Сеул университетида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг ўзига хос услуби. Таълимда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлашуви Таълим вазирлиги 90-йилларнинг охирларидан бошлаб мавжуд бўлган ўқитувчиларни тайёрлаш тизимида янги-янги ижтимоий тадқиқотлар олиб борган ўқитувчиларни рағбатлантириш ҳамда маҳаллий университетларга Умумий ижтимоий тадқиқотлар дастурини (кейинги ўринларда CСС) тайёрлашни топширадиган идоралараро дастур сифатида ишга туширишни буюрди. Кореяда ижтимоий фанларни ўқитиш амалиётини умумбашарий объект сифатида эмас, балки турли хил контекстуал омиллар уйғунлиги асосида қурилган ижтимоий объект сифатида кўриб чиқиш керак деб ҳисобланади.
Сўнгги ўттиз йил ичида Кореяда олий таълим тизимни ривожлантириш учун бойитувчи восита бўлиб хизмат қилган таълим манбаларидан фойдаланган ҳолда жуда катта йўлни босиб ўтди ва бунда ўқитишнинг замонавий методологиясидан ўз ўрнида унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этди. Ижтимоий фанлар бўйича ўқитиладиган ресурслар ўқитувчига ўқитиш ва ўқишни тарғиб қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай восита ва педогогик усулларни англатади. Aгар талабаларга бир вақтнинг ўзида биттадан кўра кўпроқ билимларни ҳиссиёт орқали ўрганиш имконияти берилса, улар тезроқ ва осонроқ ўрганадилар ва ўрганилган материални узоқ вақт еслаб қолишади.
Шу билан бирга, ўқитувчи ишлатадиган манбалар ўқувчиларни қизиқтириши ёки уйғотиши кераклигини таъкидлаши керак. Ижтимоий тадқиқотлардаги манбалар инсон, жой ва моддий ресурсларни ўз ичига олади. Ўқитувчи (инсон ресурслари) ўқув қўлланмаларини бошқариш билан шуғулланади ва ўқувчиларга берадиган билимларни шакллантиради. Ўқитиш учун ресурс сифатида ўқитувчидан ташқари инсон ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида кўп турли фикрлар бор. Талабаларга ўз билимлари ва тажрибаларини улашиш учун ўқитувчидан ташқари баъзи шахслар таклиф қилиниши мумкин. Ҳатто синфда ўз билимлари ва тажрибалари билан ўртоқлаша оладиган бошқа ўқувчи ҳам бўлиши мумкин. Билим ва тажриба талабанинг ёши ёки ўқиш миқдори билан чекланмайди. Тадқиқот ўтказиш ёки мавзуни чуқур ўзлаштиришда маълумот тўплаш учун талабалардан одамлар билан суҳбат ўтказиш сўралиши мумкин.
Бундан ташқари ўқув материаллари ҳам фанларни ўзлаштиришда ишлатиладиган асосий воситалардан бири бўлиб, улар масалан атроф-муҳит ресурслари, дарсликлар ёки ярим матн бўлиши мумкин бўлган босма материаллар (яъни, жадваллар, хариталар, расмлар, тижорат асосида тайёрланган фотосуратлар) ва моделлар, ҳақиқий объектлар, видеофилмлар, аудио воситаларни ўз ичига олган материаллар шаклида қўлланилиши мумкин.
Кореядаги олий таълим ва тадқиқотлар маркази бўлган Сеул миллий университетида 1975 йилда ташкил топган Ижтимоий фанлар коллежи (CСС) ижтимоий фанларни тадқиқ қилиш ва ўқитиш учун институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш йўналишида катта ўзгаришларни амалга оширди. Ижтимоий фанлар коллежининг кўпгина бўлимлари дунё миқёсида жуда юқори рейтингга ега; ва Ижтимоий фанлар коллежининг ўзи 2018 ҚС рейтингида 21-ўринни егаллади.
Тез ўзгариб турадиган ижтимоий муҳит университет таълимининг ролини қайта кўриб чиқишга ва янги тадқиқот ташаббусларини излашга ундайди. Янги пайдо бўлган муаммоларни енгиш учун Ижтимоий фанлар коллежи ўзининг таълим ва тадқиқот тармоқларини кенгайтиришга, кўп йўналишли сўровларнинг мақсадларини аниқлашга ва Сеул Миллий униврситетининг умумий қарашларини шакллантиришда асосий рол ўйнашга ҳаракат қилади. Магистрантлар сифатли таълимдан баҳраманд бўлишлари учун Ижтимоий фанлар коллежи ўқитувчиларни янада кўп қиррали ўқув дастурлари ва ўқитишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқишга чорлайди.
Ижтимоий фанлар коллежи шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, кўп тармоқли кун тартибини ишлаб чиқиш ва ижтимоий фанларнинг барча соҳаларида узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш учун жамоавий ишларни ривожлантириш орқали ўз салоҳиятини кўп йўналишли тадқиқотлар учун тўлиқ сафарбар етишга ҳаракат қилмоқда.
Кафедранинг ўқув режаси олтита фан йўналишларидан иборат: Ижтимоий фанлар назариялари; Сиёсат / сиёсий таълим; Ҳуқуқ / ҳуқуқий таълим; Иқтисодиёт / иқтисодий таълим; Социология-Aнтропология / Ижтимоий-маданий таълим; ва Етика-Фалсафа / Етика-Фалсафа таълими. Ижтимоий фанларни ўқитишнинг турли йўналишлари таъсирида талабалар ижтимоий ва гуманитар фанларнинг кенг назарий истиқболлари ва услубий анъаналарини, шунингдек таълимдаги муваффақиятли ишларида таълим бериш / ўқитиш кўникмаларига эга бўлишлари мумкин.