Miyliyev ibrohimning odam anatomiyasi fanidan tayyorlagan mustaqil ishi



Download 415,5 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi415,5 Kb.
#197091
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
TERINING TUZILISHI VA FUNKSIYASI

Дерма - терининг асосий қавати бўлиб, бевосита эпидермис остида жойлашган. У тери қалингининг 95-98 % ни ташкил этади. Дерма аморф моддага ботган толали ва ҳужайрали структуралардан ташкил топган. Унинг қалинлиги, зичлиги ва мустаҳкамлиги, ҳайвоннинг тури ва ёшига, шунингдек терининг топографик қисмларига қараб ўзгаради.
Дермада ўзаро зич боғланган иккита қаватни фарқлаш мумкин. Устки- ғуддали қават (термостатик) қалинлиги каттароқ ва пишиқлиги камроқ, пастки – тўрли қават, анча зич ва мустаҳкамроқ қават.
Эпидермисга ёндашган ғуддали қават, тола боғламлари орасида жойлашган соч халтачалари, сочни кўтарувчи мушаклар, ёғ ва тер безларини сақлайди. Ғуддали қават қалинлиги, ҳайвоннинг тури, ёши ва терининг топографик қисмларига қараб, дерма қалинлининг 20-50% ни ташкил этади. Ушбу қават сиртини, юзги қават деб юритиш қабул қилинган, чунки эпидермис бартараф этилгандан сўнг, ғуддали қават юзаси терининг юза томони бўлиб қолади. Бу қават ҳар бир хом -ашё турига хос бўлган расм- мереяга эга. Ғуддали қаватнинг бу қисмида кўп миқдорда эластин толалари мавжуд, улар тармоқланган қалин тўр ҳосил қилиб, эпидермиснинг дерма билан мустаҳкам боғланишини таъминлайди. Ғуддали қаватда коллаген толалари боғламлари дерманинг тўрли қаватига нисбатан анча ингичка.
Дерма сиртига яқинлашган сайин, тола боғламлари секин аста ингичкалашади ва зичлашади, терининг юза сиртига нисбатан параллел йўналишни эгаллайди.
Дерманинг энг юқори сиртида бирлами толачалар шунчалик майин ва зич ўрилишларни хосил қиладики, қуролланмаган кўз билан кузатганда, дерма сиртини мембрана кўринишидаги қопловчи гомоген масса деган тасаввур ҳосил бўлади.
Ғуддали қават толалари ўзининг таркиби бўйича тўрли қават толаларидан фарқ қилмайди. Аммо тери ишлаб чиқариш жараёнида кислота, ишқор, тузлар ва бошқа моддалар таъсири остида улар ўзини ҳар хил тутади. Бу уларни актив сиртининг ҳар хил даражада ривожланганлигига боғлиқ. Худди шу билан, масалан тери юза сиртининг бир қатор кимёвий реагентларга нисбатан юқори адсорбцион қобилияти ва унинг бактериал жараёнларга янада кўпроқ ифодаланган сезгирлиги изохланади.
Толалар орасидаги фарқ чарм ва мўйнахом -ашёсига бирламчи ишлов бериш жараёнларида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг кейинги жараёнларида алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Дерманинг юза қавати, хатто бир озгина чирикли жараёнларга учраса ҳам, механик омиллар ёки баъзи реагентларнинг эритмалари таъсирида қаватланиши мумкин, бу эса қайта ишлашнинг биринчи босқичларидаёқ хом -ашёнинг бузилишига олиб келади.
Соч ўрнашган даражадаги текислик ғуддали қаватнинг шартли равишда қуйи чегараси ҳисобланади. Икки томонлама соч халтачалари бўлган чўчқа ва бошқа ҳайвон терилари бундан мустасно. Бундай ҳолларда дерма ғуддали ва тўрли қаватларга бўлинмайди, чунки у ўзининг амалий аҳамиятини йўқотади.
Дерманинг иккинчи қавати тўрли қават ҳисобланади. Тўрли қават билан ғуддали қават орасида аниқ ўрнатилган чегара йўқ.
Ғуддали ва тўрли қават ўртасидаги бўлиниш текислиги шартли деб юритилади, чунки соч халтачаларининг ўрнашиш чуқурлиги ҳар хил ва кўпроқ ҳайвоннинг тури, ёши ва топографик қисмларига боғлиқ бўлади. Масалан, терининг айнан бир қисмида қилтиқ, момиқ ва оралиқ сочлар ўрнашган. Шунга қарамасдан шартли чегарани, дермада сочнинг ўрнашиш чуқурлигининг гистологик вертикал кесимини, шунингдек бир вақтнинг ўзида дерма қалинлигини ўлчаш билан ўрганиш мумкин. Ушбу маълумотлар бўйича ғуддали қават қалинлигининг, дерманинг умумий қалинлигига нисбати фоизларда ҳисобланади. Ғуддали ва тўрли қаватларнинг нисбати тери ва ундан тайёрланган чармнинг аҳамиятли даражада узилишдаги мустаҳкамлигини тавсифлайди. Бу нисбат тери хом -ашёсини саралашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, қўй териларини, катта хом -ашёнинг арраланган териларини, баъзи эчки турлари териларини, шунингдек ҳамма турдаги териларнинг бўйин ва қорин соҳасидаги териларини ишлов беришда амалий аҳамиятга эга.
Хом -ашёга бирламчи ишлов бериш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида, ғуддали ва тўрли қаватларнинг бўлиниш соҳасида, қаватлар орасидаги боғни сусайтирувчи ёғ ҳужайралари, безлар, соч безлари, томирлар ва бошқа толали структуралар жамланмаси борлигини эътиборга олиш лозим. Хом -ашёни нотўғри консервалаш ёки унга ишлов бериш технологиясини бузиш (жуда кучли механик ёки кимёвий таъсир) ҳолларида, ғуддали ва тўрли қават чегарасида озми кўпми қаватланиш юз беради. Бу “юза қаватининг ажралиши” деб номланадиган кенг тарқалган тери нуқсонининг ҳосил бўлишида ифодаланади.
Тўрли қават терининг энг пишиқ ва бакувват қавати ҳисобланади. Бу хоссалар терининг мустаҳкамлиги, емирилишга чидамлилиги ва истеъмол хоссаларини белгилайди. Толалар боғламининг ўрилиш табиати, уларнинг йўғонлиги ва йўналиши, хом -ашёнинг тури, ҳайвоннинг ёши ва терининг топографик қисмларига боғлиқ.
Дерманинг умумий қалинлигига нисбатан тўрли қават қалинлиги турли хил ҳайвонларни янги шилинган терисининг ёпқич соҳасида тахминан бир хил: ҳўкиз терисида 75-80%, сигир терисида 70%, от териларида 60%, эчки териларида 35%, қўй териларида 30-50%.

Download 415,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish