Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 
 
ТОПШИРИҚ 
№ Фан 
бўйича 
мустақил ишининг 
мазмуни 
Мустақил 
таълимга 
оид 
бўлим 
ва 
мавзулар 
Мустақил 
таълимга оид 
топшириқ 
ва 
тавсиялар 
Бажариш 
муддатлари 





7. 
Гуруҳ 
раҳбари 
ишини 
режалаштириш 
Гуруҳ 
раҳбари 
фаолияти 
“Эссе” ёзиш 
Мавзу 
якунида 
8. 
Гуруҳ раҳбарининг 
ота-оналар 
билан 
Таълим 
муассасаси 
ва 
Саволлар 
ва 
тестлар 
Оралиқ 
баҳолашда 


143 
алоқаси 
оила ҳамкорлиги тайёрлаш 
9. 
Тарбиявий 
тадбирларни ташкил 
этиш методикаси 
Таълим-тарбия 
жараёни 
Буклет 
тайёрлаш 
Семинар 
машғулоти 
давомида 
 
Гуруҳ раҳбарининг тарбиявий фаолиятини режалаштириш 
Гуруҳ раҳбари ўз ишларини таълим муассасаси маъмурияти раҳбарлиги 
ва ўқувчилар ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб боради. Шунинг учун 
унинг фаолиятини режалаштириш умумколлеж ҳамда ўқувчилар ва 
ўсмирлар, «Камолот» жамғармаси ишининг режалаштирилиши билан узвий 
равишда боғлангандир. 
Гуруҳ раҳбари ишини режалаштиришнинг ўзига хос хусусияти шундан 
иборатки, унда ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этадилар, бироқ унга 
гуруҳ раҳбари бошчилик қилади. Гуруҳ раҳбарлари олдида жуда қийин 
вазифа – тарбиявий мақсадларда ўйланган ҳар бир нарсани ўқувчилар 
ўзларининг шахсий фикр ва ғоялари сифатида қабул қилишларига эришиш 
вазифаси туради. 
Режасиз иш олиб бориш гуруҳдаги тарбиявий ишлар мазмуни, шакллари 
ва услублари ўлда-жўлда, тарқоқ, ноаниқ, тасодифий ҳолатларда бўлади ва 
кўр-кўрона ҳаракат қилишга олиб келади. Бундай тақдирда тарбиянинг 
асосий вазифаларини ҳал этиш қийинлашади, баъзан эса бутунлай самарасиз 
бўлади. Режа гуруҳ раҳбарIIIнг тарбия бериш фаолиятини тўғри ташкил этиш 
учун жуда катта имкониятлар очиб беради. 
Гуруҳ раҳбарининг тарбиявий фаолиятини режалаштиришга қўйиладиган 
асосий услубий талаблар нималардан иборат? 
Гуруҳ раҳбарлари ўтказилаётган ишларни ҳамда уларнинг ўқувчилар 
тарбиясига кўрсатган таъсирини ҳар куни таҳлил қилишлари, ўзлари эришган 
ютуқлари ва муваффақиятсизликлари сабабларини тушунишга ҳаракат 
қилишлари, жамоасининг ривожланишида рўй бераётган ўзгаришларни қайд 
қилишлари керак. Шундай қилиб, режалаштиришнинг ҳар бир босқичига 
тайёрланиш мунтазам олиб борилади. Жамоани ва айрим ўқувчиларни 
ўрганиш юзасидан олиб борилган барча ишлар якунида гуруҳга педагогик 
тавсифнома ёзилади. Мазкур тавсифиома гуруҳ жамоасинIIг ўзига хос аниқ 
хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради. 
Гуруҳ раҳбари тажриба орттирган сари анча мураккаб масалалар билан 
қизиқа бошлайди. Уни гуруҳдаги ишлар қанчалик муваффақиятли ўтгани 
эмас, балки улар ўқувчиларга қандай таъсир кўрсатгани, гуруҳнинг 


144 
ижтимоий фойдали ишларда иштирок этиши эмас, балки иштирок этиш 
сабаблари қизиқтиради. 
Шуни назарда тутиш керакки, гуруҳ раҳбари ўз гуруҳ жамоаси олдига 
қўядиган аниқ тарбиявий вазифалари дастлабки вақтларда унча мураккаб 
бўлмаслиги мумкин. 
Масалан, гуруҳ раҳбари гуруҳга келгандан сўнг деярли ҳамма ўқувчилар 
яхши ишлашини, лекин уларнинг бир-бири билан алоқаси йўқлигини 
аниқлади. Бундай гуруҳда шундай бир иш топиш керакки, бу иш ҳамма 
ўқувчиларни ягона мақсадга олиб борсин. Ўқувчиларга бу вазифа – 
мамлакатимиздаги ЎзДЭУ автомобилъ заводи учун металлом йиғиш ва 
жўнатиш шаклида етказилди. Ўз мазмунига кўра жуда оддий бўлган бу 
топшириқ ўқувчиларда қизиқиш уйғотади, уларда темир-терсак йиғишда 
бир-бирлари билан мусобақалашиб, уни тезроқ бажариш иштиёқини ҳосил 
қилади. 
Гуруҳ раҳбари ғоявий-сиёсий ишларни режалаштиришда ўқувчиларни 
фақат китобий билимлар билан эмас, балки амалий, ҳаётий тажрибалар билан 
қуроллантиришни назарда тутиши зарур. Бу маърузачилар, сиёсий 
коллежлар, сиёсий клублар ва ҳоказоларни ташкил қилиш мўлжалланаётган 
вақтда ўқувчиларнинг ўз ғоявий эътиқодларини қай
 
даражада эканлигини 
синаб кўришга имкон берадиган вазиятларни вужудга келтиришни назарда 
тутади. Бу ишларни мунозараларда, баҳсларда, оғзаки ва ёзма журналарда, 
меҳнат ҳаракатларида, байрамларда, ўқувчилар ва ёшлар ташкилотлари 
ишларида, табиатни, ҳайвонот дунёсини, тарихий ёдгорликларни қўриқлаш 
каби ранг-баранг тадбирларда амалга ошириш мумкин. 
Режанинг шакл ва йўналишлари: ранг-баранг ҳамда истиқболли бўлиши. 
Тарбиявий ишнинг хилма-хил шакл ва услублари бўйича иш олиб бориш 
тарбиявий ишларни ўқувчилар учун янада ранг-баранг ва қизиқарли тарзда 
олиб боришга ёрдам беради. Режада ўқувчилар билан фақат умумий ҳолда 
эмас, балки шу билан биргаликда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва 
майлларини ҳисобга олган ҳолда ҳам иш юритишни назарда тутиш 
муҳимдир. 
Режа узлуксиз ва изчил бўлиши. Режада белгиланадиган тарбиявий 
тадбирлар ягона тарбиявий жараённинг тадрижий бўлакларидан иборат 
бўлмоғи керак. Ҳар бир тадбир ўзидан олдинги тадбирнинг давоми бўлиши 
ва эришилган тарбия натижаларига асосланиши лозим. Бу узлуксизлик ва 
изчилликни таъминлайди, эришилган ютуқлар, қимматли кўникмаларни 
йўқолиб кетишдан сақлайди. 


145 
Режанинг аниқлиги. Режага бажариб бўлмайдиган ишларни киритмаслик 
керак. Ишни режалаштиришда маҳаллий шароитлардан келиб чиқиш лозим. 
Режада ҳамма нарса: иш вақти, жойи, масъуллар аниқ бўлсин. 
Режанинг ифодалаш шакли жуда оддий бўлгани маъқул: ишнинг номи, 
бажариш муддати, масъул киши. Режа қисқа ва аниқ бўлиши керак. Бўлар-
бўлмас ишлар рўйхатини қалаштириб, қаппайган режа тузишга берилиб 
кетмаслик керак. Режага фақат ҳаёт илгари сурган ва ўқув йили давомида 
муваффақиятли бажарилиши мумкин бўлган тадбирларнигина киритмоқ 
лозим. Киритилган тадбирлар ҳам бири боғдан, бири тоғдан олиб 
ёзилмаслиги, балки улар тарбиявий ишлар тизимида бир-бири билан 
боғланган, бир-бирини тўлдирадиган ҳолда бўлиши зарур. 
Режа ўқувчи шахсига таъсир кўрсатувчи турли тарбиявий омилларнинг 
нафақат умумий, балки хусусий аниқ тадбирларни ҳам ўз ичига олиши керак. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish