Miyliyev ibrohimning odam anatomiyasi fanidan tayyorlagan mustaqil ishi



Download 415,5 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi415,5 Kb.
#197091
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
TERINING TUZILISHI VA FUNKSIYASI

Эпидермис – эпителиал тўқималардан ташкил топган бўлиб, тери қопламининг ташқи қавати ҳисобланади. Эпидермис ташқи қавати шохланган, ҳар хил шаклдаги ҳужайраларнинг зич ётқизилган тўпламидан иборат. Унинг қалинлиги тахминан тери қалинлигининг 0.5-1 % ни ташкил этади.
Эпителиал тўқималардаги чегаралари аниқ ифодаланган ҳужайралар бир ёки кўп қаватли эпителийларни ҳосил қилиш қобилиятига эга. Унда қон томирлари бўлмайди. Ҳужайраларнинг озиқланиши ва алмашинув шароитларининг ўзгариши, юқори қаватларнинг шохланишига олиб келади.
Эпидермис ҳайвон ҳаётида катта физиологик роль ўйнайди. Намликнинг буғланишини ва қуйи қаватларга бактериялар киришини тўхтади, тананинг иссиқлик беришини бир оз камайтиради. Эпидермис гўё, қуйида ётган қават- дермага соч халтачалари ва ҳар хил безлар, шунингдек дермага ботган кўпсонли ғуддалари билан кириб ўсиб кетгандек. Дерманинг цилиндрсимон ғуддалари ҳам худди шундай эпидермисга кириб кетганлиги туфайли, эпидермис дерма билан зич боғланган. Дерманинг ғуддалари орқали қон томирлари эпидермис ҳужайраларини озиқлантиради. Эпидермисга ботган дерма ғуддаларининг жойланиши, шакли ва катталиги ҳар хил бўлиб, тери турига боғлиқ бўлади. Шунинг учун тайёр терида “мерея” деб аталадиган юза қаватининг ўзига хос тасвири ҳосил бўлади.
Эпидермис ҳайвоннинг тури ва терининг топографик қисмларига қараб, тузилиши ва қалинлигининг ўзгарувчанлиги билан фарқланади. Жун қоплами қалин териларда (қуй, эчки) эпидермис юпқа, жуни сийрак териларда (чўчқа) эса анча қалин. Жуни бўлмаган тери қисмларида (оёқ ёстиқчалари, бурун ойначалари) эпидермис қалинлиги, тери умумий қалинлигининг 5 % ни ташкил қилади.
Одатда эпидермисда иккита қаватга: ички (нишли ёки малпигий) ва ташқи (шохланган ёки ташқи) қаватларга ажратилади.
Ички қават бевосита дермага туташган бўлиб, асосан тирик ҳужайралардан ташкил топган. Ҳужайраларнинг шакли ва ҳолатига қараб уни уч қисмга: асосий (ҳақиқий нишли ёки базал), қилтиқсимон (тўрли) ва донли қаватларга бўлиш мумкин.
Асосий қаватда ҳосил бўлган ҳар бир ҳужайра ўсиш ва қариш жараёнида, ўзининг цилиндрсимон шаклини аста –секин ўзгартириб, қилтиқсимонга айланади, унда дончалар пайдо бўлади. Сўнгра эзилган ҳолатга ўтиб, секин аста шохланади. Ҳужайралар ушбу метаболик ўзгаришлардан ҳар хил тезлик билан ўтадилар, шунинг учун ҳар хил қаватларнинг ҳужайралари бир вақтда ҳосил бўлиши мумкин.
Эпидермиснинг асосий қавати (ҳақиқий нишли) остида, кўп қиррали ҳужайралар қаторидан ташкил топган қилтиқсимон қават жойлашган. Бу ҳужайралар ўзаро протоплазматик кўприклар билан боғланган. Ушбу ҳужайраларда ҳали шохланиш белгилари йўқ, аммо улар бўлиниш қобилиятига эга эмас.
Қилтиқсимон қават остида янада юпқароқ, икки – уч қатор кўп қиррали эзилган ҳужайралардан ташкил топган донли қават жойлашган. Ушбу қават ҳужайраларининг протоплазмасида майда дончаларнинг ҳосил бўлиши яққол намоён бўлади. Булар шохли тузилмаларнинг (кератогиалин) куртакчаси ҳисобланади. Кейинчалик улардан ва уларнинг плазмасидан шохсимон оқсил модда –кератин ҳосил бўлади. Худди шундай ўзгаришлар дерманинг ёғ, тер ва бошқа безларини ташкил қилувчи эпителиал ҳужайраларнинг плазматик моддасида ҳам рўй беради, аммо уларда кератинланиш ва шохланиш охиригача бормайди, ушбу жараёнларнинг охирги маҳсулоти ёғ моддалари ҳисобланади.

Download 415,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish