Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Зилолабону ХОЛИҚОВА
АҲД
Мен шундай асар ёзайки, оналар фарзандларига бефарқ бўлмасин. 
Ўгай онаси қўлида хор бўлган фарзандлар ҳақида ёзайки, уни ўқиб ўша оналар бевақт умрини хазон қилганидан бир умр ви
-
ждон азобида қолсин.
Шундай ёзайки, улар менга қанчалик оғриқ берган бўлишса, барча оналар ўқиб ана шундай азоб чексин, йиғласин. Шунд¬ай 
ёзайки...
Шуларни ўйлар экан, ўзининг қабр тошига термилганча мўлтираб ўлтирарди болакайнинг арвоҳи.
ОРЗУ
У беш яшар болакайни кўтариб боғчага олиб борди. Кетаётганда қўлини силтаб: «Дада, менга ўзингизникига ўхшаган катта 
машина олиб қўйинг», деди-ю боғча опасининг қўлидан тутганча ичкарига кириб кетди.
Эркак ним табассум ила «Болалар дунёси» деб ёзилган дўконга кирар экан, турфа хил ўйинчоқлардан кўзлари қамашиб кетди. 
Қайси бирини танлашни билмай айланиб-айланиб бир режани кўнглига тукканча дўконни тарк этди. 
Тонг отди. Эркак уйғонди. Кўз ўнгидан тушида кўрган манзаралари жонланиб хўрсиниб қўйди. У бепушт эди...
НАСИБА
Калта иштон кийволиб, кир-чир ҳолда югуриб юрган болакай кўча четида биргина шафтоли дарахтига гоҳ тирмашиб, гоҳ 
шохларини синдириб меваларини ҳар томонга улоқтирарди. У ўз ишидан завқланганча қушларнинг пир этиб учишини томоша 
қилар, улар билан баравар ирғишлар эди.
Бола улғайди. Тақдир унга кўп эҳсонлар билан бирга оғриқларни ҳам ҳадя этди. Энди рўзғор юки қаддини эга бошлади. Қаш
-
шоқлашиб қолган бу хонадонда энди бир бўлак нон ҳам топилмас, у ногиронлик аравачасига михлангандек ўтирарди. Ошқо
-
зонининг қуриллашига қарамай ташқарида сайр қилишни лозим топганча, бир томони қийшайиб тушган эшигини «ғийқ» этиб 
очганча кўча бўйлаб кета бошлади.
Шу пайт сояроқ жойга ўтиб нафасини ростлаш учун тўхтади. Тап этиб ёнига нимадир тушди. Қария қизариб ғарқ пишган шаф
-
толига термилганча қотиб қолди.
ЗУЛМ
– Ойи, илтимос, уришманг, фақат биттагина гапим бор. Жаннат оналар оёғи остида экан, оёғингиздан бир бор ўпиб қўйишимга 
ижозат беринг, – онасига ёшли кўзларини жовдиратди ва кафтларини очди.
Унинг қўлида оғзини ёпиши учун ҳар куни ишлатадиган латта бор эди...
КЕЧИКИШ
– Эҳ, қачон шу ишлардан бўшайман-а! Бўлди, бас! Беш йилдан бери онамни ўзлари орзу қилган ҳажга олиб бораман дейману 
баҳоналар билан қолдиравераман. Энди жиддий киришмасам бўлмайди. 
У шундай деганча, компьютерга тикилди, ишларини тартибга келтиргунича яна ёдидан кўтарилди.
Орадан бир ой ўтиб у ростдан ҳам онасини суюнтириш учун йўлга чиқди. Қишлоққа етиб келиши билан тумонат одамни кўрди. 
У онасини сўнгги манзилга кузатиб қўйди...
ЙЎЛОВЧИ
– Такси, такси...
Юпун кийинган, қизил бежирим кўйлаги ёмғирда шалаббо бўлган қиз ёнида тўхтаган машина эшигини очди ва ўтириб олди.
– Салом. Қаерга олиб борай?
Ҳайдовчи унинг аҳволига ачиниш ва ҳайрат билан қарар экан, қиз чуқур хўрсиниш аралаш синиқ жилмайганча сўз қотди:
– Дунёнинг охирига...
ИЗТИРОБ
Бобуржон суратга тикилиб тинимсиз жилмаяр, гўё қиз ёнида тургандек унинг юзларини оҳиста силар ва сочларини ҳидлаган 
куйи кўзларига маҳлиё бўлиб боқар, ўзича шивирлайди: 
«Нодира, сени қанчалик севишимни биласанми? Кўрасан, ҳали энг бахтли жуфтлик бўламиз. Анови кинода велосипедда қиз ва 
йигит сайр қилганини кўргандик-ку, ўшанақа велигимиз бўлади. Амир Тимур хиёбони тинч, мазза қилиб учираман сени. Ҳали 
фарзандларимиз бўлади, эрталаб туриб бирга югурамиз. Барибир мендан орқада қолиб кетасан жиннивойим, ҳа, майли, ўзим 
сендан ортда қолишга ҳаракат қиламан. Кеча пошнали туфлида юрганингни тушингда кўрганингни айтгандинг-а, мен сенга 
ундан зўрини олиб бераман, пучуқвой. Қани, бир кулгин-чи...” 
Бобуржон суратга боқиб ўзича жилмайди. Суратда 22 ёшли қиз ногиронлар аравачасида ўтирарди.
Бобуржон икки оёғининг йўқлиги ёдига тушгандек чуқур уҳ тортганча кўрпани юзига тортди...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish