5-боб. Ҳудудлараро инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги 17. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:
Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
18. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ўринбосарлари:
Ҳудудлараро инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари томонидан Ҳудудлараро инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича қисмида мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
19. Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларига юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ваколатига кирадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Ҳудудлараро инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
20. Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари:
ўз функционал вазифаларини бажармаслик ёки тўлақонли бажармаслик, ижро интизомини бузганликлари;
ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида йирик солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганликлари;
ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида йирик солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажми камайганлиги ва солиққа тортиш базасининг пасайганлиги;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганликлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
6-боб. Ҳудудлараро инспекция фаолиятини ташкил этиш 1-§. Ҳудудлараро инспекция раҳбарияти, ходимларини тегишли лавозимга тайинлаш ва ходимларнинг мақоми Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Ҳудудлараро инспекциянинг штатдаги ходимлари сони Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 22. Ҳудудлараро инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Қўмита раиси томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
23. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи:
Олдинги таҳрирга қаранг. Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган уч нафар, жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) ўз фаолиятида Қўмита раисига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
24. Ҳудудлараро инспекция бошлиғи бўлмаганда унинг ваколатларини бажариш мажбуриятлар тақсимотига мувофиқ унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
25. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш:
Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғининг тавсиясига кўра Қўмита раиси томонидан;
Ҳудудлараро инспекциянинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари ва бошқа ходимлари Ҳудудлараро инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади.
26. Мавқеи, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Ҳудудлараро инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари тегишли равишда Қўмита марказий аппаратининг бошқарма бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосарларига, Ҳудудлараро инспекциянинг ходимлари эса — Қўмита марказий аппаратининг ходимларига тенглаштирилади.
2-§. Ҳудудлараро инспекция ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан, шунингдек, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги 27. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
28. Ҳудудлараро инспекция бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги ахборот айирбошлаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ назоратининг шаклларини амалга оширишга асосланган.
29. Ҳудудлараро инспекция таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорлиги жараёнида вужудга келадиган тушунмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига мувофиқ унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Ушбу кўриб чиқишда тушунмовчиликлар тартибга солинмаган ҳолатларда, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.
30. Ҳудудлараро инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ўзларининг вазифа ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.