6-маъруза. Электр контактли, потенциометрик, тензометрик, сиғимли датчиклар



Download 55,31 Kb.
bet1/4
Sana14.06.2022
Hajmi55,31 Kb.
#668771
  1   2   3   4
Bog'liq
6 mavzu


6-МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР КОНТАКТЛИ, ПОТЕНЦИОМЕТРИК, ТЕНЗОМЕТРИК, СИҒИМЛИ ДАТЧИКЛАР


Дискрет чиқиш сигналли контактли датчиклар
Контактли датчиклар параметрик датчиклар тоифасига киради. Чунки уларнинг электрик қаршилиги механик кириш катталигига мос равишда ўзгаради. Контактларнинг уланиши ёки узилиши натижасида қаршилик бирданига ўзгаради, яъни контактли датчиклар дискрет чиқиш сигналига эга бўлади. Контактли датчикларнинг статик характеристикалари реле характерига эга бўлади. Уларнинг чиқиш сигнали “ХА-ЙЎҚ” ёки “КАТТА-КИЧИК” туридаги ахборотни бера олади. Шунинг учун контактли датчиклар асосан ўлчамларни саралаш ва назорат қилишнинг автоматик тизимларида, шунингдек, силжишга ўзгартириладиган турли физик катталикларни сигналлаш автоматик тизимларида қўлланилади.
Деталларнинг ўлчамларини аниқлашда қўлланиладиган электр контактли датчиклар чегаравий, аниқловчи (берилган ўлчам рухсат этилган майдонга мослигини) ва амплитудали (деталнинг берилган геометрик шаклдан оғишини ўлчовчи) турларга бўлинади.
Чегаравий контактли датчикни кўриб ўтамиз (3.1а-расм). Ўрнатувчи плита 1 га детал 2 жойлаштирилган. Унинг вертикал йўналиш бўйича ўлчамини назорат қилиш талаб этилади. Детальга ўлчовчи шуп 3 туширилади ва пружина 4 ёрдамида тортилади. Деталнинг ўлчамига мувофиқ шуп вертикал йўналиш бўйича харакатланади ва харакатланувчи контакт 9 билан жихозланган ричаг 5 ни буради. Шуп пастга тушиб кетса, харакатланувчи контакт қўзғалмас контакт 10 га уланади, аксинча юқорига кўтарилиб кетса, қўзғалмас контакт 8 га уланади. Бу ҳолат детал ўлчами белгиланган қийматдан катта ёки кичик томонга оғганида юзага келади. Оғишнинг руҳсат этилган чегарасини созловчи винтлар 7 ва 11 ёрдамида ўзгартириш мумкин. Контактнинг етарлича сифатда бўлишини таъминлаш учун пружина 6 ҳам ўрнатилади. Ҳаракатланувчи контакт 9 қўзғалмас контактлар 8 ва 10 билан боғланганида ишлайдиган электр занжири мазкур кинематик схемада кўрсатилмаган.



3.1-расм. Контактли электрик датчиклар

Амплитудали датчик чегаравий датчикдан харакатланувчи контактининг 9 йўналтирувчи ричак 5 да харакатланиш ўқига эгалиги билан фарқланади. Призма 1 да детал 2 айланганида аввал харакатланувчи контакт 9 қўзғалмас контакт 8 га уланади. Агар шуп 3 кўтарилишда давом этса, ричаг чапга сурилади. Максимал ўлчам ўтиб кетганидан сўнг ричак ўнгга сурилади. Агар ўлчам белгиланган ченарадан ошиб ёки камайиб кетса, харакатланувчи контакт иккинчи қўзҳалмас контак 10 билан уланади ва махсулот яроқсизлиги тўҳрисида электр сигнал узатилади. Датчикда деталнинг белгилангандан оғиш чегараларини созлаш винт 11 ёрдамида амалга оширилади.
Электроконтактли датчикларда ричагли тизимлари катта роль ўйнайди. Контактлар орасидаги масофа қисқа бўлганида уланинг уланиши, айниқса, узулиши у қадар ишончли ишламайди. Ричагли тизимлар муносабат хисобига бу масофани кенгайтириш имконини беради. Датчик контактлари уланганда қўзғалувчи ва қўзғалмас контактлар орасидаги қаршилик чексизликдан маълум контакт қаршилигигача ўзгаради.
Ўлчаш хатоликларини камайтириш учун ричаглар ясси пружиналардан тйёрланади. Ричагли тизимларнинг камчилиги шупни силжитиш учун сезиларли куч (0.1-3 Н) талаб етилиши ва юқори инерционликка эга эканлиги саналади.
3.1-расмда кўрсатилган датчиклар икки чегарали датчиклардир. Заруратга қараб бир ёки кўп чегарали датчиклардан ҳам фойдаланилади. 3.2 расмда кўп чегарали датчиклар кўрсатилган.



3.2-расм. Кўпчегарали контактли датчиклар

Чизмада кўрсатилган 1-3 контактлар Д1-Д3 деталларнинг ўлчамларига мос равишда шуп 4 нинг харакатига мувофиқ уланади. Харакатланувчи контактларнинг узулиши пружина 5 ёрдамида амалга оширилади. 3.2а-расмда келтирилган контактли датчик сигнализациянинг бир неча занжирларини улайди. 3.2б расмда келтирилган контактли датчик эса резисторнинг бир неча худудларига сигнал узатиш билан унинг қаршилигини ўзгартиради. Бунда детал ўлчамига мос равишда актив қаршидик ўзгаради.


Кўпчегарали контактли датчиклар деталларни юқори аниқликда саралайдиган сараловчи автоматларда ишлатилади. Бундай сараловчи қурилмаларнинг иш самарадорлиги минктига бир неча юзлаб деталларни саралашга етади.



Download 55,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish