Маданий глобаллашув
|
Маданий соҳада, оммавий маданиятнинг ривожланиши, айниқса, мусиқа, кино, театр, шоу-кўрсатувлар, кийиниш, оммавий-ахборот воситалари фаолиятларининг бир хиллашуви, турли халқлар маданиятининг ўзаро таъсири, бир-бирини бойитиши туфайли маданиятлараро алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва янги замонавий анъаналарнинг шаклланиши ва ҳ.к.лар
|
Мафкуравий бўшлиқ
|
жамият, давлат ва жамоаларда вужудга келган вазият, ижтимоий муҳит, тарбиявий – мафкуравий ишларнинг заифлашиб қолиши
|
Мафкуравий иммунитет
|
Мафкуравий иммунитет маънавий, маърифий, сиёсий, иқтисодий билимларни оддийгина қабул қилиб олишини эмас, балки уларни онгли равишда тушуниб етишни, бу билимлардан замонавий ижтимоий воқеаларга мафкуравий курашлар воқелигидан келиб чиқиб,муносабат билдириш кўникмаларини шакллантириш, айрим носоғлом ғояларга жавоб бериш, уни қабул қилмаслик ҳолатидир.
|
2-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ – ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА.
Режа:
2.1. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар, модернизациялаш ва интеграциялаш
жараёнлари.
2.2. Узлуксиз таълим тизимининг ўрни ва аҳамияти
2.3. Таълимни келажакда янги босқичга кўтариш масаласи.
Таянч иборалар: таълим, ислоҳот, модернизация, интеграция, узлуксиз таълим, “узлуксиз таълим” концепцияси, узлуксиз таълим тизими, таълим шакллари, ҳаёт давомида таълим олиш, инновацион жамият, “Эл-юрт умиди” жамғармаси.
2.1.Таълим соҳасидаги ислоҳотлар, модернизациялаш ва
интеграциялаш жараёнлари.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги устувор вазифаларни бажаришга , хориж тажрибасини мукаммал ўрганишга ва таълим соҳасига тадбиқ этишга қаратилмоқда.
Глобал ўзгаришлар даврида таълим-тарбияга эхтиёж ортиб боради. Чунки ҳаёт ўзгариш суръатлари тезлашади. Бу бир томондан, турли халқлар ҳаёт сохаларида имконият доирасида умумий жиҳатларни, қулайликларни яратиб берса, иккинчи томондан ахборот макони кенгаяди. Турли мақсад ва манфаатларга йўналтирилган ҳар хил ғоя, қарашлар, уни тарғибот қилиш технологиялари ижтимоий онг ва тафаккурига таъсир кўрсатиш мақсадида “жозибадор”лигини оширган холда самарадорликка эришиш учун ҳаракат қилади.
Таълим-тарбиянинг “советча” модели ўрнида янги, яъни ҳозирги замонда таълим-тарбия сохасида дунёда эришилган ютуқларга, ахборот коммуникация тизими, педагогик технологияларни жорий этган холда таълимни амалга оширишга, таълим сохасига янги инновацияларни жорий этишга давлат сиёсати даражасида эътибор берилмокда. Унинг ютуқларини эса дунё эътироф этмоқда.
Масалан, таълим соҳасида инновацияларни жорий этишга бўйича Ўзбекистон Республикасини иккинчи ўринни олганлиги ҳам бунга далилдир.29 Мустақиллик йилларида “Таълим тўғрисида”ги Қонун “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди, Кадрлар тайёрлаш миллий модели ишлаб чиқилиб, янгича дунёқараш, ғоя ва мафкуралар хилма-хиллигига асослангани шахснинг таълим даражаси ва салоҳиятини оширишга, мустақил фикрлайдиган, ижодий ёндашув маданиятига эга бўлган, янги авлод кадрларини тайёрлаш таълим-тарбия сохасида муҳим ўрин тутади. Бу борада эътибор берилиши зарур бўлган вазифалар сифатида қўйидагиларни айтиб ўтиш мумкин;
Do'stlaringiz bilan baham: |