Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг фаолиятига доир маблағларнинг манбалари



Download 300,5 Kb.
bet4/25
Sana23.05.2022
Hajmi300,5 Kb.
#607660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎРҚ-765 20.04.2022

8-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг фаолиятига доир маблағларнинг манбалари
Нобанк кредит ташкилотларининг ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари, грантлар, шунингдек ўз иштирокчиларидан (акциядорларидан) жалб этилган қарз маблағлари нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига доир маблағларнинг манбаларидир.
Микромолия ташкилотлари ушбу Қонуннинг 26-моддасида белгиланган пруденциал нормативларга риоя қилган тақдирда, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан ташқари қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширишга ҳақли:
корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;
халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;
юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;
исломий молиялаштиришга мувофиқ бўлган қимматли қоғозларни жойлаштиришдан олинган маблағлар — микромолия ташкилотлари учун;
ипотека қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган маблағлар — ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари учун.
9-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг мустақиллиги
Нобанк кредит ташкилотлари ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда мустақилдир.
Давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига аралашиш ҳамда улардан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
10-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг уюшмалари ва бошқа бирлашмалари
Нобанк кредит ташкилотлари, агар уларни ташкил этиш қонунчилик талабларига зид бўлмаса, ўз умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар ва бошқа бирлашмаларни ташкил этиши мумкин.
Нобанк кредит ташкилотлари уюшмалари ва бошқа бирлашмалари ваколатли давлат органи томонидан улар рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор қилади.

Download 300,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish