Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet79/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

FV = PV (1 + г)n,
бу ерда:
FV - n йилдан кейин инвестицияни бўлғуси қиймати;
PV – ҳозирги вақтда;
г – ўнли каср кўринишидаги фоиз ставкаси (масалан, 10 % = 0,10);
n – ҳисобланган даврда йиллар сони (фоизларни ҳисоблаш даврийлиги).
Масалан, фараз қилайлик, биз 2,000ни 10 %га инвестиция қилдик. Инвестиция қийматини аниқланг:
(а) 5 йилдан кейин?
(б) 6 йилдан кейин?
Бир долларнинг 10 % ставкаси бўйича n йилдан кейин бўлғуси қиймати С-3 жадвалида келтирилган.
(а) 5 йилдан кейин: FV = 2,000 х 1.611 = 3,222
(б) 6 йилдан кейин: FV = 2,000 х 1.772 = 3,544
3. Жорий (дисконтланган) қиймат
Жорий қиймат – бўлғуси пул оқимларининг дисконтланган қийматидир.
Юқорида айтилганидек, мураккаб фоизлар тамойиллари дисконтланган пул оқимлари ҳисобланишида дисконтлаш – мураккаб фоизларни “тескари” ҳисобланишини назарда тутган ҳолда фойдаланилади. Дисконтлаш усулини ишлатиб биз бўлғуси пул оқимларни жорий қийматини аниқлашимиз мумкин, яъни мисол учун маълум вақт тугаганидан кейин (4 йил) инвестиция қиймати 5,000 ташкил қилиши учун, ҳозирги вақтда муайян фоиз ставкаси ( масалан 6 %) бўйича қандай суммани қўйилма қилиш кераклигини ҳисоблаш мумкин.
Агар бўлғуси қиймат формуласи [FV = PV х (1 + г)"] инвестицияни маълум бўлган бошланғич қиймати бўйича унинг бўлғуси қиймати қандай ҳисобланишини кўрсатса, кутилаётган бўлғуси пул киримларини жорий қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
PV = FV / (1 + г) n = FV х [1 / (1 + г)n],
Бу формула дисконтлашни негиз формуласини ифодалайди. 1 доллар турли даврлар учун турли фоизлар бўйича жорий қийматини аниқлаш С-1 жадвалида келтирилган.
Энди мисолимизга қайтамиз, тўрт йилдан кейин 6 % ставкали инвестиция 5,000 ташкил қилиш учун биз қуйидаги суммани қўйишимиз керак:
PV = 5,000 х [1 / (1.06)4] = 5,000 х 0.792 = 3,960
4. Аннуитетлар
Аксарият замонавий тижорат операцияларида бир вақтлик тўловлар эмас, балки маълум давр мобайнида кетма-кет олинадиган пул тушумлари (ёки тескариси, тўланадиган тўловларини) назарда тутиши мумкин. Бу айрим корхоналарнинг даромад ва харажатлар туркумлари, мунтазам равишда ёки вақти-вақти билан қилинадиган ажратмалар, турли хилдаги жамғармаларни яратиш ва ҳок. Бундай кетма-кетлик тўловлар оқими деб аталади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish