Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet161/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

3. Бевосита усул
Бевосита усул асосий кирим ва тўловларни ёритилишини фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳар бир моддасини ўзгартирилишини кўзда тутади. Бевосита усул келгусидаги пул оқимларини аниқлашда керак бўлиши мумкин бўлган ахборот билан таъминлайди;
Бевосита усул қўлланилганида, асосий ялпи тушум ва пул маблағларининг ялпи тўлови тўғрисидаги маълумот қуйидагилардан олиниши мумкин:
1. ҳисоб регистрларидан;
2. сотишдан олинган даромадни, сотишнинг таннархи ва қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг бошқа моддаларини тузатиш орқали:
а) ҳисобот даври давомида ТМЗдаги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлардаги ўзгаришлар;
б) пулсиз моддалар;
в) натижалари пул маблағларининг ҳаракатига таъсири кўпроқ инвестиция ва молиявий фаолиятга тегишли бўлган бошқа моддаларни (берилган еки олинган кредитлар бўйича фоизлар ва бошкалар).
А) Операцион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракатини аниқлаш - Бевосита усул
1) Харидорлардан пул маблағларини келиб тушиши қуйидаги формула орқали акс эттирилиши мумкин:

Харидорлардан пул маблағлари

=

Сотишдан олинган даромад
(Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот)

+

Олинадиган ҳисбварақларни камайиши

Ёки

-

Олинадиган ҳисобварақларни кўпайиши
(Баланс)



2) Берилган кредитлар учун фоиз кўринишидаги ва дивидендлар кўринишидаги пул маблағларининг тушуми

Олинадиган фоизлар бўйича пул маблағлари

=

Олинадиган фоизлар бўйича
(Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот)

+

Фоизлар бўйича олинадиган ҳисобварақларнинг камайиши

Ёки

-

Фоизлар бўйича олинадиган ҳисобварақларнинг кўпайиши
(Баланс)


3) Мол етказиб берувчиларга пул тўловлари. Сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун тўланган пул маблағларининг қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Мол етказиб берувчиларга пул тўловлари

=

Сотилган маҳсулот таннархи
(Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот)

+

Товар заҳираларини кўпайиши

+

Тўланадиган ҳисобварақларнинг камайиши




ёки




Ёки

-

Товар заҳираларини камайиши (Баланс)

-

Тўланадиган ҳисобварақларнинг кўпайиши (Баланс)

4) Операцион харажатлар бўйича пул тўловлари . Операцион харажатлар бўйича пул тўловлари операцион харажатларни тузатиш йўли билан қуйидаги формула орқали аниқланади:

Операцион харажатлар бўйича пул тўловлари

=

Операцион харажатлар (фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

+

Олдиндан тўланган харажатларнинг кўпайиши

+

Ҳисобланган мажбуриятларнинг камайиши




Амортизация ва бошқа пулсиз харажатлар (Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот)




Ёки




ёки

-

-

Олдиндан тўланган харажатларнинг камайиши (Баланс)

-

Ҳисобланган мажбуриятларнинг кўпайиши (Баланс)




5) Олинган кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар. Олинган кредитлар учун фоизлар бўйича тўловларни операцион фаолиятга киритиш керак, бунда олинган кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар операцион фаолият ҳисобидан амалга оширилишини ҳисобга оладиган тахминга асосланиш керак. Олинган кредитлар бўйича фоиз тўловлари фоиз бўйича харажатларга тенг.

Фоизлар бўйича пул маблағлар
тўлови

=

Фоиз бўйича харажатлар
(Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот)

+

Тўланадиган фоизлар бўйича мажбуриятларнинг камайиши

Ёки

-

Тўланадиган фоизлар бўйича мажбуриятларнинг кўпайиши
(Баланс)

6) Фойда солиғи бўйича пул маблағларнинг тўлови. Фойда солиғи бўйича пул маблағларни тўлаш миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:

Фойда солиғи бўйича пул тўловлари

=

Фойда солиғи
(Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот)

+

Фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг камайиши

Ёки


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish