13
Интеграция
Барометр
II – Боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА УЛАРГА ТАЪРИФ
2.1. Акциялар ва уларнинг турлари
Қимматли қоғозларнинг умумий тушунчаси
2008 йил 22 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунига мувофиқ "қимматли
қоғозлар – ҳужжатлар бўлиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган юридик шахс
билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз
муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки
фоизлар тарзида даромад
тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа
шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади. Қимматли қоғозларнинг
қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади".
Юқорида қайд этилган қонунга кўра, қимматли қоғозларга акциялар,
облигациялар, хазина мажбуриятлари, депозит ва жамғарма сертификатлари,
векселлар,
шунингдек, ҳосила қимматли қоғозлар киради.
Ҳорижий давлатларнинг меъёрий ҳужжатларида қимматли қоғозлар
"ҳужжат эгасининг бундай ҳужжатни чиқарган шахсга нисбатан мулкий
ҳуқуқларини ёки қарз муносабатларини тасдиқловчи пул ҳужжати сифатида"
анча қисқа таърифланади.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, анъанавий тарзда қимматли қоғозлар анча
кенг маънода кўриб чиқилади – яъни булар "мулкий ҳуқуқларни белгиланган
шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи
ҳужжатлар бўлиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни
амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади". Бу
маънода
қимматли қоғозларга "қуйидагилар киради: облигациялар, векселлар, чеклар,
депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул
бериладиган жамғарма дафтарчаси, қоносамент ҳамда қонун ҳужжатлари
билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар".
Шундай қилиб, турли манбаларда, жумладан "Қимматли қоғозлар ва
фонд биржалари тўғрисида"ги қонун ҳамда "Фуқаролик кодекси"даги
қимматли қоғозларнинг таърифи бир – биридан жиддий тарзда фарқ қилади.
Қимматли қоғозларни бундан ҳам кенг маънода кўриб чиқиш мумкин.
Юқорида тилга олинган ҳужжатлардан ташқари,
яна шундай, қимматли
қоғозларга тегишли бўлмасада, лекин, айрим иқтисодчиларнинг фикрига
кўра, қимматли қоғозлар, деб тан олинаётган ҳужжатлар ҳам мавжуд, чунки
улар кўпгина ҳозирги таърифларда қимматли қоғозларнинг барча асосий
белгиларини ўзида мужассамлантиради. Гап, албатта, пул ҳақида бораяпти.
XX асрнинг 90–йиллари ўрталаригача қимматли қоғозларнинг ҳуқуқий
асослари ҳақидаги масала бу қадар кескин турмаган эди. Бу шу нарса билан
изоҳланадики, ўша йилда қимматли қоғозларнинг ривожланган бозори йўқ
эди. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар совет сиёсий иқтисодиёт фанида
14
қалбаки капитал билан боғланарди, 90–йилларгача
унга нисбатан жуда
салбий муносабатда бўлинди. Қимматли қоғозларнинг бошқа яна бир қанча
таърифлари мавжуд. Масалан, одатий қўлланишда ҳам, шунингдек,
мутахассислар ичида ҳам қимматли қоғозларга нисбатан атамавий чалкашлик
кўзатилади: "қимматли қоғоз", "қимматли қоғоз сертификати", "қимматли
қоғозга сертификат", "қимматли қоғоз бланки", "сертификат бланки" ва ҳ.к.
Анъанавий русийзабон иқтисодий тушунчалар тизимида қимматли қоғозлар
деганда айнан қоғоз, маълум ҳуқуқий муносабатларни расмийлаштирувчи
ҳужжат тушунилади. Иқтисодий қонунларнинг деярли барча жумлаларида
қимматли қоғоз – бу ҳужжат. Бироқ жаҳон амалиёти билан таниш бўлган ҳар
бир
мутахассисга шу нарса маълумки, ривожланган мамлакатларда катта
миқдордаги қимматли қоғозлар айнан қоғозлар, бланкларни талаб
қилмайдиган нақдсиз шаклда чиқарилади. Ушбу қимматли қоғозларни
чиқариш, ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракати тўлиқ ихтисослаштирилган
корхоналар ва банкларнинг ҳисобрақамлари бўйича бухгалтерия ёзувлари
кўринишида амалга оширилади. Ўзбекистонда ҳам, масалан, акцияларнинг
катта миқдори нақдсиз шаклда, шунингдек, кенг тарқалган давлат қисқа
муддатли облигациялари эса, мутлақо қоғозсиз шаклда чиқарилади.
Қимматли қоғозлар – бу хужжат (бланкли) шаклида ёки ихтисослаштирилган
ташкилотлар (депозитарийлар)даги ҳисоб–рақамларда ёзувлар кўринишида
алоҳида усул билан тасдиқланадиган, хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан қарз ёки акциядорлик капитали шаклида жалб этиладиган
маблағларни жалб қилиш, қайта тақсимлаш ва қайтариб тўлаш соҳасидаги
мулкий ҳамда у билан боғлиқ номулкий ҳуқуқлардир.
Мулкий ҳуқуқ – бу у бўйича иқтисодий ўзаро
муносабатлар
субъектлари мол – мулкка, товар–моддий бойликларига, пул маблағларига
даъвогарлик қилиши мумкин бўлган ҳуқуқдир. Номулкий ҳуқуқ – бу,
масалан, акциядорнинг компаниянипг умумий йиғилишида овоз бериш,
эмитентнинг фаолияти ҳақида ахборот берилишини талаб қилиш ва ҳ.к.
ҳуқуқидир.
Do'stlaringiz bilan baham: