Мм "укув кулланма"



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/54
Sana25.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#286821
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
Adabiy manbashunoslik va matnshunoslik (A.Habibullayev)

аралашувини ҳам ҳисобга олиш керак. Беихтиѐр қилинган 
хатолар эса матн талқинидан ташқарида туради. 
Матнга, шунингдек, ѐзув хусусиятлари, графика, безаклар, 
муаллиф чизган расмлар кирмайди. Қўлѐзмани ўрганаѐтганда 
манбашунос ундаги нарсаларнинг қай бири матнга, қай бири 
қўлѐзма хусусиятларига алоқадор эканини фахмлай олиши 
керак. 
Худди шунингдек, матнга хос хусусиятлардан алифбога, 
имлога оид, матннинг тасодифий нуқсонлари—ѐзув хатоси, 
тушиб қолган ўринлар, такрор ѐзиб қўйиш ҳоллари, беихтиѐр 
қистирмалардан ажрата билиш керак. 
Матнга хос ҳодисалар билан матндан ташқари бундай 
ҳодисаларни фарқлай билиш учун, кўп ҳолларда, пухта 
тилшунослик 
билими 
тақозо 
этилади. 
Чунончи, 
тил 
саводсизлиги матнга алоқадор ҳолат юзага келтирса, имло 
саводсизлиги матндан ташқари ҳодисадир. Буларни фарқлай 
олиш осон иш эмас. 
Асар.—Манбашунос учун асарнинг объектив белгиларини 
аниқлаб олиш жуда муҳим. Манбашунослик нуқтаи назаридан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


94 
мазмун жиҳатдан тугал ва шакл жиҳатдар маълум 
яхлитликка эга бўлган матннигина асар деб атай оламиз. 
Қадимий матнларда алоҳида бир тузилишга эга бўлган 
асарлар ҳам учраб туради. Асар ичида қўшимча, қистирма 
сюжетлар, қиссалар, афсоналар учраши мумкин. Матншунос 
бундай қиссаларни асосий асардан ажратиб олиб қарамаслиги, 
унинг яхлит асардаги ҳодисалар билан биргаликда олиб 
текшириши лозим бўлади. (Жумладан, «Шайх Санъон» қиссаси, 
«Ҳафт пайкар», «Ҳашт беҳешт», «Сабъаи сайѐр» ҳикоятлари ва 
ҳ.к.) 
Асар тушунчасининг ўзи нисбий характерга эга. Бу 
тушунчага манбашунос бошқа матнлардан у ѐки бу даражада 
мустақил матн тарихига (таҳрир вариантлари, матн нусхалари, 
фарқлантирувчи тил хусусиятлари, тазкираларда мустақил асар 
сифатида учраши ва ҳ.к. ҳолатларга) эга бўлгандагина мурожаат 
этади. Матншунослик тарихида икки алоҳида ѐдгорликни бир 
асар деб танилиши ѐки аксинча ҳолатлар ҳам учраб туради. 
Асарнинг сақланиб қолган бир парчасининг ўзи уни тўла асар 
сифатида қабул қилиш ҳоллари ҳам бўлиб туради. 
Қўлѐзма.—Ҳозирги замон адабиѐтида қўлѐзма деб 
муаллиф нусхаси тушунилади. У машинкада ѐзилган ѐки 
компьютерда терилган бўлиши мумкин. Қадимий асарлар 
матншунослигида эса, аҳвол бошқача. Унда қўлѐзма—бир ѐки 
бир неча асарларни ўз ичига оладиган қўлда ѐзилган матн (ѐки 
унинг бир қисми)дир. Қадимий асарлар матншунослигида 
муаллиф дастхати бўлган қўлѐзма алоҳида қадрланади. 
Нусха деб аслият ѐки бошқа нусхадан кўчириб олинган 
матнга айтамиз. Нусхада кўчириб олинган аслиятдаги 
иллюстрациялар тушириб қолдирилиши, ѐки аксинча, йўқ бўлса 
қўшилиши мумкин.
Бир қўлѐзма турли асарларни ўз ичига олган ҳоллари кўп 
учрайди. Масалан, Қўлѐзмалар институти чиқарган каталогда 
инв. 409 да Низомий «Хамса» си қўлѐзмасида Лутфийнинг бир 
неча ғазаллари; инв, 165, ўша асар, Ҳофиз Шерозий ғазал ва 
рубоийлари қўшиб кўчирилган. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


95 
Баѐзлар эса бир қанча шоирларнинг шеърларидан ташкил 
топиши мумкин. Масалан: Инв. № 94, баѐз ғазал, мухаммас ва 
рубоийлардан иборат. Унда: Жомий, Ибн Ямин, Бедил, Машраб, 
Саййиидо, Ҳофиз, Имло, Гулшаний, Фиғоний, Мушфиқий, Соиб 
Хайѐм, Анқо, Ҳайрат, Хозиқ шеърлари бор. 
Қўлѐзма ҳам, нусха ҳам баъзан муаллиф нусхаси бўлиши 
мумкин. Матншунослик амалиѐтида қўлѐзма матнини—
қўлѐзмадан, нусха матнини—нусхадан, дастхат матнини—
дастхат тушунчаларидан фарқлай олиш керак. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish