Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet13/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ВИИ боб. СУВНИ ФИЛТРЛАШ
37- §. СУВНИ ФИЛТРЛАШ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Филтрлаш деб тозаланадиган сувни филтрлайдиган моддалар қатлами орасидан ўтказиш жараёнига айтилади. Филтрлаш ҳам тиндиргичлар каби сувни тиндиришда ишлатилади, яъни сув таркибидаги муаллақ моддаларни ушлаб қолиш учун хизмат қилади.
Филтрлар резервуардан иборат бўлиб, пастки қисмида у ёки бу конструксияга эга бўлган, тозаланган сувни йиғиб оқизиш учун дренаж қурилмалар қурилади. Дренаж қурилмалари устига материалларни тутиб турувчи қатлам ётқизилади ва унинг устидан филтрлайдиган материаллар тўлғизилади.
Қумли филтрларда материалларни тутиб турувчи қатлам учун шағал ишлатилади, уларни тепадан пастга доналарни катталаштириб қатлам-қатлам қилиб ётқизилади ва усти филтратсиялайдиган материаллар билан тўлғизилади. Оддий филтрларда сув юқоридан узатилади ва пастдан дренаж қувурлар ёрдамида ташқарига чиқазилади.
Филтр унумли филтрлаш тезлиги бўйича аниқланади. Филтрлаш тезлиги деганда сувни ғоваклар орасидан ўтиш тезлиги эмас, сувни материаллар қатлами устидаги тик ҳаракат тезлиги тушунилади. Филтрлаш тезлиги қуйидаги ифода орқали аниқланади.
В = Қ/w,
бу ерда: Қ — бир бирлик вақт ичида филтрдан ўтадиган сув миқдори; w — филтр майдони.
Муаллақ моддалар заррачаларини тутиб қолиш хусусияти бўйича филтрлашнинг икки кўриниши мавжуд. Филтрлаш плёнкаси орқали филтрлаш ва (модда заррачалари филтр моддаларидан ўтганда унинг юзасида қолдиқ ҳосил бўлади) тўлдирилган моддалар устида филтрлаш плёнкаси ҳосил бўлмасдан филтрлаш.
Биринчи турдаги филтрлашда филтр материалларининг ғовакларида катталашган лойқа заррачалари тутилади. Тутилган лойқа з а р р а c ҳ а -
ларида ҳосил бўлган қатлам (плёнка) ўз-ўзига филтрлаш материали бўлиб, сув тозалашда асосий рол ўйнайди. Қумли филтр материаллари чўкадиган лойқаларни тутиб турувчи таянч вазифасини бажаради, бундай ҳолатда сув тозалашда тозаланадиган сув кимёвий когулатсия қилинмаган бўлади. Бундай жараён сувни секин ўтказувчи филтрларга хосдир. Секин сув ўтказувчи филтрлар майда қумлар билан тўлдирилган бўлади ва секин тезликда сувни филтрлайди. Улар лойқанинг майда заррачаларини тутиб, сувни юқори даражада тиндириш имкониятига эгадир.
Тўлдирилган моддалар устида филтрлаш плёнкаси ҳосил бўлмас-дан филтирлашда, тозаланадиган сувдаги лойқа заррачаларни филтр материаллари қатламининг орасида тутилади.
Филтрлаш жараёнида ҳар қандай заррачалар ҳам қум зарраларига ёпишавермайди. Сувни ифлос қиладиган заррачалар табиий шароитда агрегатив турғунлик хусусиятига эгадир. Лекин сувга когулантлар билан ишлов бергандан сўнг, унинг муаллақ ва коллоидли заррачалар агрегатив турғунлиги йўқолади, натижада ўзаро ёпишиш қобилияти пайдо бўлади.
Бундай ҳолатда сув тозалаш жараёнлари тез ишлайдиган филтрларга хосдир.
38- §. СЕКИН СУВ ЎТКАЗУВЧИ ФИЛТРЛАР
Секин сув ўтказувчи филтрларни таркибида майда заррачали моддалари бўлган, когулатсия қилинмаган сувларни тозалашда қўллаш мумкин. Секин сув ўтказувчи филтрларда филтрлаш тезлиги 0,1—0,2 м/сек олинади. Бундай кичик филтрлаш тезлигида филтрлар жуда катта майдонни эгаллайди.
Секин сув ўтказувчи филтрлар темир-бетондан ёки ғиштдан ясалган резервуардир. Филтрлар майдони 15 м2 гача бўлганда филтрдан тозаланиб ўтган сувлар унинг тубига қурилган тарновларга йиғилади. Филтр майдони катта бўлганда, тешикли қувур ғишт ёки бетонли плиталарда, уларни ораси очиқ қилиб махсус дренажлар қўрилади. Секин сув ўтказувчи филтрларда дренажларнинг филтрларни тўлдирадиган қум ва шағаллар доналарининг катталигини ва қатламлар баландлигини КМК — 2 04.02.97 кўрсатмаси бўйича олинади. Филтр тиндирувчиларнинг2 юзасини бир маротаба ювиш учун сарфланилган сув миқдори 9л га тенг. Филтрни ювиш вақти, филтрни ҳар бир 10 м узунлигига 3 мин олинади.
39- §. ТЕЗ ИШЛАЙДИГАН ФИЛТРЛАР
Тез ишлайдиган филтрлар когулатсияланган лойқа ва рангли сувларни темирсизлантириш ҳамда бошқа ҳолдаги сувларни тиндиришда ишлатилади. Тез ишлайдиган филтрларда секин сув ўтказувчи филтрларга нисбатан ифлосланиш тез бўлади ва уларни тозалашга тўғри келади. Тез ишлайдиган филтрларни кунда 1—2 маротаба ювиш керак бўлади.
Сувлар тез ишлайдиган филтрларда босимсиз ва босимли оқиши мумкин. Одатда, босимсиз тез ишлайдиган филтрлар режада тўғри тўртбурчакли темир-бетондан ясалган қурилма бўлади.
Сув қувур орқали тарновга сўнгра, филтрнинг устки қисмига оқиб ўтади. Қум ва шағал қатламларидан ўтиб, филтрнинг пастки қисмида жойлаштирилган дренаж қурилмаси орқали тозалангач, ташқарига чиқади.
Ювиш вақтида филтр ишлаши тўхтатилади, ювиладиган сув паст-даги дренаж орқали юборилади ҳамда шағал ва қум қатламларининг пастки томонидан юқорига кўтарилади. Ювиладиган сувнинг филтрдан ўтиш тезлиги филтрлаш тезлигига нисбатан бир неча бор катта бўлади. Сув қумни тепага кўтаради, бунинг натижасида қум бетартиб равишда аралашади, унга ёпишган лой заррачалари қумдан ажралади. Лойқа заррачалари қумдан енгил бўлганлиги сабабли, юқорига кўтарилади ва тарновга тушади. Қувурларга уланган тарновлар орқали лойқа сув ташқарига чиқазиб юборилади. Тарновнинг тепа қирраси филтрдаги қум сатҳидан шундай баландликка ўрнатилиши керакки, бундай жадаллик билан ювилганда филтрга тўлдирилган қум зарарчалари сув билан бирга чиқиб кетмаслиги керак.
Филтрларда тўлдириладиган материаллар сифатида кварс қуми, майдаланган антратсид, керамзит ва бошқа материаллар ишлатилиши мумкин. Барча филтрлаш учун ишлатиладиган материаллар технологик жараённи таъминлаши, кимёвий чидамлиликка эга бўлиши ва механик мустаҳкам бўлиши лозим.
Филтрлаш тезлигини меъёрли ва жадаллаштирилган тартибда ишлатил-ганда КМК талабига биноан олинади.
Филтрларни меъёрли тартибда ишлаш вақти 8—12 соат, жадаллаш-тирилган тартибда ёки филтрни тўла автоматлаштирилган усулда юв-ганда ишлаш вақти 6 соат олинади ва хўжалик-ичимлик сув тизимида ГОСТ 2874—82 талабини бажариш лозим.
Филтрларнинг умумий майдони қуйидаги ифода орқали аниқ-ланади:
Ф ф =Қ/(Тст•Вупр.•қпр.пр•тпр•Вн),
бу ерда: Қ — бекатнинг фойдали қуввати м3/кун,
Тст — бекатнинг кун давомида ишлаш вақти, соатда, В у филтр меъёрли тартибда ишлаганда филтрлашнинг
ҳисобий тезлиги м/соат, н пр битта филтрни меъёрли тартибда ишлатганда кун
давомида ювиш сони, қпр — битта филтрни бир марта ювиш учун сарф-ланадиган сувнинг солиштирма сарфи м 32,
филтр ювилиши сабабли филтр ишламаган вақти,
сув орқали ювилганда 0,33 соат, сув ва ҳаво
билан 0,5 соат.
Агарда филтр сув ва ҳаво билан ювилса, қпр — ҳар бир тегишли
ювиш бўлагидаги қийматлар йиғиндиси шаклида аниқланади.
Бекатларнинг қуввати кунига 1600 м3 дан ошиқ бўлганда, филтрлар
сони 4 дан кам бўлмаслиги лозим. Бекатларнинг қуввати кунига
8—10 минг м3 дан кўп бўлганда филтрлар сонини энг яқин
сонгача яхлитлаш керак (тоқ ёки жуфтлаш филтр жойлашишига
боғлиқ). Қуйидаги ифода орқали аниқланади:
т
бунда қуйидаги тенглама боғланиши мумкин:
В фн•Нф /(Нф - Н1),
бу ерда: Вффилтрлаш тезлиги жадаллашган режимда; Н 1 таъмирлашдаги филтрлар сони.
Битта филтрнинг майдони 100—120 м3 дан ошмаслиги керак.
Филтрларда босим пасайиш қиймати очиқ филтрлар учун уларнинг турига кўра 3—3,5 м ва босимли филтрлар учун 6— 8 м.
Очиқ филтрларда тўлдирувчилар юзасидаги сув баланлиги дан кам бўлмаслиги керак. Филтрларнинг бир қисмини ювиш учун ўчирилганда, филтрлаш тезлиги қолган филтрлардан ўзгармас ёки кўтарилган бўлиши лозим. Филтрдаги сув сатҳининг меъёрли баландлигидан қўшимча ошиш баландлиги қиймати қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Н =W /СФ ф
куш. о
бу ерда: W — филтрнинг ювиш вақтида ишламаган филтрлар ҳисобига йиғиладиган сув ҳажми м3 ; СФф — сув йиғиладиган филтрларнинг умумий майдони м2. Сув тақсимлаш тизимларида сув босимининг пасайиши қуйидаги ифода орқали аниқланади:
ҳ=зВ2,/2г+В2 /2г
К то
бу ерда: Вк — коллектор бошидаги сув тезлиги;
В — тиндиргичга кирадиган жойдаги сув тезлиги м/
сек; з — гидравлик қаршилик коеффитсиенти. Сув тезлиги коллектор бошида 0,8—1,2 м/сек ва тиндиргич бошланиш жойида 1,6—2 м/сек.
Филтрларда тўлдирувчи сифатида керамзит қабул қилинганда ювиш жадаллашишини 12—15 л/ (с•м2) қабул қилинади.
Ювилиш сувини йиғиш ва олиб кетиш учун тарнов қурилади. Тарновнинг кесим юзаси ярим доира ёки беш бурчакли бўлиши мумкин. Икки тарнов ўқлари орасидаги масофа 2,2 м дан ошмаслиги керак. Тарнов энини қуйидагича аниқланади.
Бтап. = Кт3қ т/(1,57 + ат)
бу ерда: қ — тарновдаи сув сарфи м3/сек;
т г
а — тарновнинг тўғри бурчакли кесими энининг радиусига нисбатини белгиловчи қиймат 1—1,5 гача қабул қилинади; Кт — коеффитсиент ярим доиравий тарнов учун 2, беш бурчакли тарнов учун 2,1 олинади. Барча тарновларнинг сатҳи бир хил бўлиб ва горизонтал ҳолатда бўлиши керак. Тарновлар сув йиғувчи томонга 0,01 қияликда ётқизилади. Йиғувчи канали филтрларда тарнов тубидан канал тубигача бўлган масофа — Нк қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Ҳ кан = 1,73Вқ2кан/(гБ2кан +0,2)
бу ерда: қкан — каналдаги сув сарфи м3 /сек;
В кан— канал эни 0,7 м дан кам бўлмаслиги керак.
Филтр тўлдирувчиларнинг сатҳдан тарнов қиррасигача бўлган масофа — Нт қуйидаги ифода орқали аниқланади.
Н тз•аз/100+0,3
бу ерда: Н з филтрлаш қатламининг баландлиги;
азфилтрни тўлдирувчи моддалар нисбий кенгайиш коеффитсиенти.
Икки қаватли филтрларда филтрнинг юқори қисмига тўлдирувчи материал узун антратсит ва бошқа материаллар ишлатилиб, уларнинг заррачаларининг катталиги 0,8—1,8 мм, тўлдириш баландлиги 400—500 мм га тенг бўлади. Уларнинг пастки қатламини кварсли қум (заррачаларининг катталиги 0,5—1,2 мм) билан 400— 500 мм қалинликда тўлдирилади. Бундай филтрларда юқориги қатламда асосан ифлос моддалар тутиб қолинади, тутилган майда заррали ифлослар пастки қатламда тутилади. Икки қатламли филтрларда тутилган ифлос моддалар, аксарият, қум билан тўлдирилган филтрларга нисбатан 2—2,5 маротаба кўпдир. Антратситнинг зичлиги қум зичлигига нисбатан кам бўлганлиги сабабли филтрларни ювгандан сўнг, уларнинг қатламлиги олдинги ҳолатига қайтади.
Икки қаватли филтрларда сувни филтрлаш тезлиги 10 м/соат қабул қилинади, қисқа муддатли жадаллаштирилган тартиб учун 12 м/ соат, яъни оддий филтрларга нисбатан икки баробар кўпдир. Ювиш жадаллиги 13—15 л/(с•м 2) қабул қилинади, ювиш вақти 6—7 мин. Ювиш учун сарфланадиган сув 2,5% ни ташкил қилади, ювишда тўлдирувчининг кенгайиши 50% ни ташкил қилади.
Икки қаватли филтр АХК тизими конструксияси бўйича ДДФга ўхшайди. Филтрлашда сувнинг асосий қисми (70%) филтр тўл-дирувчиларнинг пастки қисмидан юқорисига ўтади ва сувнинг кам қисми (30%) филтрларнинг юқори қатламидан пастга ўтади. Шу сабабли сувдаги ифлосларнинг асосий миқдори пастки қисмида — филтрнинг катта заррачалари қисмида тутилади. Филтрлашда дренаж қурилмаларига 1 мин да жадаллиги бўйича 6—8 л/(с•м2) ювиладиган сув узатилади, бу ҳолат қумнинг устки қисмининг тартибсиз ҳаракатга келишига олиб келади. Шундан сўнг сув тақсимлаш тизимига узатилади, бунда филтр тўлдирувчисининг бутун
қатлами ювилади, 13—15 л/(с•м2) жадаллик ювиш вақти 5—6 мин. бўлади. Пастки қисмини ювишда дренажга озгина миқдорда сув юборилади 1—2 л/(с•м2). Чунки тўлдирувчи қатламнинг пастки қисми ювилганда ҳосил бўлган ифлос сув дренажга тушмаслиги керак. Ювилган ифлос сув оддий филтрдагидек сув тарновига тушади ва сув оқизиш каналлари орқали тарновга юборилади. Тарновларга тушаётган сув тоза бўлиши билан пастки ювиш тўхтатилади, лекин ювиладиган сувни 1—2 мин. давомида дренаж қурилмасига узатилади (10—12 л/(с•м2) жадаллашади, тирқишларни ювиш учун).
АХК филтридаги тўлдирувчилар заррачаларининг катталиги 0,5— 1,8 мм гача, филтрлаш қатламининг қалинлиги 1,45—1,65 м. АХК филтрларида филтрлаш қатламининг ифлосларни тутиб қолиш имко-ниятидан бутунича фойдаланилади, шунинг учун филтрлаш тизимини 12 м/соат (тезлаштириб ишлатилганда 15 м/соат) олинади. АХК филтрларининг ҳар бир м 2 юзасининг самарадорлиги оддий филтрларга нисбатан 2 баробар кўпдир. Филтрлар ичидаги дренажларни қирқимли полиетиленли қувурлардан қурилади. Уларнинг эни 0,45 мм дан ошмаслиги лозим. Қувурлар бир-биридан 1,5—2 м оралиқда хомутлар билан маҳкамланиб жойлаштирилади. ДДФ филтрлар АХК тизимидаги филтрлардан икки қатламли филтрлаш қатлами билан фарқланади. Дренажлар қатлами устида бўлиб, филтрлаш тезлигини 25—30 м/соатга етказишга эришиш мумкин. КФ — 5 контактли филтр уч қатламли (ҳар бир қатлам баландлиги 0,5 м) филтрлаш миқдоридан иборат бўлган тез ишлайдиган филтрдир. Тўлдирувчи материаллар юзасининг тепасида тешикли қувурдан ясалган қурилма жойлаштирилган. Бу қурилма тозаланадиган сувга когулантли эритма юбориш учун хизмат қилади. Филтрни тўлдирувчи моддаларнинг юқори қатламидаги заррачалар (керамзит, полимерлар) катталиги 2,2—3,3 мм. Ўрта қатлам (антратсит, керамзит, куйдирилган жинслар) 1,25—2,3 мм ва пастки қатлам (кварсли қум, куйдирилган жинслар) 0,8—1,25 мм. Филтрлаш тезлигини 20 м/соатгача ювиш жадаллигини 15 л/(c•м2) даво-мийлиги 6—8 мин. Бундай филтрлар сувнинг бир босқичли тозалаш тизимида ишлатилади. Ювиш учун ва ювилган сувларни олиб кетиш учун қурилган қувурларда сув оқим тезлиги 1,5—2 м/сек олинади.
40- §. КАТТА ЗАРРАЧАЛИ ФИЛТРЛАР
Катта заррачали филтрлар сувни қисман тиндириш мақсадида ишлатилади, саноат корхоналарининг сувни когулантли ва когулантсиз тозалашда ишлатилади. Филтрларни тўлдириш материаллари сифатида кварсли қум ва бошқа моддалардан фойдаланилади. Технологик жараённи таъминловчи, механик мустаҳкамлиги ва кимёвий чидамлиликка эга бўлиши лозим. КМК —2 04.02.97 27-жадвалдан олинади. Босимли катта заррачали филтрлар филтр тўлдирувчилардаги ва дренаждаги босим йўқолиши қийматининг энг катта қиймати 15 м дан, очиқ филтрларда 3—3,5 м дан олинади. Катта заррачалари филтрлар конструксияси бўйича оддий, тез ишлайдиган филтрларга ўхшайди. Филтрда филтрлаш учун тўлдирувчилик бир қаватли бўлади. Қум заррачаларининг катталиги 0,8—2 мм, қатлам баландлиги 1,8—2 мм, филтрлаш тезлиги 10 м/ соат, ювиш жадаллиги 15—17 л/(c•м2 ), ювиш вақти 6—8 минутга тенг.
41- §. КОНТАКТЛИ ТИНДИРГИЧЛАР
Контактли тиндиргичлар — Ко-3р реаксиялаш камераси, тин-дириш ва филтрлаш вазифасини бажаради. Контактли тиндиргичлар сувни тозалаш учун ишлатилади.
Контактли тиндиргичларнинг ишлаши қуйидагича асосланган: когулант билан ишлов берилган тозаланадиган сув доналари тўлдирувчилар қатламининг пастки юзасига ўтганда тўлдирув-чининг баландлиги 2—2,3 м ва заррачалар катталиги 0,7—2 мм бўлиб, коллоидлар ва муаллақ заррачалар тўлдирувчилар зарра-чаларининг устки юзасига ютилади (атсорбсияланади).
Контактли тиндиргичлар — Ко-3р ювиш сув-ҳаволи усулда амалга оширилади ва ювилган сув ташқарига олиб кетилади. Ювиш учун ҳаво махсус тақсимловчи тизим орқали 15—20 л/(с•м2) жадалликда узатилади. Ювиш тартиби қуйидагича: ҳаво юбориш 1—1,5 мин., сув-ҳаво билан ювиш 6—7 мин., 2—3 л/(с•м2) жадалликда ва кейинги сув билан ювиш 4—6 мин, 6—7 л/(с•м2) жадалликда.
Ҳисобли филтрлаш тезлигини тиндиргичларнинг сонига кўра 5— 6 м/соат олинади, бунда филтрлаш давомийлиги 8 соатдан кам
бўлмаслиги лозим. Тақсимловчи (қайси бир тиндиргич таъмирлаш учун ўчирилса) тартибда филтрлашнинг энг катта тезлиги 6—6,5 м/ соатдан ошмаслиги лозим, филтрлаш вақти 6 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Контактли тиндиргичларда филтрланган сув филтрлаш материал-ларининг устида бўлганлиги учун, сув юзаси тиндиргични бошқаришда бинодан ажратилган бўлиши лозим. Бунинг учун тиндиргичлар тўсиқ билан ажратилади ва полдан бинонинг юқори-сигача ойна билан тўсилади.

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish