Дерманинг ҳужайрали элементлари.
Ҳужайра плазматик мембрана (қобиқ) билан ўралган протоплазма ва унда жойлашган ядродан ташкил топган. Эпидермисдан фарқли дерма нисбатан кўпроқ миқдорда оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг алмашинувини таъминловчи ҳужайраларни сақлайди. Улардан толали структуралар биосинтези кечадиган фибробластлар муҳимроқ аҳамиятга эга. Фибробластлар дермада якка ҳужайралар ёки тўда кўринишида учрайди. Бунда тўда кўринишдагилари кўпроқ қон томирлари, соч пиёзчалари ва бошқа гистологик структуралар яқинида жамланади. Якка ҳужайралар одатда тола боғламлари оралиғида ёки боғламлар ичида алоҳида толачалар орасида жойлашади.
Улар ҳар хил нотўғри шаклларга эга, одатда фибробластларнинг қобиғи бўлмайди ва протоплазма ҳар хил йўналишларда бутоқчаларни ҳосил қилади. Бир ҳужайранинг бутоқчалари, иккинчисининг бутоқчалари билан бирикади ва тармоқланиб, бирикувчи тўқиманинг узун, ўралиб кетувчи толаларини ҳосил қилади.
Протоплазма шаклсиз яримоқувчан модда кўринишида бўлиб, у бирикувчи тўқима толалари ва уларнинг боғламлари ботган муҳитни (бўшлиқни) тўлдиради. Ғуддали қаватдаги толалараро модданинг миқдори, тўрли қаватга нисбатане 10 марта кўп.
Ҳайвоннинг шикастланмаган дермасида жойлашган ҳужайралар ҳаёт фаолиятини намоён этмайди. Тери қопламаси ҳайвоннинг тириклигида шикастланса (кесик, тирналиш, чақа) ҳосил бўлган яра атрофида ҳужайраларнинг жамланиши юз беради. Улар ярани битиши учун зарур бўлган толали моддаларни ажратиб чиқаради. Яраларнинг битиш механизмини ўрганиш, тери ёки тайёр чармдаги у ёки бу нуқсонларнинг келиб чиқиши ва табиатини аниқлаш имконини беради.
Агар теридаги текширилаётган нуқсон, ҳаёт давридаги нуқсон бўлса, унда дерманинг ушбу қисмидан олинган кесимни таҳлил этганда, микроскоп остида ҳужайралар тўдасини кузатиш мумкин. Агар таҳлил этиладиган намунанинг кесимида шикастланиш атрофида ҳужайралар тўдаси кузатилмаса, унда ушбу нуқсон ўлгандан кейинги нуқсон деб хулоса чиқариш мумкин. Ушбу усулдан фойдаланиб, баҳсли ҳолатларда эхтиёж чораларини кўриш мақсадида ялпи шикастланиш (ҳаёт давридаги ёки ўлгандан кейинги хом -ашё нуқсони ёки ишлаб чиқариш нуқсони) табиатини аниқлаш мумкин.
Ҳужайрали элементлардан дермада шунингдек макрофаглар, булутли, пигментли ва бошқа ҳужайралар учрайди. Макрофаглар фибробластларга ўхшайди, аммо улар аниқ ифодаланган юлдузсимон ёки урчуқсимон шаклга эга. Макрофаглар тўқималарнинг яллиғланган жойига кўчиши, ўлган ҳужайралар заррачаларини ёки сунъий киритилган моддаларни босиб олиш ва ҳазм қилиш қобилиятига эга. Улар гўё санитарлар вазифасини бажаради. Булутли ҳужайралар, одатда юмалоқ шаклга эга. Пигментли ҳужайралар дермада нисбатан кам учрайди, тери қопламининг рангини ҳосил бўлишида маълум ўйнайди.
Ҳужайрали элементлар бўкади ва хом -ашёга ишлов беришда, айниқса, тери ишлаб чиқаришнинг тайёрлов жараёнларида қисман бузилади.
Ҳужайралараро модда гелга ўхшаш структурасиз масса кўринишида бўлиб, баъзан уни асосий ёки цементловчи модда деб юритилади. Ҳужайралараро модда ҳужайраларида синтез қилинган полипептид занжирлардан коллагеннинг фибриллаларини ҳосил бўлишида маълум ролни бажаради деб тахмин қилинади. Ҳужайралараро модда (ривожланишнинг биринчи босқичида суюқ) вақт ўтган сайин янада қуюқлашиб, қисман қотади. Шу билан толали элементларнинг бирикишига гўёки иштирок этади. Ҳужайралараро модда таркибига қуйи молекуляр моддалар, полисахаридлар ва оқсиллар шунингдек оқсилларнинг полисахаридлар билан комплекс бирикмалари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |