Модул бўйича соатлар тақсимоти


Болалар психологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси



Download 1,7 Mb.
bet4/58
Sana08.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#486265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
bolalar psixologiyasi

Болалар психологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси.

Болалар психологияси предметининг муҳим томонларидан бири -

турли ѐшдаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, нутқ, тафаккур, ҳиссиѐт, хаѐл ва ирода каби психик жараѐнларининг намоѐн бўлиши, тараққий этиши ҳамда такомиллашувининг қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. Болалар психологияси бола шахсий психологик хусусиятларини


22
қандай таркиб топтиришни чуқур таҳлил қилади. Бунда болалар психологиясини болалар шахсининг таркиб топишига фаол таъсир этувчи омиллар қизиқтиради.


Маълумки, бола шахси ва унинг психологик хусусиятлари қандайдир тасодифий омилларнинг тартибсиз таъсир этиши натижасида эмас, балки муайян аниқ омилнинг қонуний таъсир этишида таркиб топтиради. Ана шу муҳим қонуний тарзда таъсир қиладиган омилларни очиш ва исботлаш билан болалар психологияси шуғулланади.


Болалар психологияси ўзининг мураккаб предметини ўрганишда фалсафага таянади. Маълумки, фалсафа табиат ва жамиятдаги нарса ҳамда ҳодисалар тараққиѐтининг энг умумий қонуниятларини ўрганади ҳамда инсон онгининг ижтимоий ҳаѐтга боғлиқлигини исботлаб беради.


Болалар психологияси анатомия ва физиология фанлари томонидан қўлга киритилган ютуқлардан ҳам кенг фойдаланади. Бунда болалар психологияси, хусусан болалар нерв системаси ва олий нерв фаолиятининг маълумотларидан фойдаланади. Болалар нерв системасининг нормал тараққиѐти ва нормал ишлаши бола психикаси ривожланишининг муҳим шартларидандир. Шунинг учун психолог мутахассислар бола нерв системасининг тараққиѐти масалалари билан бевосита таниш бўлишлари лозим.


Болалар психологияси педагогика фани билан ҳам яқин алоқададир. Педагогика фани ѐшларга таълим-тарбия бериш ва уларни ҳар томонлама баркамол тарзда ривожлантириш ҳақидаги фандир. Болалар психологияси таълим-тарбиянинг мақсади, йўл-йўриқлари ва вазифаларига доир фикрларни педагогика фанидан олади ҳамда унга яқиндан ѐрдам беради.


Боланинг ақлий тараққиѐти қонунларидан хабардор бўлиш турли ѐшдаги болалар билан таълим-тарбия ишларини тўғри ташкил қилиш имкониятини беради.


Болалар психологияси болалар гигиенаси, болалардаги касалликларни ўрганувчи педиатрия билан ҳам боғлиқдир. Бу фан болалар психологияси намоѐндаларига болалар психик тараққиѐтининг нормал бораѐтганини чуқурроқ билиш ва нормал тараққиѐтда бурилиш сабабларини аниқлаш имконини беради. Болалар психологияси эса, ўз навбатида, болаларнинг нормал психик тараққиѐтини аниқлаб бериш билан бирга шифокорларнинг бола психологиясини янада яхшироқ тушуниб олишларига ѐрдам беради.


Болалар психологияси бола шахси ва шахсий психологик хусусиятларнинг таркиб топишини ўрганишда (бир қатор) болалар адабиѐтидан, хусусан, автобиографик асарлардан кенг фойдаланади. Шундай қилиб, болалар психологияси болаларнинг мураккаб психик жараѐнлари ва шахсий психологик хусусиятларини ўрганишда бир қатор фанларнинг қўлга киритган ютуқларидан фойдаланади ва уларга ѐрдам беради.






  1. Download 1,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish