказиб берувчидан қабул қилинган қайтариладиган 
идиш қиймати олинган товар-моддий заҳиралар нархига қўшилган бўлса, 
қайтариладиган идишнинг қиймати уларнинг эҳтимол тутилган 
фойдаланилиши ёки уларни реализация қилиш нархи бўйича уларни сотиб 
олиш учун қилинган харажатларнинг умумий суммасидан чиқариб 
ташланади. Мол етказиб берувчидан товар-моддий заҳиралар билан қабул 
қилинган ҳамда қайтарилмайдиган идишлар ва ўраш материаллари 
қиймати уларни сотиб олиш харажатлари суммасига киритилади. 
Идишларни қайтариладиган ёки қайтарилмайдиган идишлар жумласига 
киритиш товар-моддий заҳираларни сотиб олиш шартномаси (контракти) 
шартлари билан белгиланади. 
Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомда маҳсулот таннархига 
киритиладиган моддий ресурслар харажатларидан қайтариладиган идиш ва 
ўраш материаллари қиймати уларнинг амалда сотилиши, фойдаланилиши 


ёки омборга кирим қилиниши нархи бўйича чиқариб ташланиши назарда 
тутилган. 
Мол етказиб берувчилардан товар-моддий заҳиралар билан бирга 
келиб тушган идишлар келиб тушган товар-моддий заҳираларни кирим 
қилиниши билан бир вақтнинг ўзида қуйидагича ҳисобга олиб борилади: 
- бир 
маротаба 
ишлатиладиган 
идишлар 

товар-моддий 
заҳираларнинг қиймати билан биргаликда; 
- агар кўп маротаба ишлатиладиган идишларга гаров суммаси 
ўрнатилган бўлса - шартномада кўрсатилган гаров суммаси бўйича; 
- агар кўп маротаба ишлатиладиган идишлар қайтарилиши лозим 
бўлмаса, лекин қиймати товар-моддий заҳиралар баҳосига қўшилган ва 
фойдаланиш ёки сотилиши мумкин бўлса - фойдаланилиш ёки сотилиш 
мумкин бўлган қиймат бўйича; 
- агар кўп маротаба ишлатиладиган идишлар қайтарилиши лозим 
бўлмаса, лекин қиймати алоҳида қаторда кўрсатилган бўлса - йўл 
(кузатиш) ҳужжатларида кўрсатилган сумма бўйича. 
Қайтарилиши лозим бўлган кўп маротаба ишлатиладиган идишлар 
қайтарилмаса, уларнинг қиймати товар-моддий заҳираларни етказиб 
берувчиларга уларнинг шартномада кўрсатилган қиймати бўйича қоплаб 
берилади. 
Кўп маротаба ишлатиладиган идишларни қайтарилган мол етказиб 
берувчилар томонидан амалга оширилган таъмирлар ва уларга хизмат 
кўрсатиш бўйича харажатлар (масалан, тозалаш, айрим деталлари, қис-
мларини алмаштириш ва ҳ.к.)ни қоплаш суммаси давр харажатлари (бошқа 
операцион харажатлар) таркибига қўшилади. 
Қуйида кўп маротаба ишлатиладиган идишларни кирим қилиш билан 
боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини 
мисолларда кўриб ўтамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish