Модул бўйича соатлар тақсимоти


Илк ѐшдаги болалар нутқининг хусусиятлари



Download 1,7 Mb.
bet14/58
Sana08.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#486265
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   58
Bog'liq
bolalar psixologiyasi

Илк ѐшдаги болалар нутқининг хусусиятлари

Боғча ѐшидаги болалар нутқининг ривожланиши уларнинг фаолияти, мулоқоти билан узвий боғлиқдир. Бола сўзларнинг мазмуни ва шаклидаги ўзгариш, унинг мулоқот шакллари ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Илк болалик даврига хос ситуатив нутқ ишчан мулоқот шаклидан носитуатив билишга йўналтирилган ва носитуатив - шахсий мулоқот шаклига ўтилиши болалар нутқига маълум бир талабларни қўяди. Бу талаблар бола нутқининг янги-янги томонларини, турли коммуникатив масалаларни ҳал қилиши учун зарур бўлган хусусиятларни таркиб топтиради. Боғча ѐшидаги боланинг нутқи ижтимоий алоқаларни ўрнатиш функциясини бажара бошлайди. Бунинг учун эса болада ички нутқ таркиб топиши, монологик хусусият касб этиб бориши лозим бўлади. Боғча ѐшида бола нутқининг ривожланишидаги муҳим хусусият


46
нутқ тафаккур қуролига айланишидан иборат. Бола сўз луғат бойлигининг ўсишида икки муҳим томон - миқдор ва сифат томонлари мавжуд.


Луғат бойлигининг миқдорий ўсиши Д.Б.Элькониннинг кўрсатишича бевосита боланинг ҳаѐт шароитлари ва тарбияланиш хусусиятларига бoғлиқ сўнгги йилларда у ѐки бу ѐшдаги болалар нутқининг луғат таркибини ўрганишга бағишланган тaдқиқотларда аввалги тaдқиқотларга нисбатан юқорироқ микдорий кўрсаткичлар аниқланди. Жумладан, В.Логинанинг маълумотларига кўра 3 ѐшга келиб, бола луғатида 1200 та сўз мавжуд бўлади.





  1. ѐшли боланинг фаол луғати эса 3000-3500 сўзни ўз ичига олади. Ваҳоланки,

40-60 йил олдин ўтказилган тaдкиқотларда 3 ѐшли боланинг луғати 400-600 сўздан, 6 ѐшли боланинг фаол луғати эса 2500-3000 сўздан иборат деб кўрсатилган эди.


Ситуацион – ишчан мулоқот шаклидаги болалар лексикаси (нутқи) конкрет предметли вазият билан боғлиқ. Бу ҳолат шунда кўринадики, боланинг нутқида от сўз туркумига оид сўзлар кўп бўлади. Сифат туркумидаги сўзлар умуман учрамайди ѐки буюмларнинг фақат ташқи хусусиятлари: ранги, ўлчами (барча сифатларнинг 96,4%)ни ифодалайди. 98% феъллар фақатгина аниқ предметли ҳаракатларга нисбатан ишлатилади.


Болаларнинг носитуатив – билишга йўналтирилган (вазиятга ситуацияга боғлиқ бўлмаган) мулоқотида улар катталардан ҳар хил нарса ва ҳодисалар ҳақида ахборот олишга боғлиқликдан озод бўлади. Аста секин атроф-оламдаги нарсаларнинг турли хусусиятларини акс эттирувчи сўзлар захираси кенгайиб боради. Жумладан, эстетик хусусиятларни ифодаловчи сифат туркумига оид сўзлар (11,25%) ва эмоционал хусусиятларни кўрсатувчи сўзлар (5%) пайдо бўлади, иродавий ва интеллектуал ҳаракатларни англатувчи феъл туркумидаги сўзлар (6,24%) вужудга келади.


Носитуатив - шахсий мулоқатда, бола одамлар ўртасидаги муносабатлар ҳaқида ахборот олишга, ўзининг фикрини катталар фикри билан таққослашга ҳаракат қилар экан, унинг нутқида умумий грамматик мураккаблашиш рўй беради. Сифат туркумидаги сўзлар қуйидаги нисбатда бўлади: атрибутив (ташқи хусусиятларини ифодаловчи) - 69,80%, эстетик хусусиятларни ифодаловчи сифатлар 14,65%, ахлоқий хусусиятларни ифодаловчи сифатлар - 9,3%. Иродавий ва интеллектуал ҳаракатларни ифодаловчи феъллар анча кўпайиб, нутқида ишлатилаѐтган барча феълларнинг 9,76%ни ташкил этади.


Боланинг луғат бойлиги нафақат миқдор жиҳатдан, балки сифат жиҳатдан ҳам ўсиб боради. Бу асосан болаларнинг сўзлар мазмунини ўзлаштириши билан кечади. Луғатни эгаллаш жараѐни тушунчаларни эгаллаб бориш билан узвий боғлиқ.


Боғча ѐшидаги болалар энг аввало кўргазмали ифодаланган ѐки уларнинг фаолиятларига жалб этилган предметлар, ҳодисалар, сифатлар, хусусиятлар, муносабатларнинг номланишини ўзлаштиради. Буни бола тафаккурининг кўргазмали-ҳаракат ва кўргазмали-образли характерда эканлиги билан тушунтириш мумкин. Шу сабабли боғча ѐшидаги болалар луғатида абстракт (мавҳум) тушунчалар деярли учрамайди.


Агар 3-7 ѐшдаги боладан берилган топширикда нутқий фаолиятнинг


47
элементи бўлмиш сўз билан муайян амалларни бажариш талаб этилса, масалан, гап таркибидан сўзларни ажратиб олиш вазифаси берилса, С.Н.Карпованинг тадқиқотида кўрсатишича, болада унга айтилган гап белгилайдиган вазиятга ориентир олишнинг анча барқарор мойиллиги кузатилади.


Бу мақсадда болага нутқнинг тушунарли мезонларини ўргатилмасдан, фақат таърифларни, яъни сўзларни кўргазмали намойиш этиш орқали таърифлашни ишлатиш мумкин. Катта боғча ѐши даврида сўзларнинг тузатилишини стихияли тарзда ўзлаштириш натижасида болаларда сўзни таркибий жиҳатдан таҳлил этишнинг элементар шакллари юзага келади. Нутқнинг фонетик (товуш) системасини ўзлаштириш жараѐни товушларни тўғри талаффуз этиш ва фонематик эшитишнинг ривожланишини ўз ичига олади. Нутқнинг фонетик таркибини ўзлаштириш бир ѐшнинг охирларига келиб бошланади. Боғча ѐш даврининг бошига келиб, болалар асосан она тилининг барча товушларини эгаллаб бўладилар. Бироқ шундай боғча ѐшидаги болалар ҳам учрайдики, уларда анча катта ѐшда ҳам нутқий нуқсон талаффуз камчиликлари учрайди. Бунинг асосий сабаби нутқ аппарати моторикасининг секин ривожланишидир.





Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish