Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet10/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ИВ.1- расм. Зулфинлар: а — параллел; б — понали


.2- расм. Вантузлар:
а — умумий кўриниши; б — қувурга
ўрнатиш усули; 1 — чўян қобиқ;
2 — фланс; 3 — дарча; 4 — чўян
қопқоқ; 5 — бронзали втулка;
6 — сузувчи шар; 7 — фланс.


ИВ.3- расм. Ёнғин ўчириш
гидранти:
1 — чўян қобиқ; 2 — қопқоқ;
3 — ўқ; 4 — шпиндел;
5 — тўсиқ клапани билан.
ИВ.4- расм. Ёнғин колонкаси: 1 — қобиқ; 2 — вентил каллагининг
қобиғи; 3 — салник гайкаси;
4 — брандспойтли шлангани улаш
қурилмаси; 5 — ўқ.

51

зарбасиз ўчириш учун мўлжалланган ва автоматлаштирилган насос бекатларига ўрнатилади.
Сув таъминоти тизимларини танланган тартибда ишлашини таъмин-лаш учун сув босимлари клапанлар ёрдамида, шу билан бирга босимни бошқариш қурилмалари ёрдамида бошқариб турилади. Босим бошқарувчиларига айланадиган тўсиқлар ва ҳалқали зулфинлар асос бўлади. Бошқарувчилар тузилиш конструксиясига кўра, босимни «ўзидан олдин» ёки «ўзидан кейин» автоматик равишда ушлаб туриши мумкин. Бошқарувчиларнинг иккала тури ҳам чўяндан ричагли флансли тайёрланади. Босимга чидамлилиги 1,6 МПа.
Тузилиши бўйича иккала турдаги босим бошқарувчилари асосан бир хил (ўзидан олдин) бўлиб, босим бошқарувчида икки сексияли клапани пастдан юқорига (клапан кўтарилганда), ўзидан кейин босим бошқарувчида юқоридан пастга (клапан пастга тушганда) ёпилади.
Сув ўтказиш ва тақсимлаш тизими бир маромда ишлаш шароитини яратиш мақсадида қувурларда аеротсионли қурилмалар ўрнатилади. Улар қувурларнинг юқори нуқталарида йиғилган ҳаволарни чиқариш мақсадида ўрнатилади.
Қувурлардан автоматик кам ҳажмдаги ҳавонинг чиқиши учун фойдаланиладиган вантузлар қўлланилади (ИВ.2- расм). Қувурлардаги катта ҳажмдаги ҳавони ташқарига автоматик равишда чиқариш учун ҳаво чиқарувчи ва киритувчи автоматик клапанлардан фойдаланалидаи. Ҳаво киритувчи ва сиқиб чиқарувчи клапанлар (вакуумга қарши клапан), уларда вакуум ҳосил бўлса, сув узатиш қувурларига автоматик равишда ҳаво киритиш, қувурларда вакуум ҳосил бўлганда пастидаги юпқа деворли қувурларни деформатсиядан ва гидравлик зарбадан сақлаш, шу билан бирга сув узатувчи айрим бўлимларнинг сувини оқизишда уларга ҳаво киритиш учун ишлатилади.
Сув таъминоти тизимидан сув олиш учун сув олувчи арма-туралар ўрнатилади, уларнинг колонкасига ёнғин гидранти (ИВ.3— ИВ.4- расмлар) ва жўмрак киради. Аҳоли турар-жой ва маъмурий биноларига хўжалик-ичиш учун сув жўмраклардан олинади. Баъзи ҳолларда шу мақсад учун сувни кўча тармоқларда ўрнатиладиган колонкалардан олиш мумкин. Ичимлик сув таъминотида сув олувчи арматураларга сув ичадиган колонкали фонтанчалар киритилади. Улар боғларда, сайилгоҳларда ва бошқа дам олиш масканларида ўрнатилади.
Майдонлар ва кўчаларга сув сепадиган автотсестерналар, сувни одатда ёнғин гидрантлардан олади. Ёнғинни ўчириш учун сув ер остида ва ер устида бўладиган енгил гидрантлардан ҳам олинади.
Улар ташқи сув таъминоти тармоқларида ўрнатилади. Кўпинча гидрантлар ер остида ўрнатилади. Бундай гидрантларда тармоқда гидравлик зарба ҳосил бўлишининг олди олинган. Ёнғин гидрант чўян колонкадан иборат бўлиб, улар қувурга фланс ёрдамида ўрнатилади. Ер остидаги гидрантлар қудуқларда жойлаштирилади.
17- §. ҚУДУҚЛАР ВА КАМЕРАЛАР
Сув узатувчи тармоқлардан одатдагича фойдаланишни таъминлаш учун, уларнинг арматуралари ва фасон қисмлари флансли уланиб, қудуқ ва камераларга ўрнатилади. Сув қудуқлари йиғма темир-бетондан қурилади. Сув қудуқларининг катта-кичиклигини аниқлаш учун ундаги қувурларнинг диаметрлари фасон қисмлари зулфунларининг ва енгил гидрантларнинг катта-кичиклигини билиш лозим. Қудуқларнинг катта-кичиклигини аниқлашда, уларнинг ички девор юзасига бўлган энг кам масофани КМК — 2 04.02.97 дан аниқлаш мумкин.
Қудуқларнинг эни 2,5 м гача бўлганда, одатда, думалоқ қудуқлар қурилади. 2,5 м дан катта бўлганда тўғри тўртбурчак шаклида бўлади.
Қудуқлар асосан ишчи камералардан ва оғиздан иборат бўлиб, оғзига чўян қопқоқ ўрнатилади. Ишчи камераларнинг баландлиги 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. Қудуқларга тушиш учун оғзи ва қудуқлар деворига пўлат ёки чўян ҳалқалар (скоба) ўрнатилади ёки олиб қўядиган металл нарвонлар ҳам рухсат этилади. Катта диаметрли қувурлар ётқизилганда уларга тегишли коммуникатсиялар жойлаштириш учун камералар қурилади. Камераларга зулфинлар ўрнатилса, махсус қурилмалар ёрдамида уларни ер юзасидан туриб бошқариш имкони яратилади. Сув узатиш учун темир-бетон босимли қувурлар ишла-тилади. Камераларни катталаштириш ёки кичрайтириш мақсадида улар ўрнатилган жойда сув ўтказиш учун пўлат қувурлардан фойдаланилади.
Қувурлар тагида ер ости сувлари мавжуд бўлган тақдирда, қудуқ ва камераларнинг туби ва деворлари битум ёки сементли


қоришмадан гидроизолятсия қилинади. Камералардан сувларни чиқариб ташлаш учун тубларида махсус чуқурча қилинади. Улардан насослар ёрдамида сув ташқарига чиқариб ташланади. Сув босимининг ички кучлар таъсирида босимли сув таъминлаш қувурларида чўзиш кучлари ҳосил қилади. Бу кучлар қувурлар уланган жойларни ишдан чиқариши мумкин. Улар қувур йўна-лиши ўзгарган, сув шохобчаларга узатиладиган жойларда, мураккаб тугунларда ва боши берк бўлимларда пайдо бўлади. Қувурларнинг силжиши ва бузилишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ва камераларда ёки тупроқ ичида махсус бетон ёки ғиштли таянч қурилмалари қурилади.
18- §. СУВ МИНОРАЛАРИ, СИҒИМЛАР БЎЙИЧА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Сув таъминоти тизимида сиғимлар ишини бир тартибда бошқариш ёнғинни ўчириш ва фавқулодда ҳодисалар учун сув захирасини сақлаш, саноат корхоналарининг технологик эҳтиёжларини қондириш ва насос бекатининг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган сувни сақлаш учун хизмат қилади. Ўрнатиладиган жой, иш тартиби, сиғимнинг бошқарув ҳажмини тўғри танлаш сув таъминоти тизимининг таъмирланишини камайтиради ва ишончлилигини оширади. Бунга сув узатиш бош тармоқларининг бир маромда сув оқизиши, қувурлар диаметрини камайтириш, насос бекатидаги асосий насосларнинг бир зайлда ишлашини таъминлаш орқали эришилади. Талаб қилинган бошқарувчи сиғим ҳажми сув узатиш ва тақсимлаш тизимининг ишлаш шароитларини талқин қилиш ва ҳар хил турларини техник-иқтисодий таққослаш орқали аниқланади.
Сув узатиш бўйича сиғимлар босимли (фаол) ва босимсиз (суст) бўлади. Биринчи ҳолатда сув истеъмолчиларга талаб қилинган босим остида етиб боради. Иккинчи ҳолатда сувни истеъмолчиларга етказиш учун сув кўтариш қурилмалари қуриш керак бўлади. Бошқариш сиғимларининг қуйидаги турлари мавжуд:
босимли сув минораси ва колонкалари;
резервуарлар;
пневматик қурилмалар.
Босимли сув миноралари геодезик белгиси бўйича 10 метрдан юқори бўлмаган жойларга сув чиқариш учун босимли сув захираси талаб қилинганда қурилади. Босимли сув минора
резервуардан (бак) иборат бўлиб, унда талаб қилинган ҳажмда сув сақланади. Босимли сув минорасининг резервуарлари кўпинча доира шаклида бўлади. Шу билан бирга сув минорасининг баки баландлиги унинг диаметрига нисбатан катта бўлмагани маъқул. Бу ҳолатда тизимнинг ҳар хил тартиб ишлаши осонлашади, тизимдаги босим муаммоларининг маълум даражада олди олинади ва насос-ларнинг ишлаш шароити яхшиланади. Босимли сув минораларининг резервуари темир-бетон ёки пўлатдан ясалади. Темир-бетон резервуарларни коррозиядан сақлаш пўлатдан ясалганига нисбатан осонроқ. Резервуарларнинг туби текис ёки ботиқ бўлиши мумкин. Ботиқ тагликларнинг ярим сферик, элипс ва радиал конуссимон шаклда бўлиши резервуарлар диаметрининг таги текис резервуарларга нисбатан ошиқча бўлишига олиб келади. Шу сабабли босимнинг ўзгариш қийматини минимум камайтириш мумкин. Агар резервуардаги сувнинг совуқ кунларда музлаш хавфи туғилса, унинг атрофига чодир қурилади. Босимли сув мино-ралари конструксиясига кўра темир-бетон, ғишт ёки тахтадан бўлади. Резервуар ва чодир деворлари орасидаги масофа улардан фойдаланиш шароитига боғлиқ. Сувни музлашдан сақлаш мақсадида электриситкичлардан фойдаланиш мумкин. Чодирсиз металли миноралар теплоизолятсияли ва теплоизолятсиясиз бўлиши мумкин. Минора резервуарининг устки қисми ёпиқ бўлади, томи унинг мустаҳкамлигини таъминлаш билан бирга ҳарорати ўзгариши ва ифлосланишидан сақлайди. Босимли сув минораларини ушлаб турувчи конструксиялар темир-бетон, металл ва ғиштдан қурилиб, архитектура жиҳатидан ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. Сув мино-ралари сув узатувчи-сув олувчи қувурлар билан жиҳозланади. Уларнинг диаметри узатиладиган ёки олинадиган сув сарфининг максимал қиймати бўйича аниқланади. Сув оқиш тезлиги 1—1,2 м/сек олинади. Баъзи пайтларда сув узатувчи ва сув олувчи қувурлар алоҳида-алоҳида қурилиши мумкин.
Бакка оқиб келган сув бакдан тошиш хавфи туғилганда, уни автоматик равишда чиқариш учун махсус қувурлар қурилади. Шу билан чўкиндиларни бакдан чиқариб ташлаш, тозалаш учун қувур қурилади. Ёнғинни ўчириш учун захирадаги сув бакдан махсус қувур ёрдамида диспетчер буйруғига биноан олиниши мумкин.
19- §. БОСИМЛИ СУВ КОЛОННАЛАРИ
Босимли сув колоннаси пўлат ёки темир-бетондан ясалади ва туби ясси силиндр шаклидаги қурилмадан бўлиб, фундаментга таянади. Улар бор бўйига сув билан тўлдирилади. Колонналар саноат корхоналарини сув билан таъминлашда кенг қўлланилади. Улар босимли сув минораларига нисбатан арзон, тайёрлаш осон ва улардан фойдаланиш соддадир. Шуни таъкидлаш жоизки, улардан қувурларда гидравлик зарбадан сақланиш учун фойдаланса бўлади ва бундан ташқари кетма-кет ишлаётган насос бакларидаги оралиқ резервуарларга ўтади.
Босимли сув колоннасининг умумий ҳажмидан маълум бир қисми фойдали ҳажм бўлиб хизмат қилади, яъни талаб қилинган босимда сув узатади. Қолган қисми фойдаланиш учун сақ-ланадиган захира суви бўлиб, улардан махсус насос агрегатларини ишга туширишда ёки тармоқда босим камайганда насос агрегатларисиз ҳам фойдаланиш мумкин.
Аксарият ҳолларда босимли сув колонналари тешигини ямаш осон бўлгани учун пўлатдан ясалади. Темир-бетон колонналар архитектура жиҳатидан бошқа колонналардан афзал, аммо бундай колонналар оғир бўлади. Колонналар бошқа сиғимлар каби тегишли қувур ва арматуралар билан жиҳозланади. Колонналарнинг камчиликларидан бири — уларда сувнинг туриб қолиш ҳоллари уч-райди, бу ўз навбатида, сув сарфининг ўзгаришига олиб келади.

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish