Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети тамондан Олий таълим муассасаларида тадбирларни ташкил этиш шакллари уларнинг мазмунини бойитиш бўйича ҳамда жамоат ташкилотлари


Ғоявий тарбиянинг вазифалари нималардан иборат?



Download 282,5 Kb.
bet20/21
Sana30.07.2022
Hajmi282,5 Kb.
#846150
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1-qo\'llanma

Ғоявий тарбиянинг вазифалари нималардан иборат?
Ғоявий тарбиянинг вазифалари маҳалла, оилаларда болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб:
- миллий ғояларимизни англашни шакллантириш;
- бунёдкор ғояларни қўллаб-қувватлаш кўникмаларини шакллантириш;
- вайронкор ғояларни билиш ва уларга қарши “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида муносабат билдиришга ўргатиш;
Миллий мафкурамиз ҳақида ёшига мос тушунчаларни шакллантириш лозим.
Давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида эътибор билан қараб, экстремистлар ва қўпорувчилар ёшлар онгини заҳарлаб, ҳар хил йўлларга бошлаганлигини айтиб, “Болаларимизнинг онгини ва ҳаётини бузадиган, эртанги кунига мутлақо ишончини йўқотадиган мана шундай ғояларга қарши биз қурол билан эмас, ғоя билан курашишимиз зарур. Бизнинг ғоямиз кучли бўлиши лозим. Авваламбор, ўзимиз, ҳаётнинг ўзида синалган ўз ғоямизга ишониб, майдонга чиқишимиз даркор ”,29 - деб таъкидлади.
16. Миллий ғоялар тарихий таракқиёт зарурияти натижасида шаклланади. Даҳолар миллат эътиқодига асрлар давомида сингиб келган ғояларга таяниб, уларни ривожлантириш орқали халқ оммасига рахнамолик қилиши, уларга сайқал бериб, янгиларини яратиб, кўзланилган мақсадлар амалга ошишига таъсири, орқали миллий ғоя узлуксиз жараён сифатида чексиз такомиллашиши, даврлар ўзгариб, сиёсат, мафкура янгиланиб туриши, миллий ғоя, ўз моҳиятига кўра, этник бирликлар тараққиётининг мўътадил омили эканлигини талабаларга етказиш.
17. Миллий ғоянинг таъсир самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги мезонларнинг ҳисобга олиниши муҳим:

  • Ёшларнинг сиёсий билимдонлиги ва жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш;

  • Жамият маънавий соғломлаштиришда бевосита ёшларнинг фаоллигини ошириш;

  • Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг йил сайин камайиб боришида ёшларнинг ташаббускорлигини ошириш;

  • Гиёҳвандлилик ва турли ҳил касалликларнинг олдини олишда ёшларнинг иштироки;

  • Ёшларнинг масъулиятли, эътиқодли, иймонли бўлишларида устозларнинг ўрнак бўлишларига эришиш.

Миллий ғоянинг бош мақсади ҳам одамларни умумий мақсадлар йўлида бирлаштиришдан иборат эканилигини талабалар онгига сингдириш.
18. Жамият ҳаёти учун бўлган хавф хатар, авваламбор, номутаносиблик, жамият тизимида ички алоқаларнинг бузилиши билан боғлиқлиги, хавфсизлик деганда ички бирликни, ушбу жамият яхлитлигини қайта тиклаш, жамият ўзининг объектив эҳтиёжларига мосмақсадларни ишлаб чиқиш, лаёқатини ва уларга эришиш имкониятларини сақлаш, аввало, ахборот жамиятидаги (жумладан, унинг замонавий Ўзбекистондаги ўзига хос хусусиятларини) “хавфлилик” ва “хавфсизлик” феноменларини ҳисобга олмасдан туриб, илмий таҳлил қилишнинг иложи йўқ. Ахборот фаолияти тўғрисидаги мавжуд маълумотларни синтез қилиш характерини шакллантириш.
19. Глобаллашув жараёни ахборотлар оқимини ҳам тезлаштириб, ҳам кенгайтириб юбормоқда. Шундай экан миллий қадриятларимизга ёт бўлган, ёвуз ва тубан ниятлар, ғаразли мақсадлар яширинган ахборот хуружларига қарши миллий матбуотимиз таъсирчан қурол бўлиши учун собит сўз, қатъий позиция, шаклан ва мазмунан уйғунликка эга эканлигини талабаларга етказиш.
20. Таълим-тарбия барча замонларда барча миллат ва халқларни ўзаро яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи омил эканлигини ва инсоният онгида дунёни билиш, уни яна ва яна кашф этиш, бу орқали эса «ўз»лигини англашга интилиш ҳиссини шакллантириш.
21. Маънавий таҳдидлар олдингидек очиқдан-очиқ тазйиқлар асосида эмас, балки, турли инсонпарвар мафкуралар кўринишидаги ниқоблар ва баландпарвоз шиорлар остида, аста-секинлик билан сездирмасдан содир этилаяпти. Шундай экан, бугунги глобаллашувнинг миллий маънавиятга ўтказаётган салбий таъсирларини таҳлил қилишда маънавий таҳдид ва тажовузкор фаолиятларнинг манбаларини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги пайтда инсониятга ва мамлакатимиз халқларига катта хавф солаётган неофашизм, неокоммунизм, этноцентризм, гегемонизм, шовинизм, маънавий бузғунчилик, космополитизм, зўравонлик, маънавий-маданий экспансия ғояларини тарқатишга қарши курашиш ва уларнинг моҳиятини тўғри англаш масалалари ёритиб берилади.

Оммавий маданият” ҳодисаси Ғарб оламида XIX аср ўрталарида пайдо бўлди. Бу ҳодиса миллий маданиятга зид ўлароқ айрим шахслар томонидан ўйлаб топилган ғоялар, удумлар ва одатлар мажмуини қамраб олади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлагани каби, „Биз юртимизда янги ҳаёт асосларини барпо этар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим . . . Четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлигини унутмаслик керак” (“Юксак маънавият – енгилмас куч”. – Т.: 2008. Б. - 117). Маълумки, “оммавий маданият” асосини маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатлари ташкил қилади. Масалан, бизнинг миллий маданиятимизда ҳаё, андиша, ибо каби ёзилмаган, аммо қатъий амал қилинадиган қонуниятлар бор. Лекин, “оммавий маданият” жамоат жойларида йигит-қизнинг бемалол ўпишиб туришини табиий ҳол деб қабул қилади. Шу сабабли П. Быюкенен Америка халқига қарата дейди: „1950 – йилларда бошланган „оммавий маданият” ҳаракати 1990 – йилларга келиб миллатимизни наслсизлик балосига дучор қилди” (Смерть Запада. – М.: 2004). “Оммавий маданият” аста-секин инсонга хос бўлмаган хусусиятларини кучайтириб боради:



  1. Ахлоқий бузуқлик. Жамоат жойларида ўпишиш, шаҳвоний фильмлар кўриш каби иллатлар пайдо бўлмоқда.

  2. Зўравонлик. Зўравонликни тарғиб қилувчи фильмлар, компьютер ўйинларига одатланиб қолиш.

  3. Индивидуализм. “Ўзим бўлсам бўлди, ўзга билан нима ишим бор” деган “принцип”нинг таркиб топиши.

  4. Эгоцентризм. Барча нарсага шахсий манфаат нуқтаи назардан ёндошиш ва ҳ.к.

“Оммавий маданият” ёшларнинг маданий онгининг тўғри шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Уларни худбин ва худкуш қилиб вояга етказади. Шу маънода „айрим ёш ижрочи ва ижодий гуруҳларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим этаётган „асар”лари санъатнинг ҳеч қандай талаб ва мезонларига жавоб бермайди. Нафақат мавзу, мусиқа ва ижро усуллари, балки саҳна ҳаркатларида ҳам очиқдан-очиқ ажнабий „оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиш, „юлдузлик” касалига чалиниш ҳолатлари тез-тез учраб тураётган чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмайди” (Юксак маънавият – енгилмас куч. – б.142). Бундай салбий ҳолатлар ёшлар маданий онгининг нотўғри шаклланишига олиб келади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, „бизнинг миллий мутлақо тўғри келмайдиган клиплар, турли тиллардаги сўзларни қориштириб ёки талаффузни атайлаб бузиб айтиш каби номуносиб ҳаракатларни айрим ёш ижрочилар ўзи учун қандайдир янгича услуб деб билаётгани санъатни, унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунмасликдан бошқа нарса эмас” (Юксак маънавият – енгилмас куч. – б. 142).
„Оммавий маданият” Шахс маданий онгини нотўғри шакллантиради, миллий маданиятни бузади, умуминсоний маданий қадриятларни шубҳа остида қолдиради.
Юксак маънавият – енгилмас куч асарида таъкидланганидек, „Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда” . Бу ҳақиқатни зинҳор унутиб бўлмайди.



Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish