Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


-§. “Темир дафтар”га киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш



Download 2,91 Mb.
bet5/32
Sana10.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#487874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
250 28.04.2021

3-§. “Темир дафтар”га киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш
13. Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган оилаларга тижорат банкларига ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
бизнес лойиҳаларни ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузишни ўргатиш;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олишга кўмаклашиш;
кредит ажратилгандан сўнг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тадбиркорлигини ривожлантиришни доимий қўллаб-қувватлаш.
14. Кредитлар “Темир дафтар”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
4-§. “Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш
15. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:
а) фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади;
б) туман (шаҳар) ҳокимлиги:
“Саховат ва кўмак” жамғармасининг даромадлари прогнозидан келиб чиқиб туман (шаҳар) молия бўлими билан келишган ҳолда “Темир дафтар”га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;
тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади;
в) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловларини ҳар ойнинг 5 — 27-кунларида амалга оширади.
Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам, уни олувчининг номидаги махсус депозит ҳисобварағига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг бир нусхаси секторлар раҳбарларига тақдим этилади;
д) туман (шаҳар) секторлар штаби котиби муҳтож оилаларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни “саховат.аргос.уз” ахборот тизимига киритади.
“Темир дафтар”га киритилган уй-жойини таъмирлашга муҳтож оилаларга кўмаклашиш сектор раҳбари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Бир марталик моддий ёрдам ажратиш календар йил давомида бир марта амалга оширилади.
Алоҳида кўрсатмалар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат топшириқлари ва ҳ.к.) асосида тўлаб бериладиган бир марталик моддий ёрдамлар бундан мустасно.

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish