Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


-боб. Хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш



Download 0,65 Mb.
bet28/38
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#175489
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
2 5332629423323613932

2-боб. Хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш
4. Солиқ органларида хизматга ўзларининг касб малакаси, ишчанлик, шахсий ва маънавий-ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита марказий аппаратининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари Ички аудит бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан тайинланадилар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Ушбу банднинг биринчи — учинчи хатбошиларда санаб ўтилмаган мансабдор шахслар тегишли солиқ органи раҳбари томонидан тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Солиқ органларининг инспекторлар ва ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.
Айрим ҳолларда солиқ органларига хизматга бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган, корхоналар ва алоҳида тармоқларга солиқ солиш ва уларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш соҳасида зарур билимларга эга бўлган ходимлар қабул қилиниши мумкин.
Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиганлардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари танлов асосида мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган таълим соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.
Танловлар ўтказиш, хизматга қабул қилиш ва бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ Қўмита томонидан белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
7. Қуйидаги шахслар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноят содир этганлиги учун илгари судланган фуқаролар уларга нисбатан жазо қўлланилганлигидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва амнистия акти қўлланилганлигидан қатъи назар (эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно);
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз ёки ҳуқуқий лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳолатлар бундан мустасно), шунингдек, бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.
8. Хизматга қабул қилинаётган шахс билан тегишли солиқ органи меҳнат шартномаси тузади.
Солиқ органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Қўмита раиси томонидан белгиланади.
9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддаси талабларига мувофиқ уч ойгача синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиганлар бундан мустасно.
Синов муддати мобайнида ходимга мураббий тайинланади.
10. Солиқ органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб рақами берилади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish