Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Жасур КЕНГБОЕВ
ҲЎКИЗЛАР
Кутилмаганда Норқул узуннинг жони узилди. 
Аёзли кунда, камига қашшоқнинг жанозасига кўп одам келармиди. Бир тўда одам тобутни елкасига тутиб, қалин ёққан қор 
оралаб қабристонга элтди. Бироқ қабр ҳали қазиб бўлинмаган, музлаган ерни кавлаш осон кечмаётган эди. Одамлар гўрковга 
ёрдамлаша бошлади.
Йўлда терлаб-пишиб тобут кўтарганлар нафас ростлаб турди. Шивир-шивир гаплашди. 
«Даволатишса бўларди. Ўладиган касал эмасди-ку», деди бири.
«Шаҳарга оборишган экан, операцияга катта пул кетишини айтишибди», деди иккинчиси. 
«Пул ўлсин! Топилмабдими?». 
«Раҳматлининг ўзи рози бўлмабди. Оғилда биттаю битта ҳўкиз қолди, беш ўғилдан ҳеч бирини уйлантиролмадим, шу охир
-
га молнинг ҳам бошига етмай, деганмиш... Ўлимига кўзи етганми, билмайман... Аслида анови ҳўкизларнинг кўзи қиймаган 
чиқар...»
...Марҳум ерга қўйилди. Тупроқ тортилди. Фарзандлари чуқур қайғуга ботди. Азанинг учинчи кунимиди, асранди ҳўкиз кутил
-
маганда ўлиб қолди. Ўғиллар таъзия билан овора бўлиб, ҳўкизга емиш ва сув беришни унутган, жонивор очликдан тупроқ ялаб, 
ошқозони қотиб ўлган эди.
ДУНЁДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛ
«Деразадан боқаётган энг гўзал аёл» мавзусида шедевр расм чизишни ният қилган мусаввир неча ойлаб шаҳардаги кўп қават
-
ли уйларга кўз тикиб, ўзига қаҳрамон қидириб юрди. Бироқ ҳеч омади келмади: деразалардан дунёга нафрат билан боқаётган 
кампирлар, уришқоқлигию шаллақилиги нигоҳида акс бериб турган хотинлар, сигарет тутатганча, оламга бефарқ боқаётган 
жувонлар, болаларини қарғаб уйга чақираётган калтафаҳм аёллар дуч келаверди.
Кунлардан бир куни скамейкада хаёл суриб ўтирган рассомнинг кўзи ажойиб манзарага тушди.
Рўпарасидаги маҳобатли уйнинг олтинчи қаватидаги бир дераза секин очилди. Ундан юзи офтобдай, фариштамисол аёл кўрин
-
ди. У меҳр билан ювган кирини дераза дорига илаётган эди.
Шошиб қолган рассом шартта ашқол-дашқолини тайёрлай бошлади. Бу маҳалда аёл бир оёғи кесилиб, учи бураб тамғалаб 
тикилган шим ва кўпгина бир пой пайпоқларни дорга илиб бўлганди.
ОТА
Ота тўлиб-тошиб келди. Уйда тўполон бўлиб кетди: тўрт боласи югуриб келиб, қучоғига отилди. Отанинг кўзи нариги хона 
эшигида мўлтирабгина турган қизчага тушди.У узоқроқ бир қариндошининг етимчаси эди. 
– Дада! – деди кенжа ўғилчаси. 
Ота унга шоколад берди. 
– Дада, менгаям! – деган кичик қизчаси ўз улушини олди. 
– Дадажон! – деди учинчи фарзанди. У ҳам бенасиб қолмади.
– Дада! – деди тўнғич ўғли. 
Уйига меҳмон қизалоқ келганидан бехабар ота шоколадни қўлида тутиб, бир нафас туриб қолди ва бир ўғлига, бир етим қизчага 
тикилди. 
Шу маҳал етим қизалоқ катта қизни имлаб чақирди. Қулоғига шивирлади. Катта қизи келиб, отасига шундай деди: 
– Дугонам «Дадангни мен ҳам дада десам майлими?» деб сўраяпти...
БОЗОРДА
У маҳаллар қишлоқда бозор дегани ҳозиргидай ҳар кунлик эмас, фақат якшанба кунлари бўларди. 
Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, 
парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди. 
Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига 
ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди, қизи бозор ораламасди. Сабаби, 
деҳқон бозорига аёл зоти қадам қўймасди. Бугун бозорда юрган етти ёшли қизча ҳамманинг эътиборини тортгани бежиз эмас.
...Робия кўнгли тўлиб, қизига раҳмат деди. Қизи эса, чўнтагидан пулларни чиқариб берди.
– Бу қанақаси?! – деди Робия ҳайрон қолиб. − Бунча нарсани қайси пулга олиб келдинг? 
Қизининг кўзи йилтиллади: 
– Ҳеч ким пулимни олмади. Картошкачи амакиям, пиёзчи амакиям: «Раҳматли отанг яхши одам эди, ёш кетди», деб бир килодан 
эмас, икки килодан берди. Пулимни эса олишмади...
Робиянинг мижжасига ёш қалқиб чиқди. 
САВДОГАРНИНГ МЕҲМОНИ
Бир йилдан бери савдогарлик қилаётган Азимбой шаҳарлик дўсти келганини эшитди-ю, уни уйига меҳмонга чақирди. Неча 
йиллик қадрдони, болалик дўсти эди. Хотинига дастурхонни ноз-неъматга тўлдиришни тайинлаб, ўзи ошнасини қўярда-қўймай 
етаклаб келди. 
Дўсти очилиб ўтирди. Азимбойнинг шинавандалигига қойил қолди. Савдога ўтгани, қўли пул кўриб, қаддини тиклаганига 
хурсанд бўлди. Ўзгариб кетибди-да Азимбой! Келиннинг пазандалиги-ю хушмуомаласидан ҳам дили яйради. Иззат-икромидан 
боши кўкка етди. 
Бир маҳал Азимбой ошхонага чиқди. Хотинига товоққа икки ҳисса қовурдоқ гўшт солиб киришни буюрган эди, аёлининг қо
-
воғи уйилиб кетди.


– Намунча ўзингиздан кетиб қолдингиз? – деди хотини. − Биринчи марта кўряпсизми шу ошнангизни? Оқибатини кўриб туриб
-
миз, беш йил деганда бир йўқлаб келибди...
Азимбой секин шивирлади: 
– Жим бўл-ей! Эсидан чиқмайдиган қилиб бир меҳмон қилайлик, кейин шаҳарга борганларимизда меҳмонхона қидириб юрмай
-
миз... Меҳмонхонада бир кун тунаш неча пулга тушишини биласан-ку... Энди тўғри ошнамнинг уйига бораверамиз-да, хотин...
ТЎНҒИЧ ЎҒИЛ
Тўнғич ўғил олис юртда эди. Унга укалар бир неча кун қўнғироқ қилиб, туша олишмади. Бир куни охири гўшак кўтарилди. 
– Ало? Ака?
– Ҳов, Самандаржон? Яхшимисан, укам?
– Раҳмат... Ака, бардам бўлинг. Отамдан айрилиб қолдик. Тўнғичимизсиз, отам сизни сўрай-сўрай тинкаси қуриди. Кўзи орқада 
кетди отагинамнинг...
– Эҳ... Нега бундай бўлди, Самандаржон? Отам... отам ҳовлини кимга васият қилиб кетди?
МАНЗАРА
Уч бекорчи одам йўл ёқасида гурунглашиб ўтирган эди. Шу маҳал қоп-қора, қимматбаҳо хориж машина келиб, ҳашамдор бир 
дарвоза олдида тўхтади. Ундан қора кўзайнок таққан бир киши тушиб, қўлини кўксига қўйганича бекорчихўжаларга салом 
берди-да, пулга тўла сумкани кўтариб, дарвозадан кириб кетди. 
– Ўғри-ю порахўрларнинг яшаши шунақа-да, − деди биринчи бекорчи унинг ортидан. − Ҳозир босиб-босиб ейди, эртага камида 
ўн йилга кесилиб кетганида кўрамиз аҳволини.
– Бунақалар ҳамма ёқни сотиб олади, − деди иккинчиси. − Манови машинаниям кимларнидир қон қақшатиб, олгандир...
– Тўғри айтасан. Бундай одамлар узоққа бормайди. Бировнинг бурнини қонатиб топилган бойлик буюрмайди. 
Озроқ вақт ўтиб, ҳалиги одам уйидан қайтиб чиқди. Телефонида баланд овозда гапирар эди: 
– Ака, бир амаллаб келинг. Тўй бошлаб қўйдим. Озроқ етмай қолганди, бугун иккинчи машинамниям сотиб, қўшяпман. Ҳа, ҳа, 
шу... Эртага қишлоғимиздан беш етим болакайнинг суннат тўйини қилиб бермоқчиман. Савоб-да энди, ака...
Бекорчихўжалар жим бўлиб қолди. 
СТАТИСТИКА
Жувон газета ўқиб ўтирар экан, ғалати бир статистикага дуч келди: «Мамлакатимизда ҳар бир оилага уч яримтадан фарзанд 
тўғри келади». 
– Ёлғон! Ғирт уйдирма бу! – дея газетани ирғитиб юборди жувон. − Ишонмайман бу статистикага! 
«Бизда, ҳеч бўлмаса, шу яримта ҳам йўқ-ку!» – дея унсиз йиғларди у.
Сабаби, жувон тирноққа зор эди.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish