-
|
Фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг кўпайиши (Баланс)
|
4. Билвосита усул
Билвосита усул фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар бир моддасини ўзгартиришни талаб этмайди. Билвосита усул қўлланилганда, операцион фаолият натижасида вужудга келадиган, шунингдек инвестиция ва молиявий фаолиятдан пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар моддалари пулсиз муомалалар, ҳар қандай муддатни узайтиришлар, ўтган ва келгуси ҳисобот даврлари учун киримлар ва чиқимлар ёрдамидаги таъсирни акс эттириш учун соф фойда ва зарар миқдори бутунлай тузатилади.
Билвосита усул қўлланилганда, операцион фаолият натижасида пул маблағларининг ҳаракати, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда соф фойда ёки зарарни тузатиш орқали аниқланади:
ҳисобот даврида содир бўлган операцион фаолиятдан товар-моддий заҳираларда, дебиторлик ва кредиторлик қарзларда ўзгаришларни;
эскириш, заҳиралар, муддати узайтирилган солиқлар, чет эл валютасининг миллий валютага алмаштиришдаги сотилмай қолган тушумлар ва зарарлар, уюшган компанияларда тақсимланмаган фойда ва акцияларнинг баъзи тўпламлари каби пулсиз моддаларни;
натижалари пул оқимларига таъсир этадиган инвестиция ва молиявий фаолиятга тегишли бошқа барча моддаларни (асосий воситаларнинг сотишдан тушумлар, зарарлар ва бошқалар).
Операцион фаолиятдан пул маблағларини ҳаракатини аниқлаш – Билвосита усул
СОФ ФОЙДА
|
Қўшилади
|
Айирилади
|
1. Амортизация харажатлари
|
1. Облигация бўйича мукофотнинг амортизацияси
|
2. Номоддий активлар ва муддати узайтирилган харажатларнинг амортизацияси
|
2. Муддати узайтирилган даромад солиғи бўйича мажбуриятларнинг камайиши
|
3. Облигация дисконтининг амортизацияси
4. Муддати узайтирилган даромад солиғи бўйича мажбуриятларнинг кўпайиши
|
3. Улуш билан иштирок этиш усулида оддий акцияларга инвестициядан олинган даромад
4. Асосий воситаларни сотишдан фойда
|
5. Улуш билан иштирок этиш усулида оддий
|
5. Олинадиган ҳисобварақларнинг кўпайиши
|
акцияларга инвестициялардан зарар
6. Асосий воситаларни сотишдан зарар
7. Активларни ҳисобдан чиқаришдан зарар
|
6. ТМЗларнинг кўпайиши
7. Олдиндан тўланган харажатларнинг кўпайиши
|
8. Олинадиган ҳисобварақларнинг камайиши
|
8. Тўланадиган ҳисобварақларнинг камайиши
|
9. ТМЗни камайиши
|
9. Ҳисобланган мажбуриятларнинг камайиши
|
10. Олдиндан тўланган харажатларнинг камайиши
|
|
11. Тўланадиган ҳисобварақларнинг кўпайиши
|
|
12. Ҳисобланган мажбуриятларнинг кўпайиши
|
|
Бошқача вариант – Билвосита усул қўлланилганда, операцион фаолиятдан пул маблағларнинг соф ҳаракати ҳисобот даври давомида товар-моддий заҳиралар, дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги операцион фаолиятдан бўлган ўзгаришларга тузатилган даромадлар ва харажатлар суммалари билан ифодаланади.
Бевосита ва билвосита усулларининг қўлланилиши бир натижага олиб келади ва бухгалтерия ҳисобининг халкаро стандарти бўйича Қўмита икки усулни ҳам тан олади, аммо бевосита усулни қўлланишни тавсия килади.
Бевосита ва билвосита усулларнинг қўлланиши билан тузилган пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботлар орасидаги фарк, фақат операцион фаолият натижасидаги пул оқимларини акс эттирган бўлимида ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |