Тўғри чизиқли усул:
1. Тўловнинг умумий сони=Йилдаги тўловлар миқдори х Облигациянинг амал қилиш муддати=2x5=10
2. Фоизларнинг ҳар бир тўловида облигация чегирмасининг тўлаш суммаси:
= Облигация чегирмаси / Тўловларнинг умумий микдори = 3, 851 /10 = 385
3. Тўланаётган фоизларнинг суммаси = Номинал қиймат х Номинал фоиз ставкаси х Вақт
=100, 000 х0.09 х0.5 йил = 4,500
4. Тўлов кунига фоизларни тўлаш бўйича харажатларнинг якуний суммаси:
Тўланаётган фоизларнинг суммаси + Облигация чегирмасининг тўланиши 4,500 +385= 4,885
1 июлда фоизларни тўлашдаги бухгалтерия ёзуви қуйидагича бўлади:
Облигацияларга фоизлар бўйича харажатлар 4,885
Облигациялар бўйича тўланмаган чегирма 385
Пул маблағлари 4 500
Самарали фоиз ставкаси усули
Самарали фоиз ставкаси усули облигациянинг бутун амал қилиш муддати давомида узлуксиз даражани тақозо этади.
-
Давр
|
Пул тўловлари
|
Фоиз бўйича харажатлар
|
Чегирманинг амортизацияси (ҳисобдан чиқариш)
|
Облигациянинг баланс қиймати
|
0
|
|
|
|
96,149.00
|
1
|
4,500.00
|
4,807.45
|
307.45
|
96,456.45
|
2
|
4,500.00
|
4,822.82
|
322.82
|
96,779.27
|
3
|
4,500.00
|
4,838.96
|
338.96
|
97,118.24
|
4
|
4,500.00
|
4,855.91
|
355.91
|
97,474.15
|
5
|
4,500.00
|
4,873.71
|
373.71
|
97,847.86
|
6
|
4,500.00
|
4,892.39
|
392.39
|
98,240.25
|
7
|
4,500.00
|
4,912.01
|
412.01
|
98,652.26
|
8
|
4,500.00
|
4,932.61
|
432.61
|
99,084.87
|
9
|
4,500.00
|
4,954.24
|
454.24
|
99,539.12
|
10
|
4,500.00
|
4,960.89
|
460.89
|
100,000.00
|
Биринчи йилнинг 1 июлида бухгалтерия ёзуви қуйидаги кўринишга эга:
Облигацияларга фоиз бўйича харажатлар 4,807.45
Облигациялар бўйича қопланмаган чегирма 307.45
Пул маблағлари 4,500.00
Агар белгиланган фоиз ставкаси бозор ставкасидан ортиқ бўлса, облигациялар мукофот билан (номинал қийматидан ортиқ) сотилади. Бундай ҳолатда облигациялар бозор ставкасидан юқори бўлган белгиланган ставкани таклиф этади ва бу билан уларни янада жозибадор қилади. Облигация баҳоси даромади бозор ставкасига нисбатан камая бошлангунча ўсиб боради.
Масалан, корпорация бозор ставкаси 8% бўлган, 5 йил муддатга эга 9%ли, номинал қиймати 100,000 ш.б. бўлган облигацияни 104,100 ш.б.га чиқарди. Тегишли ёзув:
Пул маблағлари 104,100
Кечиктирилган устама (облигация бўйича мукофот) 4,100
Тўланадиган облигациялар 100,000
Бу хўжалик опрерациясидан кейин баланс тузганда «Узоқ муддатли мажбуриятлар» бўлими қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Узоқ муддатли мажбуриятлар:
Тўланадиган облигациялар 100,000
Тўланмаган мукофот 4,100
104,100
Мукофот облигация қарзининг муддати давомида фоиз кўринишидаги харажатлар ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади ва уларнинг қийматини камайтиради.
Чегирма ва мукофот атамалари облигация эмиссияларининг салбий ёки ижобий сифатларини кўрсатмайди. Улар шунга ўхшаш облигациялар бўйича фоиз даромади ставкасини бозор ставкаларига мослаштириш учун сотиш баҳосидаги тузатишлар нитижаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |