Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Акбаржон АБДУЛМАЖИД 
ҚАРЗ
Холдор акага узоқ таниши қўнғироқ қилиб қолди: 
– Алло, кечирасиз, ака, узоқ сафарга чиққандим. Довонда мошинам бузилиб қолди, таъмирлаш учун харажатига пул етмаяпти. 
Ҳайдовчимни таксидан юборсам қарз бериб тура оласизми?
– Албатта, укажон! Тез келсин. Соғ бўлсаларинг бўлди. 
Ўн дақиқа ўтмасдан эшик тақиллаб ҳайдовчи кириб келди. 
ОРТИҚЧА
Муассаса компьютерларини тармоқли шаклда вируслардан автоматик ҳимоя қилиш мосламасини ишга тушириб, ўзини ўзи 
таъмирлаш дастурларини ўрнатган ЭҲМ операторининг иш ўрни қисқартирилди. 
БЎРИ
– Бўрининг еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон дейишади, – нолиди маҳбус.
– Бўри ўт еганини қаерда кўргансан ўзинг? – деди иккинчи маҳбус. 
Ситора АЗИЗОВА 
ЁЛҒОН
Оғир сумкаларни кўтарган аёл такси тўхтатди. Ёнида боласи. Манзилга етиб боришганда киракаш одамгарчилик юзасидан 
аёлнинг сумкаларини кўтаришиб эшигигача олиб борди. Болакай тўхтаб унга савол берди:
– Сиз дадам бўласизми?
Эркак тушунмай, боланинг онасига қаради. 
Аёл довдираб қолди. У дадасининг қаердалигини кўп сўрайдиган ўғлига доим «Отанг бир кун уйимизга келади. Унинг маши
-
наси бор» дерди. Дадаси уларни ташлаб кетганда болакай жуда кичкина эди...
«ҚЎРҚОҚ»
1991 йил. Йигит унаштирилган қизини кинога олиб тушди. Ҳинд фильми экан. Романтик саҳналар, чиройли куй-қўшиқ, 
рақслардан кейин ур-ур, сура-сур, ота-от, бошланди. Сўнг кутилмаганда машина портлади. Шу чоғ йигит «Онажоно-о-н» деб 
қичқирганча ўзини ўриндиқ остига ташлади. У қулоқларини қўллари билан тўсиб олганди.
«Юракданам бор экан-ку», деб кулишди баъзилар. Кино қолиб, ҳамма уни томоша қилишди. Қиз «шарманда» деганча, кино 
залидан чиқиб кетди. Йигит анча вақтгача шу алфозда ётди.
Қиз йигитнинг Афғонистонда хизмат қилиб қайтганидан бехабар эди.
АЛДАМЧИ СИЙРАТ
Ёшгина, замонавий кийинган, юзидан турмушга чиққан-чиқмаганини билиш мушкул бўлган бир жувон метрода кетарди. У хаё
-
лан қаршисидаги икки эркакни ўзаро солиштирарди: «Мана сизга бефаросатлик ва маданиятнинг яққол тафовути! Бу эркакнинг 
кийиниши, ўзини тутишидан ички олами ҳам қанчалик гўзаллиги, тартибли, зиёли оиладан чиққанини билиб олиш мумкин. 
Мановини эса... Тавба, эркак деган ҳам шунақа беўхшов, тасқара бўладими?» Унинг ғижим кўйлаги, униққан шими, эскириб 
қолган туфлисига, меҳнатдан қадоқ бўлиб қаварган қўлларига қараб ижирғаниб қўйди жувон.
Кейинги бекатдан «гур» этиб йўловчилар чиққанида, жувон кексароқ кишига жой бериш учун ўрнидан турди. Тиқилинчда хуш
-
сурат эркакнинг қўли белига тегиб кетгандай бўлди. Аёлнинг ёноқлари қизарди... Бу эркак кейинги бекатда тушиб қолди. Аёл 
эса йўл бўйи у ҳақда ўйлади. Ўзининг бекатига етганида эса телефонига қўл узатди. Уни шимининг орқа чўнтагига солганди. 
Аммо телефон жойида йўқ эди... 
ҲАҚНИНГ ҲУКМИ
– Ногирон бола туғиб беришдан бошқасига ярамаган хотинингдан кўнгил узишинг бунча қийин! Бир умр тўшакка михланган, 
касалманд болага қараб рангингни сарғайтириб ўтасанми? Жавобини бер, ўзим сени онаси ўпмаганига уйлантириб қўяман. 
Соғлом бола туғиб беради, − деб зуғум қилди ака. 
Уканинг тили қисиқ эди. Чунки у болаликдан нимжон бўлиб улғайган, оғирроқ ишларга ярамасди. Шу боис ожиз, муте бўлиб 
ўсди. Акасининг қўлида ишлар, кира қилиб юрадиган машинасини ҳам акаси олиб берганди. 
Кўп ўтмай у хотини билан ажрашди. Акаси сўзида туриб, икки ойга қолмай онаси ўпмаган қизга уйлантирди. Бир йилга қолмай 
эгизак фарзандлар кўрди, улар соғлом эди. Кейинги фарзандини кутаётганида келинойиси ҳам тўртинчи боласига бошқоронғи 
бўлди. Буниси ҳам соппа-соғ, аммо... акасининг тўрт ўғилдан кейин Худодан тилаб-тилаб олган қизчаси туғилганида, болани 
кўриб ҳатто дўхтирлар ҳам ўзларини йўқотиб қўйишди. Қизалоқнинг икки оёғи ўрнига беўхшов ўсимталар осилиб турарди...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish