Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари учун масъул тижорат банклари



Download 2,91 Mb.
bet3/32
Sana10.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#487874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
250 28.04.2021

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари учун масъул тижорат банклари — Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки.
3. Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммолари ушбу Тартибга 1а-иловага мувофиқ эҳтиёжманд оилаларни ўрганиш сўровномаси бўйича ўрганилади.
“Темир дафтар” ушбу Тартибга 1б-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. “Темир дафтар” рўйхатини шакллантириш
4. Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 5-мартдаги 122-сон қарори талаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.
Бунда, агар юқоридаги тоифаларга мос келадиган оилаларнинг аъзолари мос равишда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига ҳам киритилган бўлса, ушбу оилалар рўйхати “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларида юритилади.
5. Оилаларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда:
бошқарув офиси томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни уйма-уй юриш орқали;
ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали;
еҳтиёжманд оилаларни ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари орқали ўрганилади.
Сектор штаби котиби, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари томонидан эҳтиёжманд оилалар аъзоларининг қизиқишлари, муаммолари ва оилаларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисидаги жамланма рўйхат 3 кундан ошмаган муддатда шакллантирилади.
6. Жамланма рўйхат шакллантирилган кундан бошлаб 1 кун муддатда секторлар раҳбарларига тақдим этилади.
7. Секторлар раҳбарлари 3 кундан ошмаган муддатда жамланма рўйхат кўриб чиқилишини ташкил қилади.
Жамланма рўйхатни кўриб чиқиш жараёнида оиланинг маълумотлари:
туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари (уй хўжалиги дафтари асосида шакллантирилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар);
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари (касаллик тарихи, ногиронлиги бўлган шахслар ва кўрсатилган тиббий ёрдам тўғрисидаги маълумотлар);
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (ишсизлик нафақаси олувчилар, касб-ҳунарга ўқитилган ва ўқитиш жараёнидагилар, меҳнат мигрантлари тўғрисидаги маълумотлар);
туман (шаҳар) солиқ инспексиялари (даромадлар тўғрисидаги маълумот);
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари (оиланинг номидаги уй-жой (томорқа), мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар);
туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (никоҳ ва ўлим тўғрисидаги маълумотлар);
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (пенсия ва нафақалар тўғрисидаги маълумотлар) ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
8. Таҳлил натижалари асосида секторлар раҳбарлари томонидан 7 кундан ошмаган муддатда “Темир дафтар”га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси имзоланган ҳолда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.
9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан “Темир дафтар”га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ва “Йўл харитаси” белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ижро этиш учун юборилади.
10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган рўйхатлар секторлар штабларининг котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда “саховат.аргос.уз” ахборот тизими дастурига киритилади.
Секторлар раҳбарлари “Темир дафтар”га маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан “Темир дафтар”га киритилган оилалар бўйича амалга оширилаётган ишлар ахборот тизимига киритилади ва шундан сўнг бажарилган ҳисобланади. “Темир дафтар”га киритилган оилалар бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича барча ҳисоботлар ахборот тизимида шакллантирилади.

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish