Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Ҳисобга олинган мажбуриятлар



Download 2,89 Mb.
bet106/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Ҳисобга олинган мажбуриятлар
Ҳисобга олинган мажбуриятлар ўз ичига таътил тўловлари, мукофотлар ва кредиторларга бериладиган, лекин ҳали тўланмаган фоизларни олади. Ҳисобланган мажбуриятлар ҳисобот даври охирида тузатиш ёзувларини киритиш орқали акс эттирилиши мумкин. Масалан, ҳар қандай ҳали акс эттирилмаган ва тўланмаган тақдирлашларни ҳисобот даврининг охирида тақдирлашлар бўйича харажатларни дебети бўйича ва ҳисобланган тақдирлашлар ҳисобварақларни кредити бўйича акс эттириш зарур:
Дт Алоқа хизматлари бўйича харажатлар
К-т Алоқа хизматлари бўйича тўланадиган ҳисобварақлар
Бўнаклар ва қайтариладиган депозитлар
Компания мижозлардан ва ходимларидан депозитлар олганда махсус мажбурият вужудга келади. Депозитларни келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган мажбуриятларни тўлаш ёки битимни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш кафолати сифатида мижозлардан олиш мумкин. Масалан, буюртма олинганда, компания буюртмани бекор қилиш ҳолатида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун бўнак тўлашни талаб қилиши мумкин. Пул маблағларини олаётган компанияда бундай бўнаклар натижасида хўжалик муомаласининг якунланиш пайтигача мажбуриятлар келиб чиқади. Бўнаклар пул маблағларни дебетлаш ва мажбурият ёки мижоз депозитлари каби ҳисобварақни кредитлаш орқали акс эттирилади:
Д-т Пул маблағлари
К-т Олинган бўнаклар
Кўпинча депозитларни мажбуриятларни тўланмаслик ҳолатларда ёки мижозга берилган мулкка етказиши мумкин бўлган зиённи қоплаш кафолати сифатида мижозлардан олиш мумкин. Масалан, мижозлардан газ, сув, электр қуввати ва бошқа коммунал хизматлар учун талаб қилинадиган депозитлар бундай компанияларни мижозлар олдидаги мажбуриятлари ҳисобланади. Шунингдек, ходимлар ёпиладиган жавонлардан фойдаланганлиги учун калитларни ёки компанияни бошқа мулкини қайтариб беришни ёки клубда аъзоликни кафолатлайдиган қайтариладиган депозитларни киритиши мумкин. Депозитлар олинган кунидан бошлаб ўзаро муносабатлар тугатилиши кутиладиган кунгача бўлган вақт чегарасига қараб жорий ва узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида акс эттирилади. Агар бўнак ва депозитлар фоизли бўлса, унда фоиз бўйича харажатларни ҳисоблаш ва у билан боғлиқ мажбуриятларни кўпайтириш учун тузатадиган ёзув бериш талаб этилади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish