Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-боб. Нобанк кредит ташкилотларини ва уларнинг филиалларини ташкил этиш



Download 300,5 Kb.
bet6/25
Sana23.05.2022
Hajmi300,5 Kb.
#607660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎРҚ-765 20.04.2022

2-боб. Нобанк кредит ташкилотларини ва уларнинг филиалларини ташкил этиш
12-модда. Нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш
Нобанк кредит ташкилотлари қонунчиликда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.
Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.
Нобанк кредит ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
13-модда. Нобанк кредит ташкилотининг фирма номи
Нобанк кредит ташкилотининг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўрсатма, шунингдек ташкилотнинг турига қараб «микромолия ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш» ёки «ломбард» деган сўз ёки сўз бирикмаси, микромолия ташкилотининг қисқартирилган номида эса (мавжуд бўлганда) «ММТ» деган қисқартма сўз бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари ташкил этилган ёки ташкил этилаётган банкларнинг ёхуд нобанк кредит ташкилотларининг фирма номлари билан чалкаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган фирма номларидан фойдаланиш тақиқланади, бундан нобанк кредит ташкилотларининг уларни ташкил этган банкларнинг фирма номларидан фойдаланиши мустасно.
Нобанк кредит ташкилоти расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда ва босма нашрларда ўз уставида белгиланганидан фарқ қиладиган фирма номидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Нобанк кредит ташкилотининг турларидан бири сифатида давлат рўйхатидан ўтган, бироқ давлат рўйхатидан ўтганидан кейин уч ой давомида ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этмаган юридик шахслар ўз фирма номида «микромолия ташкилоти», «ипотекани қайта молиялаштириш» сўз бирикмасидан ёки «ММТ» деган қисқартма сўздан, шунингдек фаолиятни бошлаганлик ҳақида Марказий банкка хабарнома юбормаган юридик шахслар — «ломбард» деган сўздан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Нобанк кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахслар ўз фирма номида микромолия ташкилотининг, ломбарднинг фаолиятини, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш ёки жисмоний шахсларга кредит бериш фаолиятини амалга оширишини англатувчи сўздан, сўз бирикмасидан ва (ёки) қисқартирма сўздан фойдаланишга ҳақли эмас, бундан ушбу фаолиятни қонунчиликка мувофиқ амалга оширувчи юридик шахслар мустасно.

Download 300,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish