150
натижалари ахборот тарқатувчилар томонидан ва давлат телевидениесининг каналларида аниқ
вақт мобайнида хабар қилинади.
Клиринг ва ИФБ қимматли қоғозларини сақлаш банки. Клиринг ва қимматли қоғозларни
сақлаш хизматлари Туркияда ярим давлат инвестиция банки клиринг ва ИФБ қимматли
қоғозларини сақлаш банки томонидан кўрсатилади. У 1992 йилда ташкил этилган ва 1993
йилнинг бошида Капитал бозорлари бўйича комиссиясидан марказий банк – депозитарий
мақомини олди. Банкнинг акциядолари ҳар бири акциядорлик сармоясининг 5 фоизидан катта
бўлмаган миқдорига эга бўлган ИФБнинг аъзолари ва улушнинг 10 фоизига эга бўлган
ИФБнинг ўзидир. Биржанинг раиси бир вақтнинг ўзида Клиринг ва ИФБ қимматли қоғозларини
сақлаш банкига раислик қилади.
Акциялар бўйича клиринг операциялари кўп томонлама неттингнинг тугуши билан,
савдолар ўтказилган санадан кейин икки иш куни ичида амалга ошрилади (Т+2). ҳисоб-
китоблар «тўловга қарши етказиб бериш» усули бўйича ўтказилади. Клиринг ва қимматли
қоғозларни сақлаш бўйича хизматлардан ташқари, банк двидендларнинг йиғилиши ва
тақсимланишини таъминлайди, тижорат банклари ҳамда воситачилик ташкилотларига
облигацияларни ва қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш ҳақида келишувлар бўйича
хизматлар кўрсатади. Банк 70 млн. та сертификатларини сақлай олади. 1995 йилнинг март
ойидан бошлаб ИФБнинг аъзоларига ўзларида мижозларнинг қимматли қоғозларини икки
кунлик ҳисоб-китоблар давридан узоқ ушлаб туриши тақиқланган. Биржа аъзолари уларнинг
мижозларига тегишли қимматли қоғозларни фақат клиринг ва қимматли қоғозларини сақлаш
банкида ушлаб туриши мумкин.
Барча депонентланадиган қимматли қоғозлар суғўрталанади. Банк «ўттизлик гуруҳи»
тавсияларига амал қилади. АҚШнинг қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича
комиссияси 1995 йилнинг март ойида ИФБ банкига «мақбул хорижий қимматли қоғозлар
сақловчиси» мақомини берди.
Европа фонд биржалари федерацияси. 1995 йилнинг майида 12 та давлат биржаларининг,
шу жумладан, Туркиянинг ҳам, вақиллари федерация тузиш ҳақида келишувга имзо чекди.
Муассислар сафига:Арманистон, Болгария, Исроил, Иордания, қозоғистон, Покистон,
Словакия, Словения, Туркманистон, Туркия ва Хорватиялар кирди.Бахрейн, Миср ва Польша
далватлари очилиш маросими ҳамда дастлабки умумий йиғилишида кузатувчилар сифатида
иштирок этишда. Кейинчалик 1996 йилда федерация аъзолари сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди.
Федерациянинг асосий мақсади Шарқий Европадан Яқин Шарқгача бўлган минтақа ва ўрта
Осийда жойлашган фонд биржаларини аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш
ҳамда листинг, ахборот ва бухгалтерлик ҳисобининг халқаро андозаларини ишлаб чиқиш
ҳисобига қўллаб-қувватлашдан иборат. Бундан ташқари, федерациянинг мақсадларига
қуйидагилар киради:
- самарали коммуникация ва маълумотларнинг тарқатилишини таъминлаш;
- умумий бозор стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- минтақада чиқариладиган қимматли қоғозлар билан савдоларни ИФБ марказлашган
халқаро бозори орақли қўллаб-қувватлаш.
Осиё қитасига назар ташласак Гонконг, Тайвань, Жанубий Корея, Сингапур фонд
биржлари катта мавқега эга бўлганликларини қайд этишимиз лозим. ҳамдўстлик мамлакатлари
аъзоларига келсак фонд биржалари энди шаклланиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: