2018-йилда янги ташкил этилган олий та'лим муассасалари:
• Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
• Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали
• Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали
• Термиз давлат университети Денов филиали
• Самарқанд ветеринария медицинаси институти
• Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
• Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали
• Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали
• Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали
• Ўзбекистон халқаро ислом академияси
• «Ипак йўли» туризм халқаро университети
• Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали
• Тошкент шаҳридаги Пучон университети
• “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали
• Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали
• Тошкент шаҳридаги Аджу университети
2019-йилда Россия, Жанубий Корея, Германия, Италия тиббиёт институтлари билан ҳамкорликда қўшма факултет ва филиаллар очиш белгиланган. Олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат олий таълим муассасаларини кўпайтириш, соҳада рақобатни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
2018-йилда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида учрайдиган “бункер” балоси, қинғирликлар, ректор гуруҳлари, “х-вариант” ва ҳоказолар бартараф этилди. Ҳар йилгидан фарқли равишда 2018-йил август ойида 15 кун давомида ўтказилган тест жараёнини жамоатчилик очиқ ва шаффоф тарзда УЗДИГИТАЛ ТВ телеканаллар тармоғи, www.тест2018.уз электрон манзили орқали, қолаверса, имтиҳон ўтаётган биноларда ота-оналар учун ташкил этилган махсус жойларда кузатиб борди. Бу эса баъзи ўринларда қабул жараёнининг нохолис ўтказилишига барҳам берди.
Ўтган йилда қишлоқ хўжалиги техникаси, ирригация ва мелиорация, ишлаб чиқаришлар технологияси таълим соҳалари бўйича кам абитуриент ҳужжат топширган. Журналистика ва ахборот технологиялари, ветеринария таълим соҳалари бўйича эса ўсиш кузатилган. Ҳужжат топширган 679 979 нафар абитуриентнинг 622 030 нафари замонавий ахборот технологиялари асосида ўтказилган тест синовларида иштирок этган. Жараён натижаларига кўра, республика бўйича ўртача ўтиш бали давлат гранти асосида 123 бални, тўлов-контракт асосида 101,9 бални ташкил этган.
2019-йилда ёшларимиз бир вақтнинг ўзида учта олий ўқув юртига ҳужжат топшириши мумкин.
Шу пайтгача мамлакатимизда биргина Тошкент Халқаро Вестминстер университетигина қабул квотасини ўзи белгилар эди. Энди барча олий таълим муассасаларига бинолар сиғими, моддий-техник базаси, профессор-ўқитувчилар таркибидан келиб чиққан ҳолда квота белгилаш ҳуқуқи берилиши режалаштирилган. Ривожланган давлатлар тажрибасида ҳам шундай: қабул квотаси тушунчаси йўқ. Бир неча олий таълим муассасасида ўз билимини синаб кўриш орқали абитуриентларнинг имконият доираси кенгаяди, соғлом рақобат юзага келади.
Халқ таълими вазирлиги ҳам таълим тизимини ривожлантириш борасида янги-янги ташаббуслар билан чиқаётганлиги мақтовга сазовордир.
Халқ таълими вазирлигининг “Вазирлик ва ўқувчи – ёшлар” лойиҳаси ҳам ўқувчи – ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича уларнинг таклифлари асосида “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга кўмаклашмоқда.
Таълим тизимини янада ривожлантириш учун ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги масъулиятини кескин ошириш, дарс қолдирадиган, ўзлаштириши паст ва тартиб- интизоми суст ўкувчиларнинг ота-оналарига нисбатан катъий чоралар кўриш тизимини жорий этиш лозим, деб хисоблаймиз. Бу борада янги қонунлар, қонунчиликда ҳуқуқий - меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш лозим. Шунингдек, дарсини талаб даражасида ўтмайдиган, тизимда ўрнатилган тартиб-қоидаларга паст назар билан қаровчи педагогларни хам қатъий назоратга олувчи хуқуқий база яратиш, бола тарбиясига кенг жамоатчиликни жалб килиш зарур. Бола тарбияси жамият иши эканлигини унутмаслигимиз, таълим муассасалари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш керак. Синф рахбарлари маошини ва масъулиятини ошириш керак. Ўкитувчининг дахлсизлиги масаласини хам ўйлаб кўрилса ўринли бўлур эди.Олий Мажлисда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни қабул қилишда шу масалалар эътиборга олинади, деб ўйлаймиз.
Мактабгача таълим тизимида хам салмокли ислохотлар амалга оширилмокда. 2019 йил 1 январдан бошлаб мактабгача таълим муассасасига қатнайдиган болалар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш хизмати жорий килинади. Боланинг ривожланиши , таълим олиши, соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва бу хақда ота-оналарни хабардор килиш имкони яратилади. МТМ ларда кўрсатилган пуллик хизматларнинг 90 фоизини муассаса моддий-техник базасини кучайтириш ва ишчиларни моддий рағбатлантиришга йўналтириш мумкин бўлади. Шунингдек, МТМ ларида дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан сўнг болаларни парваришлаш ва уларга қараб туриш, белгиланган дастурдан ташқари тўгарак машғулотларини ташкил қилиш сингари қатор қўшимча пуллик хизматларни кўрсатиш хуқуқи берилди. Имкониятлар кенгайиши натижасида бир йил ичида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиниши 27.7 фоиздан 35.4 фоизгача етди. Айни пайтда 890 мингдан ортик болакай МТМ га катнамокда.
Таълим – тарбия тизимини янада такомиллаштиришга халақит берадиган айрим муаммоли масалалар ҳам мавжуд. Масалан, барча ота-оаналар ҳам фарзандлари таълим-тарбиясига етарлича эътибор бермайдилар. Яна бир муҳим масала ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр қийматига ота- оналарнинг ва кенг жамоатчиликнинг муносабати масаласидир.
Бунинг учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати “Таълим тўғрисида”ги янги қонун устида ишлаётганда ҳамда қонунчилик соҳасидаги хуқуқий – меъёрий ҳужжатларни қабул қилганда, халқ таълими тизимини 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилганида бу долзарб вазифалар ечими ҳақидаги масалаларга устувор аҳамият берилмоғи керак, деб ўйлаймиз. Негаки, Конституциямизда ёшларнинг таълим – тарбиясини янада такомиллаштириш учун барча имкониятлар муҳайё этиб қўйилган.
Кейинги пайтларда ўқитвчиларнинг таълим тизимини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссасини янада кўтариш мақсадида улардан талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқартирилди. Мактабларда ўтказиладиган текширувлар 26 баробарга камайтирилди. Ўқитувчиларнинг маоши 40 фоиздан 72 фоизга оширилди.
Халқ таълими вазирининг маълумотига кўра, соҳага 2018 йилда давлат бюджетидан 12,1 триллион сўм ажратилган бўлса , 2019 йилда 17.1 триллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.47 Маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан 2018 йилда 1815 та мактаб жорий таъмирдан чиқарилди. Бунинг учун 189миллиард сўм маблағ сарфланди.
2016 йилдан 2018 йилга қадар мактаб ўқувчилари сони 4, 2миллиондан 5,8 миллион нафарга ошди. 2019 йилда бу кўрсаткич 6,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Мактаблар қуввати эса 4,8 миллион ўқувчи даражасида сақланиб қолмоқда. Истиқболда таълим тизимини янада юқори пағонага кўтариш учун мактаблар сонини ҳам кўпайтириш керак. Яна бир муаммо- халқ таълими тизимидаги 422 мингдан зиёд педагокнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли бўлиб, факат 11минг нафар ўқитувчи олий тоифага эга, холос Бугунги кунда республика бўйича 3мингдан ортиқ кадрга реал эхтиёж мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг янги босқичида халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамамолигида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса кейинги икки йил ичида бу борада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар халқ таълими ходимларининг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда ва тизимни туб дан янгилашга асос бўлмоқда.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган долзарб вазифалари қаторида фан ва таълимни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган долзарб вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш учун, шунингдек, юксак билимга эга мустақил фикрлайдиган, ўз билими ва интеллектуал салоҳияти соҳасида жаҳон рақобатига бардош бера оладиган баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда халқ таълими ходимлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда .
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони бу борадаги муҳим аҳамият касб этади. Фармонда қисқа фурсатларда ўқув режа ва дастурларни оптималлаштириш, ўқитишнинг инновацион педагогик технологияларидан унумли фойдаланиш билан биргаликда “...умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагогик ходимлари малакасини ошириш тартиби ва тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш” кўрсатилган.48
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 1026-сонли Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида малака ошириш тизимини тубдан ислоҳ қилиш талаб этилмоқда. Малака ошириш тизимида туб ислоҳотлар ўтказишда умумий ўрта таълим мактаблари эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, ўқитувчиларнинг малака оширишдан кейинги фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлган мавзуларни аниқлаб ўқув режа ва дастурларга ўзгартириш киритган ҳолда ўқитиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган дарсликларни яратган муаллифларнинг хизматларини тўла эътироф этган ҳолда дарсликларни яратиш жараёнига малака ошириш тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни ҳам жалб этиш лозим. Шундагина тарих дарсликларидаги каби тарихий воқеа-ҳодисалар бўлиб ўтган вақтини кўрсатишдаги ҳар хилликлар бартараф этилиши, фанлараро боғланиш узвийлигига эришилган бўлур эди. Негаки, малака ошириш тизимида фаолият кўрсатадиган профессор-ўқитувчилар умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари билан кўпроқ мулоқотда бўладилар ва уларнинг дарсликлардаги камчиликлар ҳақидаги фикрларини эшитадилар ҳамда масаланинг ечимини топишда тезкорликни истайдилар.
Малака ошириш марказларида ишлайдиган профессор-ўқитувчилар ҳам олий таълим тизимига тадбиқ этилаётганидек, жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокидаги кузатув дарслари натижалари асосида ишга қабул қилишни йўлга қўйилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Кузатув дарсларига “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчилари”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийлари”, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” нишони совриндорлари, “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик танлови ғолиблари ва иштирокчилари, олимлар, тажрибали амалиётчилар таклиф этилиши ва уларнинг берган хулосалари инобатга олиниши малака ошириш тизимида таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг яна бир дадил қадами бўлади.
Малака оширишга келган кунида эмас, балки ўқитувчи малака оширишга келишидан олдин унинг малака ошириш талаб ва эҳтиёжлари ўрганилиб бориш ҳамда шу асосда ўқув режа ва дастурларга қисман ўзгартиришлар киритиб бориш амалиётини йўлга қўйилса, бундан малака оширишга келган ўқитувчиларга кўпроқ фойда тегади. Ривожланган хорижий мамлакатларда азалдан қўлланиб келаётган бу тажриба ўзини тўла-тўкис оқлагани бунинг ёрқинисботидир.
Ўқитувчиларнинг малака оширишдан кейинги фаолияти монитирингини тизимли ўтказишни йўлига қўйиш, малака ошириш жараёнида ўрганганларини амалиётда қўллай олиш малакаларини мунтазам ўрганиб, тингловчиларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари ва таклиф – тавсияларини эшитиб бориш, оммавий нашрларда чиқишлар уюштиришни йўлга қўйиш таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 17 июль куни “Умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш” масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда халқ таълими ходимлари олдида турган бир қатор вазифаларни белгилаб берган эди. Унда умумий ўрта таълим тизими инсон ресурсларини? ривожлантиришнинг пойдевори эканлиги алоҳида таъкидланди. Мактаблар ёшларда билим, дунёқараш ва маънавият асосларини шакллантирувчи асосий маскан эканлигига яна бир бора урғу берилди.
Маълумки, тарих халқ - маънавиятининг асосидир. Малака ошириш тизимида маънавият масалаларини ва тарихимизни мукаммал ўргатмоқ бугунги куннинг долзарб вазифалари қаторига киради. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “ Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир” 49 Бу устувор вазифани амалга оширишда малака ошириш тизими профессор-ўқитувчилари биринчи навбатда ташаббускор бўлишлари талаб этилади. Улар мактабларда ўқиётган ёш авлодга таълим-тарбия берувчи ўқитувчиларни тарих ва маънавият масалалари билан чинакамига қуроллантириб боришлари керак.
Бу, шубҳасиз баркамол авлод тарбияси билан шуғулланадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Олий Мажлис қабул қилган янги Қонунлар, “Ўзбекистон тарихи”ни айниқса, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш тажрибасининг мазмун-моҳиятини, маънавият асослари ҳамда унинг концептуал масалаларини янада кенгроқ ўргатишни талаб қилади. Тўғри, олий маълумотли ўқитувчи бу масалаларни мустақил ўрганиши, ОАВларидан билиб олиши ҳам мумкин. Аммо шу соҳа мутахассиси бўлган олимлардан кенгайтирилган маълумотларни олсалар ва ўз амалий фаолиятларида фойдалансалар мақсадга мувофиқ бўлур эди. Ҳозирги амалдаги ўқув режа ва дастурларда бу масалалаларни ўрганишга бор-йўғи 4 соат ажратилган халос. Бизнинг фикримизча, бу долзарб масалаларнинг назарий ва амалий аҳамиятини ёш авлодни билимли кенг дунёқарашини ва юксак маънавиятини шакллантиришга имконият яратиш мақсадида ўргатиш учун ажратилган соатларни энг камида 20 соатга қадар ошириш зарур деб ҳисоблаймиз. .
Шу пайтгача юртимиз олий таълим тизимида бир ёки икки соатлик муайян мавзуга бағишланган онлайн маърузалар кўп эшитилган. Бироқ малака ошириш профессор-ўқитувчиларимиз учун муайян курсни ўзлаштиришга йўналтирилган ва тўлиқ бир модулни қамраб олган хорижлик олимларнинг масофавий курсини эшитмаганмиз. Фикримизча бу масалани ҳал этишнинг ҳам вақти келди. “Таълимда технологиядан фойдаланишнинг инновацион услублари” мавзусида онлайн дарслар ташкил этилса яхши самара беради. Ана шундай курслар давомида хорижий тажрибаларни пухта ўрганиб, малака ошириш тизимида ишловчи профессор-ўқитувчилар ҳам лойиҳалар тайёрлашга ўргансалар яхши самара беради. Негаки, шу йил Тошкент давлат Шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари учун АҚШнинг етакчи университетиларидан бири Индиана университети билан “Hose OF Wisdom Training” маҳорат мактаби ўтказилгани профессор-ўқитувчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.
Малака ошириш тизимини янада такомиллаштириш жараёнида ОТМ лари билан ҳамкорликда янада кучайтириш зарур. Бу борада 2018 йил 29 мартда Олий ва ўрта махсус таълим вазирларининг “Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари олий таълим муассасаларига бириктирилди. Фикримизча, бу тажрибани янада кенгроқ ёйиш ҳамда малака ошириш институти, марказларини ҳам бу ишга жалб этиш ўринлидир. Малака ошириш институт ва марказларидаги мавжуд кафедраларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш керак бўлади.
Шу йўл билан мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича намунавий меморандум, олий таълим муассасалари, малака ошириш институти ва марказлари билан умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича намунавий режа-жадвал тузилиб, унинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш талаб этилади.
Фикримизча, малака ошириш тизимида фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчилар фақат ўқув машғулотлари билан чекланиб қолмасдан, ўқув жараёнидан бўш вақтларида умумий ўрта таълим мактабларига боришлари, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганишлари, илмий ва услубий ёрдам кўрсатишлари зарур.
Малака ошириш тизимида фаолият кўрсатаётган кафедраларда ҳар бир профессор-ўқитувчи учун ҳафтада бир кун “Мактаблар куни” деб белгиланиб, ҳар ҳафта бошқа-бошқа тумандаги мактабларда бўлиб мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топишга кўмаклашса малака ошириш тизимида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшилган бўлади. Малака ошириш институтлари ва марказлар кафедралари ҳар бир фан йўналишида ташкил этилган таянч мактабларда “Маҳорат дарслари” ни мунтазам ўтиб борсалар, бу ҳам умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг малака ва маҳоратини оширишга ёрдам беради.
Маълумки, футболда скаутлар деб аталадиган мутахасислар бор. Улар иқтидор эгаларини излаб топади. Аввало таълим тизимига ҳам шу тажрибани жорий этиб, илм скаутлари мутахассисларини мактабларга юбориб туриш керак. Уларга иқтидорли ёшларни излаб топиш ва камолотга етказишда малака ошириш тизими профессор-ўқитувчилари кўмаклашиши лозим. Шунинг учун ҳам хориж тажрибасидан келиб чиқиб, бизга ҳам илм скаутлари керак.
Малака ошириш тизимига хорижий тажрибани, илғор инновацион таълим-тарбия соҳасидаги ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини қўлламасдан туриб, таълим сифати ва самарадорлигини ошириб бўлмайди.
Малака ошириш тизимига хорижий тажрибани ёйиш учун:
- Хорижий таълим муассасалари билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- малака ошириш тизими профессор-ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака ошириш курсларига, стажировкаларга юбориб туриш;
- Хорижий мамлакат олимларини маъруза ўқишга кўпроқ жалб этиш;
- Малака ошириш тизими профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларда ўтказиладиган, хорижий давлатларнинг профессор-ўқитувчиларни бизда ўтказиладиган илмий -амалий конференцияларда кўпроқ иштирок қилишини таъминлаш зарур деб ҳисоблаймиз.
Мамлакатимизда малака ошириш тизимида илғор инновацияларни жорий этган профессор-ўқитувчилар ишини ОАВларида кенг ёритиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳам малака ошириш тизимида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга кўмак беради.
Соҳада таълим сифати ва самарадорлигини оширишда малака ошириш институтлари ва марказларининг ўзаро ҳамкорлигини мунтазам йўлга қўйиш, уларда амалга оширилган илғор инновациялар билан бир-бирларини хабардор қилиб туриш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон таълим тизимидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида тўхталиб: “...Замонавий ўқув режа ва услубларини жорий этиш талаб даражасида эмас”лиги, ...ёшларга махсус фанлар, мамлакатимиз ва жаҳон цивилизацияси тарихини, хорижий тилларни ва замонавий компьютер дастурларини чуқур ўрганиш вазифалари ҳали сифатли ва тўлиқ ҳолда ечилгани йўқ” лиги ҳақида фикр юритар эканлар, “...педагоглар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимлари”50 - ни оширишга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Малака ошириш тизимида таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ҳам давлат талаблари асосида ўқув режа ва дастурларни янада такомиллаштиришимиз, таълим-тарбия соҳасида илғор хорижий тажриба ва инновацияларни кенг жорий эшитишимиз лозим.
Юқорида келтирилган назарий-амалий хулосалар, билдирилган таклифлар ва тавсияларни малака оширишни тизимига тадбиқ қилиш таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишга амалий ёрдам бўлади деб ҳисоблаймиз.Мамлакатимизда Халқ таълимини янги босқичга кўтариш учун истеъдодли ва иқтидорли ёшларни излаб топиш ва тарбиялаш учун хизмат қиладиган таълим скаутларига эхтиёж сезилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари жадал олиб борилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган ишлар, айниқса хорижий тажрибаларни ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ этиш борасида эришилаётган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |