15
ошириш, сақлаш, корхонани бошқаришда иштирок этишдаги аниқ
талабларини қондиради. Шу билан бирга, баъзи ҳолатларда қимматли
қоғозларнинг алоҳида турлари (давлат облигациялари, векселлар)
маълум
бир қулай вазиятларда пул вазифасини – муомила ва тўлов воситасини ҳам
бажариши мумкин. Маълумки, айрим мамлакатларда кўчмас мулк,
автомобил ва бошқалар билан ҳисоб – китоб қилиш чоғида юқори ликвидли
давлат облигацияларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланилади.
Ликвидлилик – бу қимматли қоғознинг унинг эгаси учун деярли зарар
келтирмаган ҳолда тез сотилиш, пул маблағларига айлаяиш қудратидир.
Ликвидлиликка
таъсир
кўрсатадиган
омиллар
учта
гуруҳга: а)
умумиқтисодий омиллар; б) мазкур мамлакатда қимматли қоғозлар бозорини
ташкил қилиш даражаси билан боғлиқ омиллар; в) эмитентнинг ўзига хос
хусусиятлари билан боғлиқ омиллар. Умумиқтисодий омилларга пул
муомаласи, иқтисодиётни даврнинг у ёки бу босқичида бўлиши,
сармоядорлар томонидан тўловга қодир талабнинг мавжудлиги, банк ҳисоб –
китобларини амалга ошириш тезлигининг даражаси кабилар киради. Фонд
бозорини
ташкил
этиш
билан
боғлиқ
омилларга
имкониятли
сармоядорларнинг ахборотга эга бўлиш
даражаси, маркет–мейкерлар
муассасасининг мавжудлиги, бир транзакция қийматининг миқдорини
киритиш мумкин. Алоҳида эмитент даражасида қимматли қоғозларнинг
ликвидлилиги, аввало, унинг молиявий аҳволига, амал қилиши муддатига,
зарарсиз фаолият кўрсатишига, тўланадиган даромадларнинг миқдорига,
ривожланиш тахминлари ҳамда истиқболларига ва ҳоказоларга боғлиқ.
Сўзсиз, бу маънода фонд биржаларида баҳоланадиган қимматли қоғозлар энг
юқори ликвидли қимматли қоғозлар бўлиши табиий.
Хатар – қимматли қоғозлар (шу жумладан, инвестициялар билан)
операциялари билан боғлиқ йўқотишлар ва муқаррар
равишда уларга хос
эҳтимоллардир. Қимматли қоғозлар операцияларига доир хатарлар
қандайдир бир операцияни бажаришда кўпгина тасодифий омилларнинг унга
таъсири туфайли исталган натижага эга бўлмаслик эхтимоли билан боғлиқ.
Ушбу бозордаги деярли ҳар қандай операция унинг иштирокчилари
(эмитентлар, сармоядорлар ёки воситачилар) у ёки бу хатар даражасини ўз
бўйнига олишини англатади. Эндигина ўзининг фонд бозорларини ташкил
этаётган мамлакатларда бозорлар иштирокчилари
учун хатарлар бозор
муносабатларининг кўп йиллик тарихига эга бўлган мамлакатлардагига
қараганда бир неча марта юқори. Фонд бозоридаги фаолият хатарнинг турли
хиллари билан боғлиқ. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорининг
профессионал иштирокчиларига ўз фаолиятида хатарларнинг турли
хилларини инобатга олишига тўғри келади, булар: инфляция жараёнлари,
тармоқлар ва минтақаларнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ
макроиқтисодий
хатарлар; эмитентнинг тўловга қодирлиги ва кредит
қобилияти билан боғлиқ корхонанинг хатарлари; портфелни бошқариш
хатарлари ва техникавий хатарлар,
уларга йилинчалик, операцион, селектив
хатарлар, ҳисоб–китобларни тартибга солиш билан боғлиқ хатарлар ва
ҳоказолар киради. Ривожланган мамлакатлар амалиёти хатарнинг ҳар бир
16
турига қарши турувчи суғурталаш шакллари ва усулларини ишлаб чиқди.
Собиқ Иттифоқ ҳудуди мамлакатларида қимматли қоғозлар операциялари
билан боғлиқ хатарларни суғурталаш ҳозирча
етарли даражада
ривожланмаган. Бундай хатарларни суғурталаш қимматли қоғозлар бозори ва
суғурта ишининг бирлашишидаги энг муҳим фаолият соҳаларидан бири
ҳисобланади, уни мамлакат амалиётида жуда яқин йиллар ичида ўзлаштириш
вазифаси турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: