Молия бозори kitob


Хусусийлаштириш жараёнида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммолари



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
2.5.Хусусийлаштириш жараёнида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммолари 
 
Иқтисодиётни кўп укладли тизимга қайта йўналтиришнинг юксак суръатлар билан 
амалга оширилиши аҳолини барча табақаларининг ижтимоий манфаатларига чуқур дахл 
кўрсатади ва ижобий жиҳатлар билан бир қаторда корхоналарни қайта ташкил этиш жараёнида 
ёки у синганидан кейин, корхоналар хўжаликни юритишнинг янги шароитларига мослашиш 
даврида ишлаб чиқариш, бинобарин, жамоа аъзоларининг иш хақи барқарор бўлмаслиги, 
корхона ҳиссадорлик жамияти гуруҳига ўтишдан кейин янги иқтисодий муносабатларнинг 
жорий этилиши билан боғлик бир қатор мураккаб муаммоларни юзага келтириши мумкин. 
Маълумки, Ўзбекистон иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказишнинг Ўзбекистон 
Президенти томонидан эълон қилинган энг муҳим қоидаларидан бири аҳолини ижтимоий 
мухофазалашдир.* 
ҳозирги босқичда “аҳолини ижтимоий мухофазалаш” тушунчаси янада аниқроқ маъно, 
янги жиҳатлар ва устунликлар касб этди. 
Ижтимоий мухофазалаш масаласи икки жиҳатдан:ижтимоий кафолатлар ва аҳолини 
ижтимоий мухофазалаш нуқтаи назаридан қараб чиқилаётир. 
Ижтимоий кафолатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Вазирлар 
Маҳкамаси қарорлари билан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларига, шу жумладан, 
иқтисодиётнинг но давлат секторида иш билан банд бўлган фуқароларга ҳам берилади. 
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бюджетнинг (давлат, маҳаллий, корхона даромадлари) 
аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий вазият билан бевосита боғлик бўлган муайян шароитларда 
белгиланади. 
Хусусийлаштириш жараёнида давлатнинг аҳолига тўғридан-тўғри мақсадли кафолатлари 
тизими Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ижтимоий мухофазалашнинг энг асосий 
қоидаларидан биридир. Бу кафолатлар истеъмол саватчасининг энг кам миқдорини кузатиб 
бориш ва муносабат билан энг кам иш ҳакини, даромад солиғи ва бошқаришнинг тартибга 
солинишини ўз ичига олади. 
Иккинчи томондан, давлат аҳолини асосий кўпчилик учун мутлақо нотаниш турмуш 
кечириш шароитларига мулкдор сифатида жалб этиш мобайнида унинг манфаатларини 
мухофаза қилиш юзасидан кафолатларини ўз зимасига олади. Яъни, давлат мулкдор: 
ҳиссадорлар, хусусийлаштирилган уй-жойларнинг, умр бўйи фойдаланиш учун сотиб олинган 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


41 
автотранспорт воситалари, ер майдонлари, хусусийлаштирилган фермалар ва бошка 
воситаларнинг эгалари ҳуқуқлари мухофазаланишига давъат этилгандир. Мол-мулкка эгалик 
қилиш амалда фуқаронинг жамиятдаги мақомини ўзгартиради, чунки ундан ёлланма меҳнат 
вақилидан ўз куч - ғайрати ёки ёлланма меҳнат асосида иш олиб борувчи тадбиркорга айланиш 
имконияти бор. Мулкка эгалик қилиш тўғридан-тўғри даромад: акциялардан дивидентлар
пайлардан фойданинг бир қисми, таъсис маблағидан ҳисса, хусусийлаштирган уй-жойни, 
транспорт воситаларини ижарага беришдан даромад келтиради. 
Хусусийлаштириш натижасида Ўзбекистон Республикасида аҳолининг кўп қисми 
мулкдор мақомига эга бўлдилар. Мулкдорларда: 

ер участкаларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, хусусий корхона 
қуришда фойдаланиш, шунингдек, фермер (дехкон) хужаликлари ерларидан мевазорлар, 
токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш; 

хусусийлаштирлган автомашииналардан йўловчилар ва юкларни ташиш; 

банкдан қарз олиш ёки мулкни гаровга қуйиб, ломбарддан нақд пул олиш ва бошқа 
йўллар билан қўшимча даромад жамғариш имконияти кенгаяди. 
Давлат мулкдор синфнинг ижтимоий мухофазасининг энг муҳим кафолатларидан бири 
бўлиб, қонунчилик тизими орқали унга, тадбиркорга ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва 
ҳаракатларига муайян эркинлик беришнинг ишончли ва таъсирчан механизмини тақдим этади. 
Масаланинг бу томонига қанчалик кўп эътибор берилиши хусусида Вазирлар Маҳкамаси қабул 
қилган қарорларга қараб ҳам хулоса чиқариш мумкин. Уларда хусусий тадбиркорлик ва 
қимматли қоғозлар бозори, корхоналарни акционерлаш жараёни ва мулкдор синфи 
доирасининг кенгайтирилиши энг кўп даражада рағбатлантирилади. “Хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш ва рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар тўғрисида” 
1995 йил 14 февралда қабул қилган 55-сонли қорори, “қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси девони, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари таркибида кенг истеъмол 
буюмлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорлик, хусусий бизнес 
ва тижоратчиликни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимларини тузиш тўғрисида” 
1995 йил 4 апрелда қабул қилинган 117-сонли қарори, “Меросга қолдирилган ер участкаларини 
сотиш тартиби тўғрисида” 1995 йил 7 сентябрда қабул қилинган қарор, “Республикада 
қимматли қоғозлар бозорининг иш олиб бориш ва уни янада ривожлантириш тадбирлари 
тўғрисида” 1995 йил 7 сентябрда қабул қилинган 351- сонли қарорлари шулар жумласидандир. 
Санаб ўтилган ҳужжатлар рўйхатида 1995 йил 28 августда қабул қилинган “Кичик 
бизнес ва хусусий тадбирколикни ривожлантиришнинг давлат дастури тўғрисида”ги 344-сонли 
қарори марказий ўрин эгаллайди. 
қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари орасида Ўзбекистон Республикасининг 
«Меҳнат Кодекси» алоҳида аҳамиятга эга. У меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасида 
демократик асосларни кенгайтиришни кўзда тутади. Хусусан, унда ходимлар ва иш 
берувчиларнинг қонунлар билан кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари кўламини анча 
кенгайтирилган меъёрлар таъкидлаб кўрсатилган, меҳнат муносабатларида шартномавийлик 
қоидаси ривожлантирилади, меҳнат муносабатларини тартибга солишда жаҳон амалиёти 
меъёрлари ҳисобга олинади. 
«Фуқаролик Кодекси» ҳам бундан кам аҳамиятга эга эмас. У фуқаролар билан 
республикадаги ҳуқуқ субъектлари ва ҳокимият ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни белгилаб 
беради. 
Хусусийлаштириш жараёнида, аввало, иш жойини, муайян ижтимоий қарорларни иш 
ҳакини мунтазам тўлаб бориш ва унинг ошиши, уй-жой бепул ажратилишига, соғломлаштириш 
ва даволаш муассасалариги имтиёзли йўлланмалар берилишига бўлган ҳуқуқларнинг 
йўқотилиши, шунингдек, бепул хизматлар доирасининг, соғлиқни сақлаш, маориф ва бошқалар 
чекланиши билан ифодаланувчи хатлар ва зиён омилларини ҳисобга олмоқ керак.
Фақат ишловчилар учунгина эмас, балки аҳолининг мухофазаланган қатламлари- 
пенсиянерлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар учун ҳам ижтимоий кафолатлар 
масаласи мукаммал туради. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


42 
Асосан давлат ва қисман жамоат ташкилотлари шу мақсадлар учун махсус фондлар 
ташкил этиш йўли билан бу муаммоларни ҳал этишни ўз зиммаларига олдилар. Чунончи, иш 
билан бандликка кўмаклашиш фонди, пенсия фонди, ижтимоий суғўрта фонди, Бизнес-фонд 
шулар жумласидандир. Тиббий суғўрта фондини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмокда. 
Масалан, иш билан бандликка кўмаклашиш фондининг маблағлари ҳисобига 1995 йил 5 
мингдан зиёд иш ўринлари ҳосил қилинди, пенсия ёшини қисқариши муносабати билан 98,6 
минг муддатидан илгари тайинланган нафақа тўланди, кредит ресурслари сифатида 33 миллион 
сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 
Ижтимоий кафолатларда хатарнинг энг юқори даражаси хусусий корхоналар ҳиссасига 
тўғри келади. Бу ерда мулк эгаси билан ёлланма ходим ўртасида зиддият келиб чиқади. 
Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 8 февралда иқтисодиётнинг но давлат секторида банд 
бўлган фуқароларни ижтимоий мухофазалаш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш 
тўғрисидаги муваққат низомни тасдиқлади. Шу ҳужжатга биноан юқорида кўрсатилган 
тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқлари ишга ёлланиш ва озод қилиш, меҳнатга ҳак тўлаш, 
ижтимоий суғўрта, нафақа таъминоти, касаллик варақаларига хақ тўлаш, ишсизлик бўйича 
нафақалар ва бошқа ижтимой кафолатлар бўйича давлат секторида банд бўлган фуқароларнинг 
ҳуқуқларига тенглаштирилади. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар, 
фермерлар ва ёрдамчи хўжаликда шуғулланувчи шахслар учун шу ҳужжат билан уларнинг 
меҳнат фаолиятини ижтимоий меҳнат фондларидан тўловларни амалга ошириш учун умумий 
меҳнат стажига қушиш кафолатланади. 
Хусусийлаштиришдан тушган маблағларнинг 20 фоизидан фойдаланиш ҳокимиятларга 
жойларда таркиб топган аҳволдан келиб чиқиб, шу маблағларни асосан минтақа аҳолисини 
ижтимоий мухофазалаш ва тадбиркорликни, бозор инфраструктурасини ривожлантиришга 
йўналтириш имконини беради. Маблағнинг 50 фоизидан якка тартибдаги уй-жой қурилиш 
эхтиёжлари, 5 фоиздан – аҳолининг кам таъминланган қатламларини дори-дармон билан 
имтиёзли таъминлашда, қолганларидан – тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш, бозор 
инфраструктурасини ва қўшма корхоналар барпо этиш ҳамда ривожлантириш, деҳқон (фермер) 
хўжаликларига имтиёзли кредит ёки фоизсиз қарз беришда фойдаланиш таклиф қилинди. 
Мулкчилик шаклларининг ўзгариши жараёнида, аввало, ишчи кучининг бўшаб қолиши 
билан боғлик ҳолда ижтимоий кафолатлар масаласи муқаррар келиб чиқади. Бу муаммоларни 
ҳал этиш учун қисман хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланилади. 
Хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш тизими Ўзбекистонда 
хусусийлаштириш ўзгаришларини фарқловчи энг эркин хусусият ҳисобланади. 
Ўзига хослик шундан иборатки, давлат тасарруфидан чиқаришдан тушган жамики 
маблағлар 
хусусийлаштиришдан 
кейинги 
қўллаб-қувватлаш 
ва 
тадбиркорликни 
ривожлантиришга сарфланади. 
Ўзбекистон ҳукумати бюджетидан махсус фонд барпо қилиш хусусида мислсиз, жахон 
амалиётида ўхшаши бўлмаган қарор қабул қилинди. Давлат мулкини хусусийлаштириш 
натижасида тушган барча пул маблағлари шу фонда жамланади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1995 йилнинг июлида “Давлвт мулкини 
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, объектларни ким ошди савдосида, танлов 
ва биржа олди-сотдисида сотишдан маблағлар тушиши, тақсимланиши, ҳисобга олиниши ва 
улардан фойдаланишни назорат қилишнинг ягона тартиби”ни тасдиқлади. Бу ҳужжатни 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулк қумитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки 
ишлаб чиқдилар. 
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳисобига ҳосил бўладиган 
маблағларни, қайта ташкил этилган давлат корхоналарининг акцияларини, кимошди савдоси, 
танлов ва биржа олди-сотдисида объектларни сотишдан тушган даромадлар, акциялар бўйича 
дивидендлар, эркин маблағлардан олинадиган маблағларни қайта тақсимлашнинг қайтадан 
кўриб чиқилган тартибига мувофиқ бу маблағлардан кейинчалик шу тариқа фойдаланилади:
- тушумларниг 50 фоизи кичик корхоналар ва хусусий бизнесга имтимёзли ставкалар 
билан кредит берувчи Республика бизнес фондига ўтказилади 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


43 
- 20 фоиз – минтақаларнинг бозор инфраструктурасини ривожлантириш учун 
ҳокимликларга ўтказилади 
- 20 фоизи – халқ хўжалиги турли тармоқларининг хусусийлаштирилган корхоналарини 
кредитлашга йўналтирилади 
- 10 фоизи – Давмулккум томонидан кадрларни ўқитиш, бозор таркибларини (биржалар, 
депозитарийлар, ярмаркалар, дарсликлар, рекламалар, акциялар чиқариш ва бошқалар) ташкил 
этиш ва жихозлашга сарфланади. 
Иккинчи ўзига хос омил шундан иборатки, акцияларнинг давлат ҳиссаси бўйича барча 
дивидентлар хусусийлаштирилган корхоналарнинг тўла тасарруфида қолади ва қайта тиклаш 
ҳамда техника жихатидан қайта қуроллантиришга йўналтирилади. 
Шундай қилиб, фақат 1995 йилнинг ўзида марказлаштирилган бюджетдан ташқари 
фонддан 24 миллиард сўмдан фойдаланилди ва акцияларнинг давлат ҳиссаси ҳисобига берилган 
дивидентлар бўйича хусусийлаштирилган корхоналар тасарруфида колдирилган 2,9 миллиард 
сўм реновацияга йўналтирилди. 
Бундан ташқари, Давмулккум ҳисоб рақамидаги вақтинча эркин маблағларда Молия 
вазирлиги билан келишилиб, депозитларга жойлаштириш ва банклар томонидан 
тадбиркорларга қарз беришда фойдаланишга рухсат берилди. Кўрсатилган маблағлардан 
мақсадли фойдаланиш тасдиқланадиган тартибга мувофиқ белгиланади ва Давмулккум 
томонидан назорат қилинади. 
Шундай қилиб, ҳам янгидан ташкил топган тадбиркорлик таркибларини, ҳам давлат 
корхоналари ва ташкилотларини қайта тузишдан кейинги ҳуқуқий ва жисмоний шахсларни, 
мулкчилик шаклларидан қатъий назар, жиддий қўллаб-қувватлаш кафолатланган. 
Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни тақсимлаш чоғида ташкил топувчи 
таркибларни ривожлантириш ва қайта йўналтириш тадбиркорлик муҳитида ишлаш учун 
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаларини ошириш тизимни 
шакллантириш борасида алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади. Шу муносабат билан ўқитишнинг 
янги шакллари – бизнес-инкубаторлар, бизнес-мактаблар, шунингдек, курслар, доимий 
ҳаракатдаги семинарларга катта эътибор берилади. 
Давмулккум ЮНИДО билан ҳамкорликда ишлаб чиққан FZ/93/012 “Бизнес – 
инкубаторлар ташкил этиш ва нодавлат иқтисодиётни ривожлантириш бўйича мутихассис 
дастури”га мувофиқ Тошкентда ТошДУ ва ТИИИМСХ ва Самарқандда меъморчилик – 
қурилиш институти ҳузурида 3 та бизне-инкубатор ташкил этилди. Республика фонд биржаси 
бозор иқтисодиёти бўйича юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлашга муайян ҳисса 
қўшмокда. Унинг ҳузурида қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини тайёрлаш миллий 
маркази иш олиб бормоқда.
Кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришда, айниқса хусусийлаштириш жараёнида 
кичик ва хусусий бизнесни ривожланитириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш 
борасида Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмасининг ўрни катта бўлди. 
Тадбиркорлар уюшмаси 1991 йил 6 июнда ташкил этилди. Унинг биринчи Президенти этиб 
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг иқтисодий ислоҳотлар, бюджет сиёсати ва 
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш қўмитасининг раиси Хужаев Эркин Норматович сайланди. 
Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмаси юқори даражадаги нодавлат 
ташкилоти бўлиб хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида катта ишларни амалга 
оширди. Ҳозирги кунда бу ташкилот қайта ташкило этилиб, унинг асосида Ўзбекистон 
Республикаси Савдо-саноат палатаси ташкил этилди. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish