Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


-§. “Темир дафтар”га киритилган оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш



Download 2,91 Mb.
bet6/32
Sana10.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#487874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
250 28.04.2021

5-§. “Темир дафтар”га киритилган оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш
16. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади;
ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида статсионар ёки амбулатория шароитда даволанади;
ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.
4-боб. “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш
17. “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш — Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, “Саховат ва кўмак” жамғармаси, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари;
томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари;
тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, тижорат банклари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган кредит ва грантлар;
моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни тиклаш ва бошқалар — “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
“Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Мазкур бандда белгиланган манбалар ҳисобидан туман (шаҳар)лар бўйича ажратиладиган маблағлар тақсимоти ҳар чорак учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ҳар чоракдан олдинги ойнинг 20-кунига қадар туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилади.
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ушбу манбалар ва ўз маблағлари ҳисобидан оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамнинг турини ва уларни олувчилар сонини белгилайди.

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish