Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet18/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

Х.1- расм. Кўча тармоқларининг чизмаларини чизиш усули:
а — кварталларнинг пастки томонидан; б — кварталларнинг барча
томонларидан; д — илонизи шаклида; э — кварталлараро.
Кварталларнинг пастки қисмидан ўтказиш чизмасини ер релефининг қиялиги ошкор сезилганда (қиялиги 0,008—0,01 дан ошганда), кварталларнинг барча томонларидан ўтказиш чизмасини релефнинг қиялиги 0,005—0,007 бўлганда қўллаш мумкин.
Кварталлараро чизмани кварталлар очиқ қурилганда, релеф жиҳатдан қулай бўлганда ва кварталларнинг ичкарисида қуриладиган иншоотлар лойиҳалари аниқ бўлганда қўллаш мумкин.
Илонизи шаклидаги чизмалар бошланғич участкаларнинг узунлигини қисқартиради, натижада оқава сувларнинг миқдори қувурларда тезда кўпайишига шароит яратилади, бу ҳол қувурларни ифлос моддалар билан тиқилиб қолишдан сақлайди.
Канализатсия тармоқларининг йўналишини танлашда бош ва асосий коллекторларни кварталларнинг релефи жиҳатидан жуда паст бўлган томонлардан ўтказиш керак.
57- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ГИДРАВЛИК
ҲИСОБЛАШ ВА КОЛЛЕКТОРЛАРНИНГ БЎЙЛАМА
ПРОФИЛИНИ ҚУРИШ
Ҳисобланаётган бош коллекторнинг ҳар бир бўлими учун оқава сувларнинг ҳисобли сарфи аниқланиб бўлгач, бош коллекторни гидравлик ҳисоблашга киришилади.
Канализатсия тармоқлари ва коллекторларни гидравлик ҳисоб-лашдан асосий мақсад қувурлар диаметри, қиялиги, қувурларнинг ҳисобли оқава сув оқиб ўтаётгандаги тўлганлиги, оқава сувларнинг қувурлардаги оқиш тезлиги ҳамда қудуқлардаги новларнинг сатҳлари ва уларнинг жойлашиш чуқурлигини аниқлашдан иборат.
Канализатсия тармоқлари лойиҳаланганда, тармоқларнинг максимал ва минимал жойлашиш чуқурлиги инобатга олиниши керак. Максимал чуқурликлар канализатсия тармоқларида лойиҳаланадиган зарур бўлган насос бекатларининг сони; қурилиш ишларини олиб бориш усули ва тармоқлардан фойдаланганда, уларга сарфланадиган маблағлар миқдорига боғлиқ.
Одатда, тупроқ бўш, ер ости сувлари юқори бўлганда маиший-хўжалик тармоқларини ўтказиш чуқурлиги 5,5—6,0 м рухсат этилади. Соғ тупроқ ва гилларда ер ости сувлари бўлма-ганда, қувурлар чуқурлиги 7,5—8,0 ва ундан юқори бўлиши мумкин. Канализатсия тармоқларининг мумкин бўлган чуқурлик қийматига кўпгина омиллар, хусусан, кўчанинг кенглиги, ер ости ва ер устидаги иншоотларнинг жойлашиши, қурилиш ишларини олиб бориш усули ва ҳоказолар таъсир қилади.
Канализатсия тармоқларининг минимал чуқурлиги тупроқнинг музлаш чуқурлиги, қувурлар мустаҳкамлиги ва қувурларнинг ўзаро уланиш усулига, бинодан оқиб чиқадиган оқава сувларни қабул қила олишига қараб белгиланади.

Х.2- расм. Кўча тармоғининг бошланғич чуқурлигини аниқлаш:
1 — кўча тармоғидаги қудуқ, 2 — улаш қудуғи, 3 — текшириш қудуғи, 4 — ховли қуври, 5 — кварталараро қудуғи, 6 — тик қувур .анализатсия қувурларининг минимал чуқурлиги қувур ётқизиладиган минтақа тупроқ қатламининг музлаш чуқур-лигидан қувурнинг диаметри 500 мм гача бўлганда 0,3 м, қувур диаметри 500 мм дан катта бўлганда 0,5 м дан кам қабул қилиш мумкин, лекин қувурнинг юқори қисмидан ер сатҳигача бўлган масофа 0,7 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Кўча тармоқларининг . бошланғич чуқурлигини қуйидаги ифода орқали аниқлаш мумкин:
Н=ҳ+и(Л+1)+З12+Ñ, бу ерда: ҳ — кўча тармоғида энг узоқда жойлашган қу-вур чуқурлиги ёки ноқулай жойлашган қудуқ чуқурлиги, м; Л — ҳовли ёки квартал канализатсия узунлиги, берилган чуқурликдаги қудуқдан қизил чизиққача, м; л — қизил чизиқдан кўча канализатсия тармо-ғигача бўлган масофа узунлиги, м; и — ҳовли ёки квартал тармоғининг қиялигини қуйидаги қийматларда қабул қилиш мумкин:
қувурнинг диаметри 125 мм 0,04
қувурнинг диаметри 150 мм 0,007
қувурнинг диаметри 200 мм 0,005
З 1 — кўча канализатсия тармоғидаги қудуқнинг
ер сатҳи кўрсаткичи қиймати, м; З 2 — кўча тармоғидан энг узоқда жойлашган
қувурнинг ер сатҳи қиймати, м; Ñ — ҳовли ёки кварталда жойлаштирилган қувур тублари орасидаги фарқ қиймати. Агар уйларнинг ертўлаларида санитария жиҳозлари ўрнатилса, унда ҳовли канализатсия тармоқлари анча чуқур ўрнатилади, шу сабабли ертўлалардаги оқава сувларни ташқарига чиқариш учун кўпинча насос бекатлари лойиҳаланади.
Канализатсия тармоқлари ёпиқ ҳолатда қурилганда, уларнинг чуқурлиги чегараланмайди. Қувурларнинг юқори қирраларининг сатҳи ёки улардаги сув сатҳи бир хил қилиб уланади, улангандан кейин бўлимдаги қувурнинг бошланғич нуқтасида жойлашган қувур туби олдинги бўлимда ётқизилган қувурнинг охириги нуқтасидаги қувур тубидан бирмунча мм ёки см кам бўлиши керак (Х.3- расм).


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish