Номинал қиймати бўйича сотиладиган облигациялар
Масалан, «VASON» корпорацияси 1999 йилнинг 1 январида 9 %ли облигацияларни 100,000 га 5 йил муддатга чиқарди. Фоизлар бир йилда икки маротаба 1 январ ва 1 июлда тўланиши керак. Облигациялар номинал қиймати бўйича чиқарилган. Чиқариш ҳақидаги ёзув қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Пул маблағлари 100,000
Тўланадиган облигациялар 100,000
Фоизлар ҳисобланиши:
Фоиз суммаси = Қарз суммаси х Фоиз ставкаси х Муддат
100,000 х 0.09 х 1/2 йил = 4,500
Фоизлар кўринишдаги харажатлар 4,500
Ҳисобланган фоизлар 4,500
Агар бозор ва белгиланган фоиз ставкалари тенг бўлса, унда облигациялар номинал қиймати бўйича сотилади. Бундай вазиятда, фоизларни тўлаш бир хил муддатли ва бир хилдаги таваккалчиликка эга облигациялар бўйича фоизли даромадни бозор ставкасига тенг даромадни беради. Бироқ, кўпинча бозор ставкаси белгиланган ставкага тенг бўлмайди. Бозор ставкаси ва эмиссия баҳосидаги ўзгаришлар бир бири билан боғлиқ. Агар бозор ставкаси (12 %) белгиланган ставкадан (10 %) ортиқ бўлса, унда, инвесторга бозор ставкаси бўйича даромадни келтириш учун, облигация эмиссиясининг нархи номинал қийматдан ошмаслиги керак. Инвесторлар номинал қиймати 1,000 бўлган облигация учун (10 % келтирувчи) тўлашни хоҳламайдилар, чунки рақобатчи қарз гувоҳномалари 12% даромад келтиради.
Агар бозор фоиз ставкаси белгиланган фоиз ставкадан ортиқ бўлса облигациялар чегирма билан (номинал қийматидан паст нархда) сотилади.
Масалан, корпорация томонидан 100,000 ш.б. 5 йилга, йиллик 9%ли облигациялар,
96,149 (4,500 x 7.7222 + 100,000 x 0.614), яъни бозор ставкаси 10 %ни ташкил этадиган облигациялар чиқарилди. Фоизлар бир йилда икки маротаба тўланади.
Облигацияларни чегирма билан сотилишини акс эттириш:
Пул маблағлари 96,149
Облигациялар бўйича чегирма 3,851
Тўланадиган облигациялар 100,000
Облигациялар чиқарилишидан кейин балансдаги ёзув:
Узоқ муддатли мажбуриятлар 100,000
Минус: қопланмаган чегирма 3,851 96,149
“Облигациялар бўйича қопланмаган чегирмалар” ҳисобварағи “Тўланадиган облигациялар” ҳисобварағига нисбатан контрпассив ҳисобварақ ҳисобланади.
Облигациялар бўйича фоизлар тўлови харажатларини ҳар йили акс эттириш лозимлиги сабабли, облигация чегирмаси облигациялар чиқарилган бутун муддат йиллари орасида тақсимланиши лозим. Чегирмани бундай тақсимлаш жараёни облигация чегирмасини ҳисобдан чиқариш деб номланади.
Облигация чегирмаларини ҳисобдан чиқаришнинг икки усули мавжуд:
Тўғри чизиқли самарали фоиз ставка усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |