Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet83/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

3. Ижаранинг асосий турлари
Ижара муносабатлари пайдо бўладиган кўп турдаги битимлар мавжуд. Кўпинча ижаранинг икки тури учрайди: молиявий ва операцион ижара.
Молиявий ижара
Молиявий ижара - бу активга эгалик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган ҳамма таваккалчиликлар ва мукофотлар, активларни ишчи ҳолатда сақлаб турадиган ижарачига ўтказиладиган ижара юзасидан айтилади. Қуйидаги шартлардан бирига мос келадиган ижара молиявий ижара деб ҳисобланади:
1. Ижаранинг муддати тугагач ижара орқали активларга эгалик қилиш ҳуқуқи ижарачига ўтказилганда.
2. Ижара активларни бозор нархидан пастроқ нархда харид қилиш имкониятини берганда.
3. Ижара муддати активнинг фойдали хизмат муддатининг кўпрок кисмини ташкил этаганда (масалан 75% ёки кўпрок).
4. Ижара бошидаги жорий энг кам ижара тўловлари ижарага олинган мулкнинг ижаранинг бошланиш санасидаги бозор нархидан катта ёки унга тенг бўлганда.
Ижарага олувчи ва ижарага берувчи томонидан ижарани бир хил тушуниши учун қуйидаги икки мезон мавжуд:

  1. Энг кам ижара тўловлари суммаси тахминий асосланган бўлиши керак.

  2. Ижарага берувчи ўз зиммасига олиши шарт бўлган қопланмайдиган харажатлар (суғурталаш, сақлаб туриш, солиқларни тўлаш харажатларидан ташқари), ўлчанадиган ва тахминлаштириладиган бўлиши керак.

Бу мезонлардан ҳеч бири ижара ҳолатини тан олишни ўзгартирмайди, балким фақатгина консерватизм тамойилига диққат-эътиборни қаратади. Бошқа томондан, бу мезонлар ижара таърифини икки омил билан тўлдириб туради:
а) эгалик қилишдан келиб чиққан таваккалчилик ва даромадларни ўтказиш, ва
б) ижарага берувчининг соф дебиторлик қарзини баҳолашнинг ҳаққонийлик даражаси.
Операцион ижара
Операцион (жорий) ижара - бу молиялаштирилган ижарадан ташқари ҳар қандай ижара бўлиб, қуйидаги шартларга мувофик бўлиши керак:

  1. Ижарачи ҳеч ҳандай таваккалчиликни ўз зиммасига олмайди, бироқ активларга эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган ҳеч ҳандай устунликларга ҳам эга эмас.

  2. Жорий ижара шартлари асосида ижарага олинган активлар, ижарага берувчининг бухгалтерия балансига киритилади.

Қуйидаги вазитларни кўриб чиқамиз:
“Артур” компанияси ва “Темп” компанияси шартнома имзолашди. Шартномага биноан “Темп” компанияси 1 январь 2004 йилдан бошлаб “Артур” компаниясига бинони 12 ойга ижарага беради ва ижара ҳақи йилига 60 000 ш.б. ташкил қилади.
Бинонинг бошланғич қиймати 400 000 ш.б., фойдали хизмат муддати 20 йил. Эскириш тўғри чизиқли усулда ҳисобланади.
а) “Артур” компанияси ижара ҳақини ҳар ойда тўлаш мажбуриятини олмоқда.
Ижарага берувчи ва ижарага олувчиларнинг бухгалтериясида ушбу операцияни акс эттирамиз:
Ушбу операция операцион ижара деб ҳисобланади, ижарага берилган бино ижарага берувчи “Темп” компанияси балансида қолади.


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish