1 — симоб-кварс лампалап; 2 — силиндирик кварс; қобиқ; 3 — тўсиқ;
4 — камера; 5 — сув тазнови; 6 — сув қувири.
Нур бериш манбаи сифатида БУВ типидаги кам босимли аргосимоб лампалар, ПРК ва РКС типидаги юқори босимли симоб-кварс лампаларидан фойдаланилади.
БУВ лампалари бўлмиш БУВ—15, БУВ—30П, БУВ—60П ишлатилган қурилмалар ОВ—3Н, ОВ—1П бўлиб, улар соатига 30 м3 сувни зарарсизлантириши мумкин.
ОВ—АКХ—1 қурилмасида соатига 150 м3 миқдордаги сувни зарарсизлантиришда ПРК—7 лампа, ОВ—1П—ККС, ОВ—3П— РКС ва ОВ—ПК—РКС қурилмасида соатига 3000 м3 миқдорида сувни зарарсизлантиришда РКС—2,5 лампаси ишлатилади.
Коммунал хўжалик академияси томонидан сувни нур таъсирида зарарсизлантирувчи қурилмаларнинг босимли ва босимсиз хиллари ишлаб чиқилган. Бунинг учун лампалар сув ичига ва сув ташқарисига ўрнатилган қурилмалардан фойдаланилади.
Лампалар сув ичида бўлса, ундан чиққан нурдан тўлиқ фойдаланилади.
Нур сув ташқарисига ўрнатилган лампалардан берилса, нурдан яхши фойдаланилмайди. Сувни нур таъсирида зарарсизлантирадиган қурилманинг афзаллиги шундан иборатки, у сув таъми ва кимёвий таркибини бузмайди, бактерияларни хлорга нисбатан тез ўлдиради, камчилиги эса лойқа сувни ва таркибида темир меъёрдан ортиқ бўлган сувларни зарарсизлантириб бўлмайди.
ИИ бўлим. ОҚАВА СУВЛАРНИ ОҚИЗИШ ВА ТОЗАЛАШ
ИХ боб. ОҚАВА СУВЛАРНИ ОҚИЗИШ ТИЗИМЛАРИ
46- §. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАъРИФИ ВА ОҚАВА СУВ ТУРКУМЛАРИ
Канализатсия — муҳандислик қурилмалари ва аҳоли турар-жойлари, саноат корхоналари ва маъмурий биноларни ободон-лаштиришнинг бир кўринишидир.
Канализатсия — илмий техник соҳа бўлиб, тармоқлар ва иншоотлар комплекс қурилмасига аҳоли турар-жойларида ва саноат корхоналарида пайдо бўладиган оқава сувларни бир тартибда қабул қилиш ва уларни қувурлар ёрдамида ташқарига узатиш, тозалаш, улардан фойдаланишдан ёки сув ҳавзаларига ташлашдан олдин зарарсизлантиришдан иборат.
Ички сув билан таъминланган ва оқава сувларни оқизиш қурилмалари билан жиҳозланган бинолар канализатсия обектлари ҳисобланади. Канализатсия ички ва ташқи канализатсияга бўлинади.
Ички канализатсия — оқава сувларни қабул қилиш ва уларни бинодан ташқарига, ташқи канализатсия тармоқларига оқизиш учун хизмат қилади.
Ташқи канализатсия — оқава сувларни аҳоли турар-жойи ёки саноат корхоналаридан ташқарига, тозалаш бекатларига оқизиш учун хизмат қилади.
Оқава сув маълум бир мақсад учун — маиший-хўжалик, саноат ва ҳоказоларга ишлатилиши натижасида маълум миқдорда ишлатилган, ифлосланган сув бўлиб, аввалги физик-кимёвий хусусиятлари ва хоссаларини ўзгартирган, шу билан бирга аҳоли турар-жойларидан ва саноат корхоналари майдонларидан ёғингарчилик натижасида оқиб келадиган сувлардир.
Оқава сувларни белгиларига қараб, туркумларга ажратилади.
1. Сувнинг табиати бўйича оқава сувнинг қуйидаги турлари мавжуд:
— ичимлик сувларнинг ишлатилиши натижасида ҳосил бўлган оқава сувлар;
саноат корхоналари майдонларида ер остидаги сувларни технологик жараён учун ташқарига тортиб чиқариш натижасида ҳосил бўлган оқава сувлар;
майдонларда ёғингарчилик натижасида ҳосил бўлган оқава сувлар.
2. Оқава сувлар ҳосил бўлган майдонига қараб, кўрсаткич-
лари бўйича қуйидаги турларга бўлинади:
саноат корхоналарида — саноат, маиший-хўжалик ва ёғингарчилик туфайли пайдо бўлган сувлар;
аҳоли турар-жойларида ҳосил бўлган сувлар — сувларнинг барчаси аҳоли турар-жойларидан ташқарига чиқарилади.
3. Оқава сувлар ифлосланиш даражаси бўйича қуйидаги турларга
бўлинади:
саноат сувлари;
маиший-хўжалик сувлари;
ёмғир сувларининг ифлосланиш хусусиятига кўра.
4. Оқава сувлар ифлосланиш хусусиятига кўра:
шартли тоза;
ифлосланган;
заҳарланган;
юқумли касаллик тарқатувчилар билан ифлосланган сувларга бўлинади.
5. Оқава сувларнинг канализатсия тармоқларига доимий
тушиши ҳолатларига кўра, қуйидаги турларга бўлинади:
оқава сувларнинг доимий оқиши — маиший-хўжалик ва саноат сувлари;
даврий равишда канализатсия тармоқларига тушувчи сувлар (баъзи ҳолларда узоқ узилиш бўлиши мумкин), яъни ёмғир сувлари.
Учинчи гуруҳдаги оқава сувларни кўриб чиқамиз.
Маиший-хўжалик оқава сувлари уйларда, маъмурий ва саноат корхоналари биноларида ўрнатилган санитария жиҳозларидан тушувчи сувлардир. Бу сувлар асосан физиологик ажралган ва хўжалик чиқиндилар билан ифлосланган бўлади, шу билан бирга уларда касал тарқатувчи бактериялар ҳам бўлиши мумкин. Бу туркумдаги сувларга корхоналарда, ҳаммомларда ва душхо-наларда ҳосил бўлган оқава сувлар киради.
Оқава сувлар ифлосланиш даражаси консепсияси бўйича аниқланади, яъни бир бирликда сув миқдорига ифлосларнинг массаси, мг/л; грамм/м.куб. ўлчамларида. Оқава сув миқдори — оқава сув ҳажмининг вақт бирлигига нисбати билан аниқланади, м.куб/ сут; м.куб/соат; литр/сек.
Саноат сувлари ишлаб чиқариш саноатида ҳар хил технологик жараёнларни бажариш учун ишлатилган сувлардан пайдо бўлган оқава сувлардир: машина ускуналарини совитиш, газмолларни бўяш, ювиш ва ҳокоза.
Ёғингарчилик сувлари ёки ёмғир ёғиши натижасида ҳосил бўлган сувлар ёмғир, қор ва музнинг эриши туфайли пайдо бўлади.
Маиший-хўжалик оқава сувларининг ифлосланиш хусусиятлари асосан ўзгармас бўлади: уларнинг консепсияси бир суткада бир одамнинг сув истеъмол қилиш меъёрига боғлиқ. Саноат оқава сувларининг ифлослиги корхонадаги технологик жараён, ишлаб чиқариладиган маҳсулотга боғлиқ, масалан, органик ифлослар, пластмасса, қоғоз ва ҳоказо бўлади. Минерал металлургия, кимё заводи ва бошқа корхоналардан чиқадиган оқава сувларда аралаш сунъий толалар, чўчқахоналардан заҳарли ва сезиларли даражада бактериал ифлослар бўлади. Ҳар хил турдаги органик ва минерал моддалар билан ифлосланган оқава сувларда моддалар эриган, коллоидли, суспензияли ва эримаган модда ҳолатларида бўлиши мумкин.
Ёмғир оқава сувлари асосан минерал моддалар билан ва кам миқдорда органик моддалар билан ифлосланган бўлади. Ёмғир оқава сув миқдори шаҳар қурилиш майдонидаги маиший-хўжалик оқава сувларидан 50—150 баробар юқори бўлиши мумкин.
Саноат корхоналари майдонларидаги ёмғир оқава сув таркибида саноат корхоналарига тегишли чиқинди ва ташландиқлар бўлиши мумкин.
47- §. КАНАЛИЗАТСИЯНИНГ УМУМИЙ ЧИЗМАСИ ВА УНИНГ АСОСИЙ эЛЕМЕНТЛАРИ
Канализатсия-муҳандислик иншоотлари мажмуи тадбирлари қуйидаги мақсадлар учун мўлжалланган:
Оқава сувлар пайдо бўладиган жойларда қабул қилиб, уларни тозалаш иншоотларига узатиш.
Оқава сувларни тозалаш ва зарарсизлантириш.
Оқава сув ва чўкинди таркибидаги фойдали моддаларни ажратиб олиш.
Тозаланган оқава сувларни сув ҳавзаларига оқизиш.
Канализатсия икки хил — сувни олиб кетадиган ва оқизадиган бўлади. Олиб кетиладиганида — суюқ ҳолатдаги чиқиндилар махсус қурилмаларда йиғилиб, маълум вақт ичида махсус машиналарда олиб кетилади; оқизиладиган оқава сувлар ер остида қурилган қувурлар ёрдамида тозалаш иншоотларига оқизилиб, асосан сунъий шароитда яратилган иншоотларда тозаланади ва зарарсизлантирилиб, сув ҳавзаларига оқизилади, тозалаш натижасида тутилган чиқиндиларга махсус ишлов берилади.
Барча турдаги канализатсия иншоотлари икки гуруҳга бўлинади: Биринчи гуруҳга: 1) ички канализатсия қурилмалари ички сув тармоқларига эга бўлганда, чиқиндиларни сув билан аралаштириб, қувурларда оқизиш учун қурилади; 2) ташқи канализатсия тармоқлари; 3) насос бекатлари ва босимли қувурлар киради.
Иккинчи гуруҳга: 1) тозалаш иншоотларида оқава сувларни тоза-лаш, зарарсизлантириш ва чўкиндиларга ишлов бериш; 2) тозаланган оқава сувларни сув ҳавзаларига оқизиш иншоотлари киради.
Ҳар бир сув қабул қилувчи қурилма гидравлик тўсиқ билан жиҳозланади, бу тўсиқ канализатсия тармоғидан хонага бадбўй ҳидларни ўтказмаслик учун хизмат қилади.
Ташқи канализатсия тармоқлари — ер остида жойлаштирилган тармоқланган қувурлар тўпламидан иборат бўлиб, оқава сувларни
босимсиз насос бекатларига ёки тозалаш иншоотларига етказиб беради. Ташқи канализатсия тармоқлари қурилиш мақсади, ётқизилган жойи ва катта қиялигига кўра, ҳовли, кварталлараро, саноат ва кўча турларига бўлинади (ИХ.1- расм). Ташқи тармоқланган тармоқлар катта майдонни эгаллайди ва бу тармоқларда оқава сув асосан босимсиз оқизилади. Шу сабабли канализатсияланадиган бундай майдонлар кўпинча канализатсия ҳовузларига бўлинади (ИХ.2- расм).
Канализатсия ҳовузлари — канализатсияланадиган майдон-нинг бир қисми бўлиб, улар сув ажратувчилар билан чегаралан-ган, яъни майдон ер сатҳининг энг юқориси бўлиб, бу сатҳдан ер релефи ҳовуз ичкарисига қараб пасайиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |