Бола психик тараққиѐтида биологик ва ижтимоий омиллар Дунѐга келаѐтган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун
имкониятнинг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақли-ҳушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакл-шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболининг мавжудлигини кўрсатади ва ҳоказо.
Булар билан чақалоқ ўз имкониятлари йиғиндисига биноан одам ҳар қандай ҳолатда ҳам бу хилдаги фазилатлар йиғиндисининг соҳибига айлана олмайдиган ҳайвон боласидан фарқ қилади. Шундай қилиб, юқорида айтилганлар орқали чақалоқнинг инсон зотига мансублиги тасдиқланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади (бундан фарқли ўлароқ, ҳайвон боласи дунѐга келиши биланоқ ва ҳаѐтининг охирига қадар жонзот деб юритилади).
«Индивид» тушунчасида кишининг насл - насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни ҳам, катта ѐшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ѐввойилик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаѐтган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш мумкин.
Индивид сифатида дунѐга келган киши алоҳида ижтимоий фазилат кашф этади, яъни шахс бўлиб етишади. Индивид ҳали болалигидаѐқ тарихан таркиб топган ижтимоий муносабатлар тизимига жалб этилади. У бу тизимни
32
аллақачон тайѐр ҳолда учратади. Кишининг жамиятдаги бундан кейинги ривожланиши муносабатларнинг шу қадар чигалликларини вужудга келтирадики, бу ҳол уни шахс сифатида шакллантиради.
Психологияда индивид томонидан амалий фаолият ва муносабат жараѐнида ҳосил қилинадиган ҳамда ижтимоий муносабатларнинг индивидга таъсир ўтказиш даражаси ва сифатини белгилайдиган тизимли тарздаги ижтимоий фазилат шахс тушунчаси билан ифодаланади.
Шахс бу - маълум бир инсоннинг психобиологик ва ижтимоий-психологик қобилиятларнинг уйғунлиги ҳисобланади. Биз жамият, тарбия, таълим, муомала, ўзаро таъсирланиш таъсирида шахсга айланамиз. Шахс бўлмоқ - бу ҳар доим ўз хулқ - атвори устида ишлаш деганидир.
Инсон онги бир қарашда яхлит нарса, аслида у айрим жараѐнлардан иборат. Шунинг учун ҳам атроф муҳитни, ўзини билишига имкон берувчи онгни ўрганиш учун уни алоҳида психик жараѐнларга бўлиб ўргана бошлаганлар. Бу жараѐнлар – сезги, идрок, хотира, диққат, тафаккур нутқ ва бошқалар. Бу жараѐнлар бир-бири билан боғлиқки, бирини иккинчисиз тасаввур қилишнинг ўзи қийин.
Шахснинг индивидуал – типологик хусусиятлари таснифи. Дунѐда айнан бир-бирига ўхшаш бўлган икки кишини топиш жуда мушкул. Одам ташқи қиѐфаси, бўй-басти билан бошқа бирор кимсага ўхшаши мумкин, лекин феъли, мижози ва шахс сифатидаги хусусиятлари нуқтаи назаридан айнан бир хил инсонлар бўлмайди.
Ҳаттоки, олимлар битта тухумдан ривожланган эгизакларда ҳам жуда кўп жиҳатдан айнан ўхшашликни қайд қилишган, шахсий сифатларидаги корреляцион таҳлилда эса баъзи тафовутлар аниқланган.
Шахс - қайтарилмас, у ўз сифатлари ва борлиғи билан ноѐб. Ана шу қайтарилмаслик ва ноѐблик асосида унинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи ѐтади. Шу ўринда биз юқорида таъриф берган шахс тушунчаси билан ѐнма-ѐн ишлатиладиган яна икки тушунчага изоҳ беришни ўринли деб ҳисоблаймиз. Бу ―индивид‖ ва ―индивидуаллик‖ тушунчалари.
―Индивид ― тушунчаси умуман ―одам‖ деган тушунчани тўлдириб, унинг ижтимоий ва биологик мавжудот сифатида мавжудлигини тасдиқлайди ва уни, бир томондан, бошқа одамлардан фарқловчи белги ва хусусиятларини ўз ичига олади, иккинчи томондан, ўзига ва ўзига ўхшашларга хос бўлган умумий ва характерли хусусиятларни қамраб олади. Демак, индивид инсонга алоқадорлик фактини тасдиқловчи илмий тоифадир.
―Индивидуаллик‖ - юқоридаги иккала тушунчага нисбатан торроқ тушунча бўлиб, у аниқ одамни бошқа бир одамдан фарқловчи барча ўзига хос хусусиятлар мажмуини ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан шахс тизимини таҳлил қиладиган бўлсак, шахс индивидуаллигига унинг қобилиятлари, темпераменти, характери, иродавий сифатлари, эмоциялари, хулқига хос мотивация ва ижтимоий кўрсатмалари киради.
Шахс структураси ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
А) қобилиятлар ва эҳтиѐжлар;
Б) шахс йўналганлиги, қизиқишлар;
33
В) темперамент ва характер;
Г) иродавий сифатлар.
Шахс онтогенези қуйидагича шаклланади:
I босқич - шахснинг асосий стереотипи шаклланиши. Уч ѐшга келиб, болада ўзи ва борлиқ ҳақида тасаввур шаклланади. 3-5 ѐшда эса болада ―Мен‖ олмоши ишлатилади. 7 ѐшга келиб, ―танаси‖ ҳақида, ўнг ва чап томонлар (тананинг) ҳақида тасаввурлар шаклланади; 7-11 ѐшдан бошлаб бола ўз фаолиятини миясида режалаштира олади.
босқич - шахс стереотипи шаклланади (15-16 ѐшгача). Индивидуаллик кўпроқ юзага чиқади. Абстракт тушунчалардан кенг фойдаланилади.
III босқич - шахснинг ижтимоий стереотипининг шаклланиши (16-21 ѐш) атрофдаги олам билан инсоннинг муносабатларида англанганлик ҳисси шаклланади, ўз-ўзини англаш ва юқори даражали эмоциялар (этик, эстетик, интеллектуал) шаклланади.
Инсон шахсининг психик ривожланиши ва унинг шаклланиши мураккаб тадқиқот жараѐнидир. Зеро, унинг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятларини асосли илмий билиш, бола шахсига педагогик жихатдан таъсир кўрсатишнинг зарур шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |